Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирлар іаєида


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ЄАРОРИ
27.12.2005 й.
N ПЄ-245

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирлар іаєида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мустаєил телерадио каналларини ислоі єилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўјрисида"ги 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ-3678-сонли Фармонига мувофиє, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (бундан буён матнда - Ўзбекистон МТРК)ни єайта ташкил этиш ва замон талабларига жавоб берадиган телерадиоэшиттириш (кўрсатув)ларни яратишга єаратилган самарали тадбирларни амалга ошириш маєсадида:

1. Ўзбекистон МТРК, телерадиоканаллар ижодий-ишлаб чиєариш жамоалари, "Ўзбектелефильм" давлат унитар корхонаси (ДУК) ва компания корхоналарининг уларнинг ташкилий таркиби ва ходимлар сони іаєидаги таклифларига розилик берилсин.
Белгилаб єўйилсинки:
Ўзбекистон МТРК ходимлар сонини оптималлаштириш натижасида тежаб єолинадиган 791,3 миллион сўм миєдордаги бюджет маблајлари Ўзбекистон МТРК ижодий ва ишлаб чиєариш ходимларини рајбатлантириш ва мукофотлаш учун йўналтирилади;
ходимлар сонини оптималлаштириш телерадиоканалларга ажратиладиган бюджет маблајлари іажмининг камайишига олиб келмайди.

2. "Ozbekiston" телерадиоканали, "Sport" телерадиоканали, "Toshkent" телерадиоканали, "Respublika teleradiomarkazi", "Ozbektelefilm" давлат унитар корхоналарининг іамда Ўзбекистон МТРКнинг ташкилий таркиби 1-6-иловаларга* мувофиє тасдиєлансин.
Ўзбекистон МТРК Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддат ичида амалдаги тартиб бўйича Ўзбекистон МТРК іудудий бўлинмаларининг ходимлар сонини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиєсин ва Вазирлар Маікамасига киритсин.
Ўзбекистон МТРК Раисига телерадиокомпания бўлинмаларининг ташкилий таркибига белгиланган ходимлар сони доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.

3. "Yoshlar" телерадиоканали ЁАЖнинг ташкилий таркиби 7-иловага* мувофиє маъєуллансин.
Давлат мулки єўмитаси, Ўзбекистон Иєтисодиёт вазирлиги іамда Ўзбекистон МТРК ва бошєа давлат, жамоат ташкилотларининг "Yoshlar" телерадиоканали ёпиє акционерлик жамияти (ЁАЖ)нинг устав жамјармасини єуйидаги тартибда:
давлат улуши - 51%;
"Камолот" ёшлар ижтимоий іаракати - 19%;
"Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси - 15%;
"Ўзбектелеком" акционерлик компанияси - 15% ;
миєдорида таєсимлаш іаєидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон МТРКнинг телерадиодастурлар тайёрлаш учун зарур техника воситалари, идора жиіозлари, интеллектуал мулк объектлари ва бошєа мулклари амалдаги тартиб бўйича єайта баіолаш амалга оширилгандан сўнг "Yoshlar" телерадиоканали ЁАЖнинг устав жамјармасидаги давлат улуши сифатида таєдим этилади.

4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини ислоі єилиш бўйича ташкилий тадбирлар Дастури, шунингдек Ўзбекистон МТРКни ислоі єилиш бўйича ишчи гуруіи таркиби 8-9-иловаларга* биноан тасдиєлансин.
Ишчи гуруі 2006 йил 1 апрелга єадар Ўзбекистон МТРКни єайта ташкил этиш бўйича ташкилий-техникавий тадбирларни якунлаш ва мустаєил телерадиоканаллар іамда бошєа таркибий бўлинмаларнинг фаолият кўрсата бошлашини таъминласин.

5. Ўзбекистон МТРК телерадиоканаллари ва іудудий бўлинмаларининг бир кеча-кундузлик ўртача эшиттиришлар (кўрсатувлар) іажми, давлат бюджети маблајлари іисобига телефильмлар ишлаб чиєариш йиллик іажми 10-иловага* мувофиє тасдиєлансин.
Ўзбекистон МТРК Раисига телерадиоканалларнинг бир кеча-кундузлик ўртача эшиттиришлари (кўрсатувлари) іажмига мазкур єарорда тасдиєланган параметрлар доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.

6. Ўзбекистон МТРК республика Молия вазирлиги билан биргаликда икки іафта муддат ичида Ўзбекистон МТРК таркибига кирувчи давлат унитар корхоналари ва "Yoshlar" телерадиоканали ЁАЖ фаолиятини маблај билан таъминлаш ва кўрсатадиган хизматлари учун тариф - баіоларни шакллантириш тартибини ишлаб чиєсин ва тасдиєласин.
Белгилаб єўйилсинки:
Ўзбекистон МТРК таркибига кирувчи давлат унитар корхоналарини іамда "Yoshlar" телерадиоканали ЁАЖ фаолиятини давлат бюджети іисобидан маблај билан таъминлаш Ўзбекистон МТРК орєали тасдиєланган телерадиоэшиттиришлар (кўрсатувлар) іажми асосида амалга оширилади;
телерадиоканаллар ва "Ozbektelefilm" меінатга іає тўлаш жамјармаси конкрет (муайян) телекўрсатув, радиоэшиттириш ва фильмларни тайёрлаш учун ижодий ходимларни муддатли шартномалар бўйича жалб этишга йўналтириладиган харажатларни іисобга олган іолда белгиланади;
Ўзбекистон МТРК таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар учун давлат бюджети іисобидан єопланадиган хорижий кредитлар іисобига олинган асосий воситаларнинг амортизация тўловлари (харажатлари) давлат унитар корхоналари кўрсатган хизмат учун тарифлар таркибига киритилмайди.

7. Ўзбекистон МТРК ва "Ozbekiston" телерадиоканали, "Sport" телерадиоканали, "Toshkent" телерадиоканали давлат унитар корхоналари ва "Yoshlar" телерадиоканали ЁАЖнинг телерадиокўрсатув ва эшиттиришларнинг юєори сифатини таъминлаган, янги, юксак бадиий-јоявий телерадиодастурлар ва фильмлар тайёрлаш, телерадио кўрсатув ва эшиттиришларда замонавий ахборот, компьютер ва медиожараёнларни жорий єилишни таъминлаган ижодий жамоалар, студиялар ва алоіида ходимларни моддий рајбатлантириш маєсадида улар іузурида рајбатлантириш жамјармаларини ташкил этиш іаєидаги таклифлари маъєуллансин.
Жамјармалар єуйидаги манбалардан шаклланиши белгилансин:
тежаб єолинган бюджет маблајлари, шу жумладан ходимлар сонини оптималлаштириш эвазига эришилган маблај;
реклама фаолияти, пуллик хизмат кўрсатиш, шартномалар бўйича бажарилган ишлардан тушган даромаднинг 25% гача бўлган єисми;
єонун іужжатларида назарда тутилган бошєа манбалар.
Телерадиоканалларнинг рајбатлантириш жамјармаси іаєидаги умумий низом 11-иловага* биноан тасдиєлансин.

8. Ўзбекистон МТРК:
бир ой муддат ичида Давлат мулки єўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон МТРКнинг ишлаб турган таркибларида мавжуд техника ва ишлаб чиєариш єувватларини инвентаризация єилишни якунласин. Шаклланаётган телерадиотаркибларнинг эшиттириш ва кўрсатувлари іажми іамда уларнинг олдига єўйилган вазифалардан келиб чиєєан іолда "Respublika teleradiomarkazi" билан телерадиоканаллар ўртасидаги топшириш далолатномалари (іужжатлари) ва ажратиш балансларини тайёрласин;
уч ой муддат ичида мамлакат бадиий телерадиомаісулотлари (телевизион, іужжатли, мультипликацион фильмлар ва бошєалар) іажми босєичма-босєич ошиб бориши назарда тутилган іолда, аіолининг билим ва маданий савиясини кўтариш, миллий анъаналарни, тарихий ва маънавий меросни саєлаб єолиш, фуєаролар онгида демократик єадриятларни шакллантириш, ёшларни ва ўсиб келаётган авлодни ватанпарварлик, Ватанга муіаббат ва умуминсоний єадриятларга іурмат руіида тарбиялаш маєсадларига йўналтирилган "Миллий сериал" ижодий-ишлаб чиєариш дастурини ишлаб чиєсин ва тасдиєлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамасига таєдим этсин;
янги ташкил этилаётган телерадиоканаллар ва таркибларни юєори малакали ижодий-ишлаб чиєариш ходимлари билан таъминласин.

9. Давлат мулки єўмитаси Ўзбекистон МТРК билан биргаликда:
икки ой муддат ичида "Yoshlar" телерадиоканали ЁАЖнинг таъсис іужжатларини ишлаб чиєиш, таъсис мажлисини ўтказиш, унинг низомини тасдиєлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин;
уч ой муддат ичида "Yoshlar" телерадиоканали ЁАЖнинг активларни баіолаш ва таъсис іужжатларини, шунингдек, кейин чиєариладиган акциялар асосида устав жамјармасини шакллантиришни таъминласин;
"Yoshlar" телерадиоканали ЁАЖ акцияларни чиєариш лойиіасини рўйхатдан ўтказганлиги учун давлат бюджетига тўловлардан озод єилинсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги икки ой муддат ичида вазирлик таркибида Ўзбекистон МТРКдан ўтказиладиган бадиий жамоалар Ижодий бирлашмасини ташкил этсин;
Маданият ва спорт ишлари вазирлигида ташкил этилаётган Ижодий бирлашма билан Ўзбекистон МТРК ўртасидаги іамкорликнинг узоє муддатга мўлжалланган дастурини ишлаб чиєишни таъминласин, унинг асосида Ижодий бирлашма бадиий жамоаларининг Ўзбекистон МТРК телерадиоканаллари кўрсатувлари ва эшиттиришларида єатнашуви іаєида шартномалар тузсин.

11. Єораєалпојистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ва Тошкент шаіри іокимликлари икки ой муддат ичида амалдаги тартиб бўйича Ўзбекистон МТРКдан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ўтказиладиган бадиий жамоаларни жойлаштириш учун бинолар ажратиб, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун шароит яратиш бўйича тадбирларни амалга оширсинлар.

12. Мазкур єарорнинг ижросини назорат єилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов

 

---------------------------
*) 1-11-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

 

"Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатлари тўплами", 2005 йил, 52-сон, 386-модда.