Давлат статистикаси тўјрисида


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЄОНУНИ
12.12. 2002 й.
N 441-II

 

 

Давлат статистикаси тўјрисида

Мазкур Єонунга ЎзР 20.12.2005 й. ЎРЄ-16-сон Єонунига мувофиє ўзгартиришлар киритилган

 

1-модда. Ушбу Єонуннинг асосий вазифалари
2-модда. Давлат статистикаси тўјрисидаги єонун іужжатлари
3-модда. Давлат статистикасининг асосий вазифалари
4-модда. Давлат статистикасининг асосий принциплари
5-модда. Давлат статистикаси органлари
6-модда. Давлат статистикаси органларининг іуєуєлари
7-модда. Давлат статистикаси органларининг мажбуриятлари
8-модда. Статистика кенгаши
9-модда. Давлат статистикаси органларининг бошєа давлат
органлари іамда юридик шахслар билан ўзаро іамкорлиги
10-модда. Давлат статистика ишлари дастури
11-модда. Давлат статистика кузатувлари
12-модда. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри
13-модда. Статистика маълумотларини таєдим этиш
14-модда. Статистика маълумотларидан фойдаланиш
15-модда. Низоларни іал этиш
16-модда. Давлат статистикаси тўјрисидаги
єонун іужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

 

1-МОДДА. УШБУ ЄОНУННИНГ
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

Ушбу Єонун давлат статистикасини ташкил этиш соіасидаги муносабатларни тартибга солади, давлат статистикаси органларининг ваколатларини белгилайди іамда ягона статистика ахбороти тизими юритилиши учун норматив асос яратади.

 

2-МОДДА. ДАВЛАТ СТАТИСТИКАСИ
ТЎЈРИСИДАГИ ЄОНУН ІУЖЖАТЛАРИ

Давлат статистикаси тўјрисидаги єонун іужжатлари ушбу Єонун ва бошєа єонун іужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халєаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат статистикаси тўјрисидаги єонун іужжатларида назарда тутилганидан бошєача єоидалар белгиланган бўлса, халєаро шартнома єоидалари єўлланилади.

 

3-МОДДА. ДАВЛАТ СТАТИСТИКАСИНИНГ
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

Давлат статистикасининг асосий вазифалари єуйидагилардан иборат:
ижтимоий-иєтисодий іодисалар ва жараёнлар іамда уларнинг натижалари тўјрисидаги статистика маълумотларини йијиш, єайта ишлаш, тўплаш, саєлаш, умумлаштириш, таілил этиш ва эълон єилиш;
халєаро стандартларга мос келувчи ягона статистика услубиятини таъминлаш;
давлат органлари ва фуєароларнинг ўзини ўзи бошєариш органлари, юридик шахслар, давлат муассасалари ва халєаро ташкилотларни, шунингдек жамоатчиликни белгиланган тартибда статистика маълумотлари билан таъминлаш;
статистика ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган иєтисодий-статистика таснифлагичлар тизимини іамда Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш.

 

4-МОДДА. ДАВЛАТ СТАТИСТИКАСИНИНГ
АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ

Давлат статистикасининг асосий принциплари єуйидагилардан иборат:
ишончлилик, холислик, бејаразлик;
долзарблик, єиёсийлик ва барєарорлик;
єулайлик, очиє-ойдинлик ва ошкоралик;
статистика іисоботини йијиш, єайта ишлаш ва умумлаштириш тартибига іар єандай аралашишни истисно этувчи статистика ишларини ташкил этиш тизимини яратиш.

 

5-МОДДА. ДАВЛАТ
СТАТИСТИКАСИ ОРГАНЛАРИ

Давлат статистикаси ваколатли органи іамда унинг Єораєалпојистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаіридаги, туманлар ва шаіарлардаги органлари давлат статистикаси органлари іисобланади. Давлат статистикаси ваколатли органининг раібари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан уч йил муддатга тайинланади.
Давлат статистикаси органлари маълумотлар манбаларини, статистика усулларини, статистика маълумотларининг мазмуни, шакли, ваєти ва тарєатилишини танлашда мустаєилдир. Давлат статистикаси органларининг фаолиятига давлат органлари ва маіаллий давлат іокимияти органлари аралашишига йўл єўйилмайди.
Давлат статистикаси органларини молиялаштириш іамда моддий-техника жиіатидан таъминлаш Давлат статистика ишлари дастурига мувофиє Давлат бюджети маблајлари іисобидан амалга оширилади. Давлат статистика ишлари дастурига киритилмаган статистика ишларига іає тўлаш буюртмачи томонидан шартнома асосида амалга оширилади.
Давлат статистикаси органларининг айрим бўлинмалари ўз фаолиятини шартнома асосида амалга ошириши мумкин.

 

6-МОДДА. ДАВЛАТ СТАТИСТИКАСИ
ОРГАНЛАРИНИНГ ІУЄУЄЛАРИ

Давлат статистикаси органлари ўз ваколатлари доирасида єуйидаги іуєуєларга эгадир:
давлат статистикаси соіасида мувофиєлаштириб бориш ва функционал тартибга солиш ишларини амалга ошириш;
давлат статистикаси органлари ва бошєа давлат органлари томонидан олиб бориладиган давлат статистика кузатувлари дастурларини тасдиєлаш іамда идоравий хусусиятдаги статистика кузатувлари шаклларини келишиб олиш;

ЎзР 20.12.2005 й. ЎРЄ-16-сон Єонунига мувофиє тўртинчи хат боши єуйидаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган

молия, божхона, солиє органларидан, банклардан, бошєа идоралар ва хизматлардан, юридик шахслар іамда уларнинг ваколатхоналари ва филиалларидан, якка тартибдаги тадбиркорлардан давлат статистика іисоботларини, идоравий іисобга олиш маълумотларини олиш ва улардан статистика маєсадларида фойдаланиш; (ЎзР 20.12.2005 й. ЎРЄ-16-сон Єонуни таіриридаги хат боши)
молия, божхона, солиє органларидан іамда давлат ташкилотларидан давлат статистика ишларини олиб бориш учун зарур бўлган маълумотларни (уларни тайёрлашнинг іар єандай босєичида), шунингдек уларга илова этиладиган тушунтиришларни сўраш ва олиш; (ЎзР 20.12.2005 й. ЎРЄ-16-сон Єонуни таіриридаги хат боши)

ЎзР 20.12.2005 й. ЎРЄ-16-сон Єонунига мувофиє бешинчи-ўн иккинчи хатбошилар тегишинча олтинчи-ўн учинчи хатбошилар деб іисоблансин

корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда статистика маълумотлари ишончлилигини текшириш, єоидабузарликлар аниєланган таєдирда уларни бартараф этиш іаєида кўрсатма бериш ва статистика маълумотларига тегишли тузатишлар киритиш;
олинаётган статистика маълумотларининг тўлиєлиги іамда холислигини экспертизадан ўтказиш;
статистика маълумотларини таєдим этаётган давлат органлари, юридик шахслар, уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар бажариши мажбурий бўлган норматив-іуєуєий іужжатлар єабул єилиш;
давлат статистика іисоботларини таєдим этиш тартибини бузган шахсларга нисбатан єонунга мувофиє равишда жарима санкцияларини єўллаш;
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишини амалга ошираётган органлардан Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш учун зарур маълумотлар олиш;
Давлат статистика ишлари дастурига киритилмаган статистикага оид, таілилий, ахборот, ноширлик хизматлари ва бошєа хизматларни шартнома асосида єонун іужжатларида белгиланган тартибда кўрсатиш;
бошєа давлатларнинг статистика органлари ва халєаро статистика ташкилотлари билан іамкорлик тўјрисида битим тузиш;
айрим вазифаларни бажариш учун функционал бўлинмалар ташкил этиш.
Давлат статистикаси органлари єонун іужжатларига мувофиє бошєа іуєуєларга іам эга бўлиши мумкин.

 

7-МОДДА. ДАВЛАТ СТАТИСТИКАСИ
ОРГАНЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

Давлат статистикаси органлари:
давлат статистикаси принципларига риоя этилишини ва халєаро стандартларга монанд статистика услубияти бирлигини таъминлаши;
Давлат статистика ишлари дастурлари бажарилишини таъминлаши;
мамлакатни, унинг минтаєаларини, иєтисодиётнинг тармоєлари ва шуъбаларини ижтимоий-иєтисодий ривожлантириш давлат дастурларининг бажарилиш жараёни устидан давлат статистика кузатувларини ташкил этиши;
давлат статистика іисоботларини йијиш ишини, уй хўжаликларининг статистика кузатувларини, рўйхатга олиш, бир маротабалик іисобга олиш, сўровлар, танланма монографик ва бошєа хил кузатувлар ўтказилишини ташкил этиши ва таъминлаши;
давлат іокимияти ва бошєарув органларини белгиланган тартибда статистика маълумотлари ва таілилий ахборот билан таъминлаши;
жамланма статистика маълумотлари эълон єилинишини іамда юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг сўровларига биноан шартнома асосида таєдим этилишини таъминлаши;
якка тартибдаги статистика маълумотларининг махфийлигини, давлат сирлари ва юридик шахсларнинг тижорат сирларига риоя этилишини, жисмоний шахслар тўјрисидаги маълумотларнинг эгаси мавіумлаштирилишини таъминлаши;
давлат статистикаси ахборот тизими давлатнинг бошєа ахборот тизимларига мослашувчанлигини іамда Ўзбекистон Республикасининг ягона ахборот маконида ўзаро іамкорлик єилишини таъминлаши;
халєаро ва минтаєалараро статистика єиёслашларини ўтказиши;
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини іамда давлат статистикаси учун зарур бўлган таснифлаш тизимини юритиши шарт.
Давлат статистикаси органлари зиммасида єонун іужжатларига мувофиє бошєа мажбуриятлар іам бўлиши мумкин.

 

8-МОДДА. СТАТИСТИКА КЕНГАШИ

Статистика кенгаши давлат статистикаси ваколатли органи іузуридаги давлат статистикасининг ривожлантирилиши, фаолият кўрсатиши ва мувофиєлаштирилиши муаммолари бўйича коллегиал маслаіат органидир.
Статистика кенгаши давлат статистикасининг айрим масалаларини кўриб чиєиш учун эксперт комиссиялари тайинлаши мумкин. Статистика кенгаши ва эксперт комиссияларининг йијилишларига экспертлар таклиф этилиши, йијилишларда вазирликлар, давлат єўмиталари ва идоралар вакилларининг давлат статистикаси масалалари бўйича ахборотлари эшитилиши мумкин.
Статистика кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиєланади.

 

9-МОДДА. ДАВЛАТ СТАТИСТИКАСИ
ОРГАНЛАРИНИНГ БОШЄА ДАВЛАТ
ОРГАНЛАРИ ІАМДА ЮРИДИК ШАХСЛАР
БИЛАН ЎЗАРО ІАМКОРЛИГИ

Давлат статистикаси органлари Давлат статистика ишлари дастурини бажаришда давлат статистикаси органларига ёрдам бериши шарт бўлган бошєа давлат органлари іамда юридик шахслар билан статистика ишларини ўзаро іамкорликда амалга оширади.
Давлат статистикаси органлари ўзларининг ваколат доирасига кирувчи айрим ишларнинг бошєа давлат органлари іамда юридик шахслар томонидан бажарилишига єонун іужжатларида белгиланган тартибда йўл єўяди.
Бошєа давлат органлари іамда юридик шахслар Давлат статистика ишлари дастурига мувофиє умумдавлат статистика кузатувларини, шунингдек давлат статистикаси ваколатли органи билан келишилган шаклларда идоравий статистика кузатувларини ўтказади.
Идоравий статистика кузатувларининг маълумотлари давлат статистикаси ваколатли органига унинг сўровига биноан таєдим этилади.

 

10-МОДДА. ДАВЛАТ СТАТИСТИКА
ИШЛАРИ ДАСТУРИ

Давлат статистика ишлари дастури мамлакатда содир бўлаётган ижтимоий-иєтисодий іодисалар ва жараёнлар тўјрисида статистика ахборотини тайёрлаш учун аниє йўналтирилган топшириєлар іамда статистика ишларини молиялаштириш іажмлари єамраб олинган іужжатдир.
Давлат статистикаси ваколатли органи статистика маълумотларидан фойдаланувчилар талабини ўрганиш асосида кўп йиллик Давлат статистика ишлари дастурини ишлаб чиєади, бу дастурда давлат статистикасининг истиєболга мўлжалланган маєсадлари ва йўналишлари белгилаб берилади.
Давлат статистика ишлари кўп йиллик дастурини бажариш маєсадида давлат статистикаси ваколатли органи томонидан давлат статистика ишлари йиллик дастури ишлаб чиєилиб, унда ишларнинг бажарилиш муддатлари, давлат статистика кузатувлари даврийлиги ва шакллари белгилаб олинади.
Давлат статистика ишлари дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамаси томонидан тасдиєланади.

 

11-МОДДА. ДАВЛАТ СТАТИСТИКА КУЗАТУВЛАРИ

Давлат статистика кузатувлари иєтисодиётда ва жамиятда содир бўлаётган іодисалар ва жараёнлар тўјрисидаги статистика маълумотларини изчил йијиб боришдан иборат бўлиб, улар бирламчи іисоб іужжатлари асосида іам, бевосита кузатувлар йўли билан іам ўтказилади.
Давлат статистикаси ваколатли органи томонидан тасдиєланадиган давлат статистика кузатувлари дастурлари статистика маълумотларини таєдим этувчи давлат органлари ва фуєароларнинг ўзини ўзи бошєариш органлари, юридик шахслар, уларнинг тузилмавий бўлинмалари, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар учун мажбурийдир.
Давлат статистикаси органлари давлат статистика кузатувларини ўтказиш учун шартнома асосида юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиши мумкин.
Давлат статистика кузатувлари умумдавлат ва идоравий (тармоє) кузатувлар тарзида бўлиши мумкин.
Юридик шахслар давлат статистика кузатувлари ўтказилаётганида єонун іужжатларига мувофиє бирламчи іужжатлардан фойдаланиш, зарур іолларда эса, хизмат бинолари ва ер участкаларига кириш эркинлигини таъминлаши шарт.
Аіоли пунктларида іар бир хўжалик учун алоіида юритиладиган іисоб-китоб давлат статистика кузатувлари турларидан биридир ва у єонун іужжатларига мувофиє амалга оширилади.

 

12-МОДДА. КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ
ЯГОНА ДАВЛАТ РЕГИСТРИ

Давлат статистика органлари Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини, шунингдек тўпланадиган маълумотлар іисобга олинишини ва кўрсаткичлар идентификация єилинишини таъминлайдиган статистика кузатувлари объектларининг статистика регистрларини юритади.
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри ахборот-маълумотнома хусусиятидаги, ваєти-ваєти билан янгилаб туриладиган маълумотларни ўз ичига олувчи автоматлаштирилган тизим бўлиб, корхоналар ва ташкилотлар ягона таснифлаш тизими асосида давлат іисобига олиниши ва идентификация єилинишини таъминлайди.
Юридик шахслар тўјрисидаги маълумотлар регистрини ва ахборот базаларини яратадиган ва юритадиган давлат органлари іамда уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар давлат статистикаси органларига Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини шакллантириш іамда унинг долзарблигини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотни бепул беради.

 

13-МОДДА. СТАТИСТИКА
МАЪЛУМОТЛАРИНИ ТАЄДИМ ЭТИШ

Молия, божхона, солиє органлари, банклар іамда бошєа идоралар ва хизматлар, шунингдек юридик шахслар, уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар давлат статистикаси органларига давлат статистика іисоботларини, идоравий іисобга олиш маълумотларини іамда давлат статистика ишларини олиб бориш учун зарур бўлган бошєа маълумотларни (уларни тайёрлашнинг іар єандай босєичида), шунингдек уларга илова этиладиган тушунтириш-изоіларни бепул таєдим этади.
Статистика маълумотлари ишончли бўлиши ва улар давлат статистика кузатувлари дастурларига мувофиє белгиланган іажмларда, муддатларда ва шаклларда таєдим этилиши керак.
Бухгалтерия іисоби, молиявий ва бошєа іисоботларни тартибга солувчи, єонун іужжатлари билан белгиланган нормалар статистика іужжатларини тўлдириш (статистика кўрсаткичларининг іисоб-китоби) учун асос бўлиб хизмат єилади.

 

14-МОДДА. СТАТИСТИКА
МАЪЛУМОТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Статистика маълумотларидан давлат манфаатларини кўзлаб ва илмий маєсадларда, жамоатчиликни хабардор этиш, бундай маълумотлардан фойдаланувчиларнинг іуєуєлари, эркинликлари ва єонуний манфаатларини таъминлаш учун фойдаланилади.
Давлат статистикаси органлари юридик шахслардан, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларидан, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлардан олган бирламчи статистика маълумотлари фаєат жамланма статистика кўрсаткичларини тайёрлашда статистика маєсадларида ишлатилади іамда жамланма іолатда ва эгаси мавіумлаштирилган тарзда эълон єилинади.
Таркибида давлат сири ва тижорат сирлари бўлган статистика маълумотлари єонун іужжатларида белгиланган тартибда таєдим этилади.

 

15-МОДДА. НИЗОЛАРНИ ІАЛ ЭТИШ

Давлат статистикаси соіасидаги низолар єонун іужжатларида белгиланган тартибда іал этилади.

 

16-МОДДА. ДАВЛАТ СТАТИСТИКАСИ
ТЎЈРИСИДАГИ ЄОНУН ІУЖЖАТЛАРИНИ
БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

Давлат статистика іисоботларини бузиб кўрсатганлик, статистика маълумотларини яширганлик ва давлат статистикаси тўјрисидаги єонун іужжатларини бошєача тарзда бузганликда айбдор шахслар єонунга мувофиє жиноий, маъмурий ва бошєа йўсинда жавобгар бўладилар.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                    И. Каримов