Іукуматнинг єонун лойиіаларига доир иш режаларини тайёрлаш ва єабул єилиш іамда уларнинг ижроси мониторингини олиб бориш тартиби тўјрисида Низом


Вазирлар Маікамасининг
2006 йил 15 майдаги
84-сон єарорига
ИЛОВА

 

 

Іукуматнинг єонун лойиіаларига доир иш режаларини тайёрлаш ва єабул єилиш іамда уларнинг ижроси мониторингини олиб бориш тартиби тўјрисида НИЗОМ

 

I. Умумий єоидалар
II. Режаларни тайёрлаш ва єабул єилиш
III. Режаларнинг ижроси мониторинги

 

I. УМУМИЙ ЄОИДАЛАР

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Іукуматининг єонун лойиіаларига доир иш режаларини тайёрлаш ва єабул єилиш іамда уларнинг ижроси мониторингини олиб бориш тартибини белгилайди.

2. Іукуматнинг єонун лойиіаларига доир иш режалари (кейинги ўринларда Режалар деб юритилади) жамиятни демократиялаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоі єилиш ва модернизациялашнинг устувор вазифалари іамда йўналишларига мувофиє, шунингдек іуєує ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш йўналишлари ва Ўзбекистон Республикасининг єонун іужжатларини ривожлантириш концепциялари ва дастурлари асосида жорий ва узоє муддатли истиєболни кўзлаб шакллантирилади.

3. Режалар лойиіалари, єоидага кўра бир йил учун ишлаб чиєилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириєларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамасининг єарорларига мувофиє Режалар лойиіалари узоє муддатли истиєбол учун ишлаб чиєилади.

4. Режаларда норматив-іуєуєий іужжатларнинг комплекслилигини ва ўзаро бир-бирини тўлдиришини таъминлаш зарурлигини іисобга олган іолда, фаолиятнинг ижтимоий-иєтисодий, ижтимоий-сиёсий, гуманитар ва бошєа соіаларида демократик ўзгартиришларни амалга ошириш учун зарур бўлган єонун лойиіаларини тайёрлаш назарда тутилиши керак.

5. Режаларни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Єонунчилик палатасининг єонун лойиіаларига доир иш режалари (режалар лойиіалари), Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, єарорлари, фармойишлари ва топшириєларида, Іукумат єарорларида назарда тутилган єонун лойиіалари, шунингдек мамлакатни ижтимоий-иєтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантириш дастурлари іисобга олинади.

6. Вазирлар Маікамаси Ўзбекистон Республикаси Президентини Іукуматнинг єонун лойиіаларини тайёрлаш фаолияти тўјрисида, шунингдек Вазирлар Маікамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг єонун лойиіаларини тайёрлаш бўйича топшириєларининг бажарилиши іаєида хабардор єилиб боради.

7. Вазирлар Маікамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг єонун лойиіаларини тайёрлаш бўйича таклифларини белгиланган тартибда кўриб чиєади ва улар билан ўзининг єонун лойиіаларини тайёрлаш фаолиятини мувофиєлаштириб боради.

 

II. РЕЖАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ЄАБУЛ ЄИЛИШ

8. Режалар лойиіалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан киритилади.
Режалар лойиіалари давлат ва хўжалик бошєаруви органлари, маіаллий давлат іокимияти органлари, давлат ташкилотлари ва бошєа ташкилотларнинг таклифларини умумлаштириш асосида ишлаб чиєилади.
Режалар лойиіаларини ишлаб чиєиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги іузуридаги Норматив-іуєуєий іужжатларнинг амалга оширилиши мониторинги маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

9. Адлия вазирлиги ва Марказ Іукуматнинг єонун лойиіаларини тайёрлашга доир ишлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти іузуридаги Давлат ва жамият єурилиши, суд-іуєує тизимининг єонунчилик асосларини ислоі єилиш Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президенти іузуридаги Амалдаги єонун іужжатлари мониторинги институти, Жамият іаётининг барча томонларини эркинлаштириш ва янада ислоі єилиш іамда маъмурий ислоіотларни амалга ошириш соіасидаги єонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича Комиссия, давлат муассасалари ва илмий муассасалар билан ўзаро іамкорлик єилади.

10. Режалар лойиіаларига киритиш учун Марказга таєдим этиладиган єонун лойиіаларини ишлаб чиєиш тўјрисидаги таклифларда єуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
єонун лойиіасининг шартли номи;
єонун лойиіасини єабул єилиш зарурлигининг асосланиши ва ушбу єонун лойиіаси єабул єилинган таєдирда кутиладиган натижалар;
єонун лойиіасини тайёрлаш учун масъул органнинг номи ва єонун лойиіасини ишлаб чиєиш бўйича іамижрочилар рўйхати;
єонун лойиіасини Вазирлар Маікамасига таєдим этиш муддати іамда уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Єонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати.

11. Давлат ва хўжалик бошєаруви органлари, маіаллий давлат іокимияти органлари, давлат ташкилотлари ва бошєа ташкилотлар єонун лойиіаларини ишлаб чиєишни, илмий жиіатдан асослашни іамда єонун лойиіаларини ишлаб чиєиш тўјрисидаги таклифларни Марказга ўз ваєтида таєдим этишни амалга оширадилар.

12. Кейинги йил (ундан кейинги йиллар) Режа лойиіасига киритиш учун єонун лойиіаларини ишлаб чиєиш тўјрисидаги таклифлар ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган давлат органлари, давлат ташкилотлари ва бошєа ташкилотлар томонидан Марказга жорий йилнинг 1 октябридан кечикмай таєдим этилади.

13. Тегишли ташкилотларнинг таклифлари асосида Адлия вазирлиги 1 декабрдан кечикмай кейинги йил (ундан кейинги йиллар) учун Режани тасдиєлаш тўјрисидаги Іукумат єарори лойиіасини ишлаб чиєишни, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошєа ташкилотлар билан келишишни таъминлайди іамда уни Вазирлар Маікамасига киритади.
Вазирлар Маікамасининг кейинги йил (ундан кейинги йиллар) учун Режани тасдиєлаш тўјрисидаги єарори жорий йилнинг 25 декабридан кечикмай єабул єилинади.
Кейинги йил (ундан кейинги йиллар) учун Режани тасдиєлаш тўјрисидаги єарор лойиіасини ишлаб чиєиш, келишиш, Іукуматга киритиш ва уни єабул єилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамасининг Иш тартибига мувофиє амалга оширилади.

14. Єабул єилинган Режалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига жўнатилади.

15. Тасдиєланган Режага ўзгартириш ва єўшимчалар киритиш Олий мажлис палаталарининг єарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, єарорлари, фармойишлари ва топшириєлари асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги таклифига биноан Вазирлар Маікамаси томонидан амалга оширилади.
Адлия вазирлигининг Режаларни ўзгартириш ва уларга єўшимчалар киритиш тўјрисидаги таклифлари іам унинг ўз ташаббусига кўра, іам манфаатдор ташкилотларнинг таклифлари асосида киритилади.

 

III. РЕЖАЛАРНИНГ ИЖРОСИ МОНИТОРИНГИ

16. Тегишли органлар ва ташкилотларнинг раібарлари Режаларда назарда тутилган єонун лойиіаларининг сифати ва уларни тайёрлаш муддатларига риоя єилиниши учун шахсан жавоб берадилар.
Єонун лойиіасини тайёрлаш учун масъул орган раібари:
єонун лойиіаси ишлаб чиєилишини ташкил єилади, іамижрочи органлар ва ташкилотлар ишларини мувофиєлаштиради, ишларга манфаатдор ташкилотлар вакилларини жалб этади ва келишилган єонун лойиіасини белгиланган тартибда Вазирлар Маікамасига киритади;
зарур іолларда манфаатдор ташкилотлар, шу жумладан, нодавлат нотижорат ва илмий-тадєиєот муассасалари вакилларини жалб этган іолда ишчи гуруілар ташкил єилади;
Вазирлар Маікамасига єонун лойиіасини тайёрлашнинг бориши тўјрисида мунтазам равишда ахборот беради ва Іукумат єарорини талаб єиладиган масалалар бўйича таклифлар киритади;
іар чоракнинг дастлабки ойи биринчи кунидан кечикмай Марказга Режаларнинг ўзи томонидан бажарилиши тўјрисида ахборот жўнатади.

17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли єонун лойиіаларини тайёрлаш бўйича фаолиятни мувофиєлаштиради ва унга методик жиіатдан раібарликни амалга оширади.

18. Режалар ижроси мониторинги Марказ томонидан амалга оширилади.

19. Режалар ижроси мониторинги єонун лойиіасини тайёрлаш муддатларига, белгиланган тартибига риоя єилиниши юзасидан, шунингдек уларнинг амалга оширилаётган ислоіотларнинг маєсади ва вазифаларига, инсон іуєуєлари ва эркинлигини іимоя єилиш талабларига, халєаро нормалар ва стандартларга, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига іамда єонунларига мувофиєлигини баіолаш учун амалга оширилади.

20. Режалар ижроси мониторингини амалга ошириш учун Марказ єонун лойиіаларига доир ишлар масалалари бўйича ахборотларни сўраб олади, давлат бошєаруви органлари ва бошєа ташкилотлар вакилларини белгиланган тартибда жалб этади, єонун лойиіаларига доир ишларнинг бажарилишини текширади, статистик іамда бошєа ахборотларни таілил єилади ва умумлаштиради.

21. Адлия вазирлиги іар чоракда, іисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунигача Вазирлар Маікамасига єонун лойиіаларига доир ишларнинг бажарилиши тўјрисида ахборот беради.
Єонун лойиіаларини ишлаб чиєиш муддатлари бузилган таєдирда Адлия вазирлиги тегишли чора-тадбирлар кўриш учун бу тўјрида Вазирлар Маікамасини хабардор єилади.

 

"Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатлари тўплами", 2006 йил, 20-21-сон, 175-модда.