«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот олиш принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, уларнинг мустақил ривожланиши учун кафолатлар яратиш, ахборот олиш эркинлиги принципларига риоя этилишини таъминлаш, ҳар бир кишининг ахборотни эркин ва тўсқинликсиз тарқатиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидагинизом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Б. Алимов) уч ой муддатда оммавий ахборот воситаларининг таъсис ҳужжатларини хатловдан ўтказсин, уларни амалдаги қонун ҳужжатларига ва илова қилинаётган Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқлаштирсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловагамувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида» 2003 йил 30 сентябрдаги 418-сон қарори ва унга илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 93-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 октябрь,
214-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарорига 
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Оммавий ахборот воситаси дейилганда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган (бундан буён матнда чиқариладиган деб юритилади) шакли ҳамда ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари тушунилади.
Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган оммавий ахборот воситаларига қуйидагилар киради:
даврий босма нашрлар (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар ва бошқалар);
теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, ахборот агентликлари;
маҳсулотлари Интернет глобал тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар);
асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар);
реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (реклама тарқатишга ихтисослашган газеталар, журналлар, буклетлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар);
оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари (электрон тарзда тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари ва бошқалар).
Оммавий ахборот воситалари маҳсулоти дейилганда даврий босма нашрнинг алоҳида сони, адади ёки ададининг бир қисми, ёхуд теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурларнинг ва оммавий ахборотни даврий тарқатиш бошқа электрон турларининг алоҳида сони тушунилади.
Оммавий ахборот воситаси таҳририяти дейилганда оммавий ахборот воситасини чиқарувчи юридик шахс ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси тушунилади.
Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситаси дейилганда даврий босма нашр алоҳида сони ҳажмининг 40 фоизидан, теле-, радио дастурларда эшиттириш ва кўрсатув ҳар бир соатининг 10 фоизидан кўпроғини реклама хабарлари ташкил қиладиган оммавий ахборот воситаси тушунилади.
Оммавий ахборот воситалари муассислари дейилганда оммавий ахборот воситасини таъсис этган, уни яратиш ва чиқариш вазифаларини ўз зиммасига олган, шунингдек таҳририятни ташкил этган Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси тушунилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
II. Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
3. Оммавий ахборот воситалари ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган деб юритилади) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Оммавий ахборот воситаларини (маҳсулотлари глобал Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари бундан мустасно) давлат рўйхатидан ўтказиш учун муассис ёки унинг томонидан вакил қилинган шахс рўйхатдан ўтказувчи органга 1-иловага мувофиқ шаклда ариза беради.
Маҳсулотлари глобал Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун муассис ёки унинг томонидан вакил қилинган шахс рўйхатдан ўтказувчи органга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза беради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
5. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
белгиланган тартибда тасдиқланган таҳририят устави (Низоми) нусхаси;
таъсис шартномаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.
(5-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қароритаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Агар муассис битта шахсдан иборат бўлса рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиладиган аризага таҳририят устави (Низоми) ва банк тўлов ҳужжати илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳсулотлари глобал Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари учун таъсис ҳужжатлари тақдим этилиши шарт эмас.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилди— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ставкалар бўйича давлат божи ундирилади.
Оммавий ахборот воситалари Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун ушбу Низомга 3-иловадакўрсатилган давлат божининг 70 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун ундириладиган давлат божининг 50 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисоб рақамига, қолган қисми — Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳисоб рақамига ўтказилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза ариза рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқилгунга қадар қайтариб олинган тақдирда муассис тўланган давлат божи суммасини ўн кун мобайнида қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда тўланган давлат божи суммаси қайтарилмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
8. Ҳужжатлар муассис ёки унинг ваколатли шахси томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжатлар олингандан кейин уч кун муддатда уларнинг нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказига юборади, Марказ ўз навбатида ўн кун муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан хулоса бериши шарт.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 августдаги 233-сонли қароритаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 458-модда)
9. Рўйхатдан ўтказувчи орган ариза билан бирга барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда давлат рўйхатидан ўтказиш ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ Схемага биноан кўриб чиқилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
10. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги:
асосий қисми Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида, унинг ташқарисида, икки ёки ундан кўп вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудларида тарқатиш учун мўлжалланган даврий босма нашрларни;
Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссиянинг қарорига мувофиқ — теле-, радиодастурларни;
ахборот агентликларини;
маҳсулотлари электрон тарзда тарқатиладиган бошқа оммавий ахборот воситалари турларини давлат рўйхатидан ўтказади.
Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари асосий қисми битта вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудида тарқатиш учун мўлжалланган даврий босма нашрларни давлат рўйхатидан ўтказади.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Оммавий ахборот воситаларининг ягона реестрини юритади.
11. Оммавий ахборот воситаси унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказилган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Оммавий ахборот воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш оммавий ахборот воситаси таъсис ҳужжатларига, шунингдек муассис тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатларга, номига, тилига, турига, мақсад ва вазифаларига ҳамда оммавий ахборот воситаси ихтисослашувига ўзгартириш киритилганда амалга оширилади. Қолган ҳолларда муассис ёки таҳририят бир ой муддатда рўйхатдан ўтказувчи органни ёзма равишда хабардор қилишлари керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
13. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ўрнига муассиснинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Оммавий ахборот воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган давлат божи суммасининг эллик фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома дубликати берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
15. Даврий босма нашрлар иловалар билан чиқарилиши мумкин. Бунда иловаларда улар иловаси бўлган асосий даврий босма нашрнинг номи кўрсатилиши лозим.
Даврий босма нашрнинг алоҳида номга эга бўлган иловаларига мустақил оммавий ахборот воситаси сифатида қаралади ва улар умумий асосларда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда ва қайта рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи орган Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази хулосасини ҳисобга олади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 августдаги 233-сонли қароритаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ижобий қарор чиқарилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган қарор қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича оммавий ахборот воситасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради ва беради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
18. Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуниданазарда тутилган ҳолларда рад этилиши мумкин.
19. Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган қарор қабул қилингандан кейин ўн кун мобайнида ариза берувчига рад этиш сабаблари ҳамда ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатларни қайта кўриб чиқишда илгари давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган барча ҳужжатлар билан бирга ариза олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқади. Ариза қайта кўриб чиқилганлиги учун давлат божи ундирилмайди. Давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
21. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
III. Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, гувоҳномани ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш
22. Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, гувоҳномани ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
IV. Давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ахборот тарқатиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Қуйидагилар:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан фақат уларнинг расмий хабарлари ва материалларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини эълон қилиш учун таъсис этиладиган оммавий ахборот воситалари;
корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан ўқув ва илмий муассаса)нинг ўз эҳтиёжларини қондириш учун тиражи юз нусхагача бўлган даврий босма нашрлари;
тарқатилиши бир корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан ўқув ва илмий муассаса)нинг биноси ва (ёки) ҳудуди билан чекланган кабель тармоқлар орқали узатиладиган теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, аудиовизуал хабарлар ва материаллар;
учун давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинмайди.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
V. Якунловчи қоидалар
24. Даврий босма нашрлар шаклида давлат рўйхатидан ўтказилган оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ноширлар билан тузиладиган шартномаларда ўз маҳсулоти мажбурий назорат нусхаларининг рўйхатдан ўтказувчи органга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ бошқа ташкилотлар ва муассасаларга юборилишини назарда тутишлари керак.
25. Ушбу Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидагинизомга
1-ИЛОВА

Рўйхатдан ўтказувчи органга
______________ томонидан

Ариза

«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарорига мувофиқ «__________________»ни оммавий ахборот воситаси (кейинги ўринларда ОАВ деб аталади) сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.


Муассис (муассислар): _________________________________________________________
(ОАВ муассиси (муассислари)нинг тўлиқ номи ёки Ф.И.О.)
ОАВ номи ва тури: _____________________________________________________________
(ОАВнинг тўлиқ номи ва тури)
ОАВ тили: ____________________________________________________________________
(ОАВ чиқариладиган (эшиттириладиган) тил)
Мақсади ва вазифалари: _________________________________________________________
(мақсади ва вазифалари қисқача баён қилинади)
Ихтисослашуви: _______________________________________________________________

(ОАВ фаолиятининг асосий йўналишлари (маънавий-маърифий,

____________________________________________________________________________

ижтимоий-сиёсий, илмий-амалий, иқтисодий, ахборот ва бошқалар)

Тарқатиш ҳудуди: ______________________________________________________________
(ОАВ тарқатиладиган ҳудуд)
Даврийлиги: __________________________________________________________________

(бир ҳафта, ой ва бошқалар мобайнида чиқариш сони ёки эшиттириш соати)

Молиялаштириш манбаи: _______________________________________________________

(молиялаштиришнинг асосий манбалари)

Таҳририят жойлашган жой
(почта манзили): _______________________________________________________________

(таҳририятнинг юридик (почта) манзили — шаҳар, туман, кўча, уй (квартира)

Таҳририят тўғрисидаги
бошқа маълумотлар: ___________________________________________________________

(таҳририят тўғрисидаги бошқа маълумотлар, шу жумладан

____________________________________________________________________________

телефон, факс, электрон почта манзили)

Ҳажми: ______________________________________________________________________

(босма нашр тиражи, формати ва бетлар сони, теле-, радиодастурлар бир

____________________________________________________________________________

кунда эшиттириладиган соат)


Муассис ёки таҳририят бошқа қайси оммавий ахборот воситаларига муассис, ишончли бошқарувчи, ношир, тарқатувчи (барча аффилланган шахслар ва ҳар бир шахснинг таҳририят устав фондидаги улуши миқдорлари кўрсатилган ҳолда) ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши лозим. Агар бундай ҳолат бўлмаса бошқа оммавий ахборот воситалари фаолиятида иштирок этмаслиги кўрсатилиши керак.

Муассис
(Раҳбар лавозими)

___________
(имзо)

 

_______________________________
(Ф.И.Ш.)

 


(муҳр ўрни)

________________________
(имзоланган сана)

Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидагинизомга
2-ИЛОВА

Рўйхатдан ўтказувчи органга
______________ томонидан

Ариза

«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарорига мувофиқ умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги «______________» веб-сайт (портал)ни оммавий ахборот воситаси (кейинги ўринларда ОАВ деб аталади) сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.


Муассис (муассислар): _________________________________________________________
(ОАВ муассиси (муассислари)нинг тўлиқ номи ёки Ф.И.О.)
ОАВ номи: ___________________________________________________________________
(ОАВнинг тўлиқ номи)
ОАВ тили: ____________________________________________________________________
(ОАВ чиқариладиган (эшиттириладиган) тил)
Мақсади ва вазифалари: _________________________________________________________
(мақсади ва вазифалари қисқача баён қилинади)
Ихтисослашуви
(йўналиши): __________________________________________________________________

(ОАВ фаолиятининг асосий йўналишлари (маънавий-маърифий,

____________________________________________________________________________

ижтимоий-сиёсий, илмий-амалий, иқтисодий, ахборот ва бошқалар)

Домен (интернет-ресурс) номи: ___________________________________________________

(ОАВ маҳсулоти тарқатиладиган домен (интернет-ресурс)нинг

____________________________________________________________________________

муассис (эгаси) ёки вакил қилинган шахс номига рўйхатдан ўтказилган номи)

Жойлаштириладиган ахборотни
янгилаш даврийлиги: ___________________________________________________________

(жойлаштириладиган ахборотни бир кунда, бир ҳафтада, бир ойда янгилаш сони)

Молиялаштириш манбаи: _______________________________________________________

(молиялаштиришнинг асосий манбалари)

ОАВ чиқарилиши учун
масъул шахслар (таҳририят)
тўғрисидаги маълумотлар: _______________________________________________________

(яшаш жойи (таҳририят жойлашган жой, почта манзили),

____________________________________________________________________________

телефон, факс, электрон почта манзили)

Муассис ёки таҳририят бошқа қайси оммавий ахборот воситаларига муассис, ишончли бошқарувчи, ношир, тарқатувчи (барча аффилланган шахслар ва ҳар бир шахснинг таҳририят устав фондидаги улуши миқдорлари кўрсатилган ҳолда) ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши лозим. Агар бундай ҳолат бўлмаса бошқа оммавий ахборот воситалари фаолиятида иштирок этмаслиги кўрсатилиши керак.

Муассис
(Раҳбар лавозими)

___________
(имзо)

 

_______________________________
(Ф.И.Ш.)

 


(муҳр ўрни)

________________________
(имзоланган сана)

(низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори асосида 1, 2-иловалар билан тўлдирилди — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидагинизомга 
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун давлат божи ставкалари
(3-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Оммавий ахборот воситаси тури

Давлат божи миқдори

Даврий босма нашрлар (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар ва бошқалар) Энг кам ойлик иш ҳақининг 12,5 баравари миқдорида
Теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, ахборот агентликлари Энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баравари миқдорида
Маҳсулотлари Интернет глобал тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) Энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида
Асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) Энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари миқдорида
Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (рекламага ихтисослашган газеталар, журналлар, буклетлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) Энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида
Оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари (электрон тарзда тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари ва бошқалар) Энг кам ойлик иш ҳақининг 12,5 баравари миқдорида
(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидагинизомга
4-ИЛОВА
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори билан 4-илова ҳисобланган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)
Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш схемаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 августдаги 233-сонли қароритаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидагинизомга
5-ИЛОВА
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори билан 5-илова ҳисобланган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 141-модда)

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА

№ _____

Номи ______________________________________________________________________________
Тарқатиш шакли _____________________________________________________________________
(газета, журнал ва бошқалар)
Тил(лар)и __________________________________________________________________________
Муассис(лар)и ______________________________________________________________________
__________________________________________________________________________________
Ихтисослашуви ______________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________
Таҳририят манзили ___________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________
Тарқатиш ҳудуди _____________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________

Берилган санаси ______________________


Рўйхатдан ўтказувчи
орган раҳбари _____________________________________________
Ушбу гувоҳнома «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ берилган.

Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий, маъмурий, интизомий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарорига 
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда):
а) 2-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатишга махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш ишларини ташкил этиш»;
б) 6-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телерадиодастурларни оммавий ахборот воситалари сифатида давлат рўйхатидан ўтказади ва уларни Ягона давлат реестрига киритади»;
6-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатишга махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш ишларини ташкил этиш»;
тўртинчи хатбошидаги «телевидение (кабелли, эфир-кабелли телевидение), радиоэшиттириш, электрон-ахборот алоқаси соҳасида фаолият кўрсатувчи тузилмаларни рўйхатдан ўтказиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«лицензия битимлари шартларига ва электрон оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этади»;
9-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телерадиодастурларни оммавий ахборот воситалари сифатида давлат рўйхатидан ўтказади ва уларни Ягона давлат реестрига киритади»;
илова номидаги «Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш)» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-банддаги «давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан ўтказиш)» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банддаги «Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-банддаги «давлат рўйхатидан ўтказиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
4-банд матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Фаолият турига лицензия олиш учун хўжалик юритувчи субъект Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳга лицензия олиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳужжатларни топширади»;
5-банддаги «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
6-банддаги «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
8-банднинг биринчи хатбошидаги «бир ҳафта муддатда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради ва давлат реестрига киритади» сўзлари «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказади ва уни давлат реестрига киритади» сўзлари билан алмаштирилсин;
ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Телерадиоэшиттириш соҳасида частота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«22. Имзоланган протокол асосида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказади»;
«Тадбирлар» устуни бешинчи позициясининг 1-банди матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат қилади»;
«Бажариш муддатлари» устунининг бешинчи позициясидаги «5 кун мобайнида» сўзлари «ғолибнинг ихтиёрига кўра» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устуни олтинчи позициясининг 1-банди матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказади»;
«Бажариш муддатлари» устунининг олтинчи позициясидаги 1 бандидаги «уч кун муддатда» сўзлари «бир ой муддатда» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Матбуот, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорига 6-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 46-модда) 1-банди «е» кичик бандининг олтинчи ва еттинчихатбоши чиқариб ташлансин.