(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 17-модда)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг ишончли кўрсаткичларини тизимли тўплаш ва шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими 2014 йил 1 январдан бошлаб жорий этилсин.
2. Қуйидагилар:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими тузилмаси 1-иловагамувофиқ;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолашни амалга ошириш схемаси2-иловага мувофиқ;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
ҳар чоракда ўз фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларнинг электрон шаклда, белгиланган муддатларда ўз вақтида тақдим этилишини;
2014 йил 1 мартгача бўлган муддатда ўзларининг расмий веб-сайтларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларга мувофиқлаштиришни;
рейтингли баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, ўз фаолиятида ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши ва ривожлантирилиши самарадорлигини оширишга доир аниқ чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили 20 июнгача Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қўмитасига 4-иловага мувофиқ рўйхат бўйича индикаторларни қўллаган ҳолда аниқланадиган Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолати кўрсаткичлари тақдим этилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қўмитаси бир ой муддатда 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш самарадорлигини баҳолаш методикасини ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши ва ривожланиши рейтингли баҳоланиши керак бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари рўйхатини тасдиқлаш учун киритсин;
икки ой муддатда — ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига жорий этилиши самарадорлигини баҳолаш учун тақдим этиладиган ахборотларнинг сифати ва ишончлилигини ўрганиш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
уч ой муддатда — NIS.UZ идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизимини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш, ишлов бериш ва сақлаш бўйича такомиллаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом 20-бандинингбешинчи хатбоши, шунингдек Низомга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 31 декабрь,
355-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими
ТУЗИЛМАСИ

Т/р

Кўрсаткич

Кўрсаткичнинг салмоғи

Якуний рейтинг

шу жумладан:

100%

I. Расмий веб-сайт ва интерактив давлат хизматлари кўрсатиш

50%

1.1.

Интернет тармоғида расмий веб-сайтнинг мавжудлиги ва ундан фойдалана олиш, шунингдек унда ташкилот фаолияти соҳасидаги муҳим статистик ва таҳлилий ахборотларнинг мавжудлиги

5%

1.2.

Расмий веб-сайтнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги

15%

1.3.

Ташкилот фаолияти масалалари бўйича ягона телефон рақамининг, фуқароларнинг телефон орқали мурожаатларини ҳисобга олиш имкониятига эга бўлган ишонч телефонининг мавжудлиги

5%

1.4.

Интерактив давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳамда ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тушадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш сифати

25%

II. Ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва электрон ҳужжатлар айланиши

26%

2.1.

Идоралараро ўзаро ҳамкорлик доирасида фойдаланиладиган (фойдаланилиши керак бўлган), шу жумладан «Электрон Ҳукумат» тизими доирасида интеграцияланиши керак бўлган ахборот тизимларининг мавжудлиги ва ҳолати

18%

2.2.

Маълумотлар базаларининг, шу жумладан давлат бошқарув органлари ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи маълумотлар базаларининг мавжудлиги ва ҳолати

4%

2.3.

Давлат ахборот ресурслари рўйхатига кирадиган ахборот ресурсларининг мавжудлиги

4%

III. Ахборот хавфсизлиги

20%

3.1.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимлари ва воситаларини ташкилотнинг молиялаштириш манбалари билан тасдиқланган яқин йиллардаги фаолиятига жорий этиш тадбирлари режаларининг мавжудлиги

3%

3.2.

Ахборот хавфсизлиги бўйича ташкилий чора-тадбирларнинг мавжудлиги ва уларнинг амалга оширилиши ҳолати

7%

3.3.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ходимларини ҳимоя қилиш бўйича жисмоний чора-тадбирларнинг мавжудлиги ва амалга оширилиши ҳолати

7%

3.4.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш техник воситаларининг мавжудлиги ва ҳолати

3%

IV. Ташкилий жиҳатдан баҳолаш

4%

4.1.

Ташкилотнинг молиялаштириш манбалари билан тасдиқланган, яқин йиллардаги фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш тадбирлари режаларининг мавжудлиги

1%

4.2.

Давлат хизматларини интерактив шаклга босқичма-босқич ўтказиш бўйича ўтказишнинг жадваллари ва саналари кўрсатилган ҳолдаги чора-тадбирлар дастурининг мавжудлиги

1%

4.3.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан раҳбарият орасидан масъул шахснинг мавжудлиги

1%

4.4.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинманинг ёки тегишли хизматлар аутсорсинги бўйича шартноманинг мавжудлиги

1%

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолашни амалга ошириш
СХЕМАСИ

Босқичлар Тадбирлар Муддатлар Масъул орган

1-босқич

Таркибий бўлинмалардан ахборотни тўплаш ва ишлов бериш

Ҳисобот даври
тамом бўлишидан
20 кун олдин

Давлат ва хўжалик
бошқаруви органлари,
маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари

2-босқич

Маълумотларни NIS.UZ идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизимига тақдим этиш

Ҳисобот даври
тамом бўлишидан
10 кун олдин

Давлат ва хўжалик
бошқаруви органлари,
маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари

3-босқич

АКТни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этиш самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳамда рейтинг тузиш

Ҳисобот даври
тамом бўлишидан
2 кун олдин

Ўзбекистон Республикаси
Алоқа, ахборотлаштириш
ва телекоммуникация
технологиялари давлат
қўмитаси

4-босқич

Рейтинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарларига киритиш ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилиш

Ҳисобот давридан
кейин 5 кун
мобайнида

Ўзбекистон Республикаси
Алоқа, ахборотлаштириш
ва телекоммуникация
технологиялари давлат
қўмитаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарорига
3-ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган
АСОСИЙ ТАЛАБЛАР
I. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтида жойлаштириш учун мажбурий бўлган ахборотлар рўйхати
1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг расмий веб-сайтида (кейинги ўринларда расмий веб-сайт деб аталади) жойлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотларга қуйидагилар киради:
а) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ҳуқуқий мақомини, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи, унинг таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ташкилий тузилмаси, вазифалари ва функцияларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
б) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий, норматив ва бошқа ҳужжатлар;
в) олдин давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар;
г) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи фаолияти соҳасида Президент, Ҳукумат ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган дастурлар тўғрисидаги умумий маълумотлар;
д) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, кундалик фаолият тўғрисидаги бошқа ахборотлар;
е) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг бошқа давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ж) амалга оширилишида давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи иштирок этадиган халқаро шартномалар тўғрисидаги ахборотлар;
з) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи фаолияти соҳасига кирадиган тармоқнинг ҳолатини, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда унинг ривожланиш динамикасини тавсифлайдиган асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар;
и) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи, унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;
к) бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;
л) расмий веб-сайтнинг ахборот материалларидан фойдаланишда унга ҳаволалар мажбурий кўрсатилиши тўғрисидаги талаб;
м) давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқиладиган қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;
н) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан ташкил этилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари (комиссиялар, кенгашлар, қўмиталар ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;
о) мажлис кун тартиби лойиҳалари, шунингдек сана, вақт, ўтказиш жойи ва уларда қатнашиш тартиби кўрсатилган ҳолда очиқ мажлислар ўтказиш режалари;
п) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи расмий веб-сайтда жойлаштириш зарур деб ҳисоблайдиган бошқа умумий фойдаланиладиган ахборотлар ва маълумотлар.
2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан расмий веб-сайт орқали кўрсатиладиган базавий ахборот хизматлари рўйхатига қуйидагилар мажбурий тартибда тақдим этилади:
а) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, биографик маълумотлар ва улар билан боғланиш маълумотлари, фуқароларни қабул қилиш кунлари);
б) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи ва унинг бўлинмаларининг (шу жумладан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўлинмаларининг) телефон рақамлари ва манзилли реквизитлари (почта, электрон манзили ва бошқалар), уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумотлар бериш хизмати ва ишонч телефонларининг рақамлари, кириш йўллари, тўхташ жойлари ва жамоат транспорти рақамлари тўғрисидаги маълумотлар;
в) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан қабул қилинадиган аризалар, бланкалар ва статистик ҳисоботлар шакллари;
г) юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари, шикоятлари ва бошқа мурожаатларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар;
д) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ва ахборот тусидаги шарҳлар, йил чораги ва йиллик ҳисоботлар, шунингдек тармоқнинг ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар;
е) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарларининг расмий нутқлари ва баёнотлари матнлари;
ж) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг статистик ахборотлари;
з) Интернет тармоғидаги бошқа тегишли веб-сайтларга ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ҳаволалар;
и) тескари алоқа қилиш имкониятлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоботлари, хатлари, аризалари, шикоятларини ва мурожаатларининг бошқа шаклларини қабул қилиш (электрон-рақамли имзодан фойдаланишга қараб);
к) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг матбуот хизмати тўғрисидаги маълумотлар (масъул ходимлар билан алоқага киришиш тўғрисидаги маълумотлар);
л) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати;
м) интерактив давлат хизматларининг алоҳида бўлими;
н) электрон почта орқали ҳамда эълонлар ва янгиликларни етказиб беришнинг оммавий автоматлаштирилган форматлари орқали расмий веб-сайтни янгилашга ёзилиш имконияти;
о) давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг «Электрон ҳукумат» тизимида қатнашиши, унинг роли ва қатнашиши хусусияти, шунингдек ушбу соҳада амалга ошириладиган тадбирлар (қандай давлат хизматлари кўрсатилади, қандай маълумотлар айирбошланади ва шу кабилар) тўғрисидаги маълумотлар;
п) аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг тез-тез бериладиган саволларига жавоблар.
3. Расмий веб-сайтда бошқа манбалардан ахборотларни жойлаштиришга фақат ахборот манбаи кўрсатилган тақдирда йўл қўйилади.
II. Расмий веб-сайтни юритишга қўйиладиган талаблар
4. Расмий веб-сайтда жойлаштирилган асосий ахборотлардан фойдаланиш эркин ва бепул бўлиши керак.
Базавий ахборот хизматларидан ташқари, давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи расмий веб-сайт орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пулли асосда қўшимча хизматлар кўрсатиши мумкин.
5. Расмий веб-сайтга жойлаштирилаётган ахборотларнинг санаси кўрсатилиши ва улар мунтазам янгилаб борилиши керак. Ахборотларни янгилаб бориш муддати давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан белгиланади, бироқ ахборотлар бир ҳафтада камида бир марта янгиланиб бориши керак.
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий веб-сайтга норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилингандан кейин икки кундан кечикмай жойлаштирилиши керак.
6. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарнинг буйруғи билан расмий веб-сайтдаги ахборотларни шакллантириш, жойлаштириш, шунингдек янгилаб бориш учун масъул бўлган шахсларни (бўлинмани) белгилайди.
7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг расмий веб-сайти Интернет тармоғидаги «.UZ» домен зонасида ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида серверда жисмоний жойлаштирилиши керак (хостинг).
8. Расмий веб-сайтдаги ахборотлар давлат тилида тақдим этилиши керак. Расмий веб-сайт ахборотлари бошқа тиллардаги версияга эга бўлиши мумкин.
9. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган ахборотларнинг йўқ қилиниши, тўсиб қўйилиши, бузиб талқин қилиниши, қалбакилаштирилишининг ҳамда бошқа шакллардаги рухсатсиз аралашувларнинг олдини олиш бўйича тегишли муҳофаза чора-тадбирларини кўриши керак.
10. Барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида жорий этиш учун мажбурий бўлган асосий функцияларга қуйидагилар тегишлидир:
а) веб-сайт бўйича излаш;
б) мобил қурилмалар учун соддалаштирилган дизайнли веб-сайт версияси;
в) имкониятлари чекланган шахслар учун қўшимча қулайликларни тақдим этиш (контрастни қўшиш, шрифтни катталаштириш, овоз жўрлиги функциялари ва бошқалар);
г) веб-сайтга хавфсиз киришни тақдим этиш (махфий ахборотни узатишни ёки пулли хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи сайтлар учун);
д) фуқаролар мурожаатларининг кўриб борилиши ҳолати ва вақтини ҳамда интерактив давлат хизматлари кўрсатиш ҳолатини кузатиб бориш; шу жумладан электрон почтада билдиришномалар юбориш;
е) муҳокама қилиш режимида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш;
ж) жамоатчилик фикрини ўрганиш воситалари ва давлат органи фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама қилиш (онлайн-сўровлар, блоглар, форумлар);
з) киришларни назорат қилиш ва статистика воситалари.
11. Давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида жорий этиш учун мажбурий бўлган асосий функцияларга қўшимча равишда қуйидагилар тегишлидир:
а) ерни эгалик қилиш, фойдаланиш учун бериш ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари, фуқароларга ижарага бериш тўғрисидаги ахборотлар;
б) дастлабки кўриб чиқиш ва масалаларни сессияга тайёрлаш бўйича доимий ва вақтинчалик комиссияларнинг рўйхати ва таркиби;
в) ҳокимларнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорлари реестри.
12. Тўғридан-тўғри ёки идоравий мансуб ташкилотлар орқали аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига хизматлар кўрсатувчи ёки товарларни сотувчи хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган давлат унитар корхоналари ўзларининг расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда қуйидаги функцияларни назарда тутишлари керак:
а) товарлар ва хизматларнинг турлари ва қийматлари (тарифлари) тўғрисидаги тўлиқ ва долзарб маълумотларни қулай шаклда тақдим этиш;
б) Интернет тармоғи орқали товарлар ва хизматларга электрон ҳақ тўлаш имконияти.
13. Расмий веб-сайтлар орқали аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қуйидаги имкониятларни назарда тутишлари керак:
а) шу жумладан мобил қурилмалар ёрдамида аризалар, декларациялар, сўровномалар, бланкалар ва бошқа зарур ҳужжатларнинг электрон шаклларини тўлдириш;
б) шу жумладан мобил қурилмалар ёрдамида жарималар, солиқлар, давлат божлари ва бошқа тўловларга он-лайн ҳақ тўлаш;
в) хизматлар кўрсатишга сўровни расмийлаштиришда (шаклларни тўлдиришда) ҳужжатларнинг электрон версияларини бириктириш.
III. Расмий веб-сайтнинг таркибига қўйиладиган талаблар
14. Расмий веб-сайт ахборотлари таркиби унинг фаолияти холисона ёритилишини таъминлаши керак.
15. Расмий веб-сайтга жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши керак. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбари расмий веб-сайтга жойлаштириладиган ахборотларнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.
16. Расмий веб-сайтга жойлаштириладиган ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ахборот билан тенг кучга эга бўлади.
17. Расмий веб-сайтда давлат сирларига, хизматда фойдаланишга тааллуқли ва қонун ҳужжатлари билан эълон қилиш ва тарқатиш тақиқланган бошқа ахборотлар бўлмаслиги керак.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг ҳолатини аниқлашда қўлланиладиган индикаторлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Индикатор

Ўлчов бирлиги

Изоҳ

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан

тақдим этиладиган кўрсаткичлар

1.

Ўзбекистон Республикасининг жинслар бўйича доимий аҳолиси сони

киши

ҳисобот йили охиридаги

ҳолати бўйича тақдим этилади

2.

Бир йилда жинслар бўйича иқтисодий фаол аҳолининг умумий сони

киши

ҳисобот йили охиридаги

ҳолати бўйича тақдим этилади

3.

Жинслар бўйича алоқа соҳасида ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш учун қабул қилинадиган ходимлар

сони; улардан бир йилда электр-радио-уяли ва пейжинг алоқа соҳасида

киши

ҳисобот йили охиридаги

ҳолати бўйича тақдим этилади

4.

Аҳоли пунктларининг умумий сони

та

ҳисобот йили охиридаги

ҳолати бўйича тақдим этилади

5.

Уй хўжаликларининг ҳисоблаб чиқилган сони

та

ҳисобот йили охиридаги

ҳолати бўйича тақдим этилади

6.

Компьютерларга эга бўлган уй хўжаликлари улуши

%

социологик сўров натижалари

бўйича тақдим этилади

7.

Интернет тармоғидан фойдаланадиган уй хўжаликлари улуши

%

социологик сўров натижалари

бўйича тақдим этилади

8.

Ишлаб турган корхоналар ва ташкилотлар сони

та

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

9.

Интернет тармоғидан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар сони

та

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

10.

Локал ҳисоблаш тармоғига эга бўлган корхоналар ва ташкилотлар сони

та

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

11.

Компьютерларга эга бўлган корхоналар ва ташкилотлар сони

та

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

12.

Ялпи ички маҳсулотда АКТ тармоғи улуши

%

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

13.

Корхоналар ва ташкилотлардаги компьютерлар сони

та

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

14.

Интернет тармоғига уланган абонентлар сони

бирлик

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

15.

Соғлиқни сақлаш органлари ходимлари сони

киши

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

16.

Маданият тармоғи ходимлари сони

киши

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

17.

Асосий нархларда товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш

млн сўм

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

18.

АКТ соҳасида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми

млн сўм

Давлат алоқа қўмитаси

томонидан белгиланган рўйхат

бўйича тақдим этилади

19.

Товарлар ва хизматлар экспортининг умумий ҳажми

минг АҚШ доллари

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

20.

АКТ соҳасида товарлар ва хизматлар экспорти ҳажми

минг АҚШ доллари

Давлат алоқа қўмитаси

томонидан белгиланган рўйхат

бўйича тақдим этилади

21.

Товарлар ва хизматлар импортининг умумий ҳажми

минг АҚШ доллари

ҳисобот йили охиридаги ҳолати

бўйича тақдим этилади

22.

АКТ соҳасида товарлар ва хизматлар импорти ҳажми

минг АҚШ доллари

Давлат алоқа қўмитаси

томонидан белгиланган рўйхат

бўйича тақдим этилади

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тақдим
этиладиган кўрсаткичлар

23.

Давлат бошқаруви органларининг ресурслари умумий ҳажмида АКТга харажатлар улуши

%

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
томонидан тақдим этиладиган кўрсаткичлар

24.

Ҳисобот даврида АКТ соҳасида мутахассисликлар ва йўналишлар бўйича олий таълим муассасаларини битирувчилар сони

киши

 

Источник: http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=2315194&twolang=true