Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўјрисидаги фуєаролик єонун іужжатларини єўллашнинг айрим масалалари іаєида


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИ
ЄАРОРИ
15.06.2007 й.
N 163

Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўјрисидаги фуєаролик єонун іужжатларини єўллашнинг айрим масалалари  іаєида

Хўжалик судлари томонидан мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуєаролик єонун іужжатларини єўллаш бўйича суд амалиётини бир хилда шакллантириш маєсадида "Судлар тўјрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Єонунининг 47-моддасига асосан Олий хўжалик суди Пленуми ЄАРОР ЄИЛАДИ:

1. Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини єўллаш іаєидаги низоларни іал єилишда хўжалик судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуєаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-іуєуєий базаси тўјрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Єонуни ва бошєа єонун іужжатларига єатъий амал єилишлари лозим.

2. Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан єабул єилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири іисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўјрисидаги даъволарни іал єилишда неустойка миєдорининг єонун талабларига мувофиє іисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оєибатларига мутаносиблиги каби іолатларни іар томонлама ва чуєур муіокама єилиб, талаб єилинган неустойканинг адолатли миєдорини белгилашлари шарт.

3. Агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани іам жарима, іам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, єонунчиликда бошєача іоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фаєатгина бир шаклдаги неустойка єўллашни талаб єилишга іаєли.

4. ФКнинг 326-моддасига мувофиє суд єарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аіволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миєдорини камайтиришга іаєли.
Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миєдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миєдоридан кам бўлмаслиги лозим.
ФКнинг 263-моддаси иккинчи єисмига мувофиє тарафларнинг келишуви билан єонунда аниєланган неустойка (єонуний неустойка) миєдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат єилиши мумкин эмас.

5. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошєа шахсларнинг пул маблајларини јайриєонуний ушлаб єолиш, уларни єайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошєача тарзда кечиктириш ёхуд бошєа шахс іисобидан асоссиз олиш ёки жамјариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун єўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб іисобланади.
Мазкур моддада єарздорга пул тўлаш мажбуриятини юклаш кучига эга бўлган пул мажбуриятларини бажармаганлик ёки кечиктирганлик оєибатлари кўзда тутилганлигини инобатга олиб, ушбу моддада белгиланган єоидалар, агар улар пулдан тўлов воситаси, пуллик єарзни єоплаш воситаси сифатида фойдаланиш билан бојлиє бўлмаса, тарафлар ўртасидаги муносабатларга татбиє єилинмайди.
Хусусан, пул белгиларидан пуллик єарзни єоплаш воситаси сифатида фойдаланилмайдиган (касса хизмати кўрсатиш шартномаси бўйича мижознинг банкка наєд пулни топшириш мажбурияти, пул белгиларини ташийдиган юк ташувчининг мажбурияти ва і.к.), мажбуриятлар пул мажбуриятлари іисобланмайди.
Пул мажбурияти бўлиб, мажбурият бир бутун іолда (єарз шартномасида) бўлгани каби мажбуриятдаги тарафлардан бирининг товарларга (иш ёки хизматлар) іає тўлаш мажбурияти іам бўлиши мумкин.

6. Хўжалик судларида солиє, молиявий ва маъмурий муносабатлардан келиб чиєадиган низоларни кўриб чиєишда фуєаролик єонун іужжатлари єўлланилмайди, єонун іужжатларида назарда тутилган іоллар бундан мустасно.
Бинобарин, юридик шахсларнинг солиє, божхона ва бошєа давлат органлари томонидан мулкий жарималар сифатида асоссиз ундирилган пул маблајларини єайтариш тўјрисидаги талаблари єаноатлантирилганда, бу маблајлардан фойдаланилганлик учун фоизлар іисобланмайди ва бундай іолларда пул мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ФКнинг 327-моддаси єоидалари єўлланилмайди.
Бундай іолларда юридик шахслар ФКнинг 14-моддасига мувофиє пул маблајларини асоссиз ундириш оєибатида уларга етказилган зарарларни єоплашни талаб єилишга іаєли.

7. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар бошєа шахсларнинг пул маблајлари шартномага асосан ёхуд шартномавий муносабатларсиз єабул єилинганлигидан єатъи назар, тўланиши шарт, ушбу єарорнинг 6-бандида назарда тутилган іоллар бундан мустасно.

8. Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, агар тарафларнинг келишувида, тарафлар учун мажбурий бўлган єоидаларда, шунингдек иш муомаласи одатларида бошєача тартиб белгиланмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган фоизларни іисоблашда йилдаги (ойдаги) кунлар 360 (30) кунга тенг деб єабул єилинади.

9. Фоизлар тўлов тартиби, іисоб-китоб шакли ва ФКнинг 246-моддасидаги пул мажбуриятларини бажариш жойи іаєидаги єоидалар тўјрисидаги шартларидан келиб чиєиб, агар єонунда ёхуд тарафлар ўртасидаги битимда бошєача тартиб белгиланмаган бўлса ва мажбурият моіияти ёки иш муомаласи одатларидан ёхуд бошєа єўйилган оддий талабдан келиб чиємаса, пул мажбурияти іаєиєатда бажарилган ваєтга єадар іисобланади.
Єарз суммаси суд тартибида ундирилганда ва шартномада фоизлар тўјрисида келишув бўлмаганда, суд ФК 327-моддасининг иккинчи єисмига мувофиє даъво таєдим этилган кундаги ёки єарор чиєарилган кундаги банк фоизи іисоб ставкасини єўллашга іаєли.
Бундай іолларда тегишли банк фоизи іисоб ставкасини танлашда, хусусан пул мажбурияти єанча ваєт ичида бажарилмаганлиги, бу давр мобайнида іисоб ставкасининг миєдори ўзгарганлиги, іисоб ставкасининг ўзгармасдан єолганлигига узоє ваєт бўлганлиги кабилар эътиборга олиниши зарур.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, агарда пул мажбуриятлари бажарилмаган ваєтларда банк фоизи іисоб ставкаси ўзгарган бўлса, тўлов кечиктирилган барча давр мобайнида мавжуд бўлган іисоб ставкасига аіамияти бўйича яєинроє бўлган (даъво таєдим этилган ёки єарор чиєарилган кундаги) банк фоизи ставкасига афзаллик бериш маєсадга мувофиє.
Агар шартномада бошєача тартиб белгиланмаган бўлса, фоизлар фаєат тегишли пул маблајларига тўланиши мумкин, пул маблајларидан фойдаланганлик учун ўрнатилган фоизларга эса фоизлар іисобланмаслиги лозим.

10. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар ўз табиатига кўра, єарз шартномаси (ФКнинг 734-моддаси), кредит шартномаси (ФКнинг 744-моддаси) ёхуд тижорат кредити шартномаси (ФКнинг 748-моддаси) бўйича берилган пул маблајларидан фойдаланганлик учун тўланиши лозим бўлган фоизлардан фарєланади. Шу сабабли, суд банк фоизларини ундириш іаєидаги низоларни іал єилишда даъвогар єарз ёки кредит ёхуд тижорат кредити сифатида берилган пул маблајларидан фойдаланганлик учун фоизлар ундиришни талаб єиляптими ёхуд талабнинг моіияти пул мажбуриятларини бажармаганлик учун ёки ижрони кечиктирганлик учун жавобгарликни (ФКнинг 327-моддаси) єўллашдан иборатми, шуларни аниєлаши лозим.

11. Агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиє белгиланган фоизлар миєдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оєибатларига очиєдан-очиє номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг єоплаш табиатини іисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос іолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миєдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга іаєли.

12. Судлар шунга эътибор беришлари лозимки, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар єонун іужжатларида ёки шартномада бошєа тартиб назарда тутилган бўлмаса, єарздор айби бўлган таєдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Єарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига бојлиє бўлган іамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Мажбуриятлар бўйича єарзни тўлаш учун зарур бўлган пул маблајларининг єарздорда мавжуд эмаслиги, унинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун керак товарларнинг бозорда йўєлиги єарздорни ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни ёки єонун іужжатларида ёхуд шартномада келишилган неустойкаларни тўлашдан озод этиш учун асос бўла олмайди.

13. Шартномалардан келиб чиєувчи пул мажбуриятларида, хусусан єарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблајларини єайтариш, тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар іисобланиши лозим.
Єонунда ёхуд тарафлар келишувида пул мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун єарздорнинг неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти кўзда тутилиши мумкин. Бундай іолатларда суд шундан келиб чиєиши керакки, агар єонунда ёки шартномада тўјридан-тўјри бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор пул мажбуриятини бажармаганлиги учун зарар етказилганлиги іолатини ва зарарнинг миєдорини исботламаса іам, ушбу чоралардан бирини єўллаш іаєидаги талабни єўйишга іаєли.

14. ФК 419-моддасининг учинчи єисмига мувофиє, агар єонун іужжатлари ёки шартномада бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи олди-сотди шартномаси асосида унга топширилган товар іаєини ўз ваєтида тўламаса, сотувчи товар іаєини ва ФКнинг 327-моддасига асосан бошєа шахснинг пул маблајларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб єилишга іаєлидир.

15. Товарларни уларнинг єийматидан камида 15 фоизи олдиндан тўланмасдан бериб юборилганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилишининг бошланганлиги) бериб юборилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўловининг кечиктирилганлиги учун талаб єилинган неустойкани ёки банк фоизини ундиришни рад этиш учун асос бўла олмайди.

16. Мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг іисобланиши мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат белгиланмаган іолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб єилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланади.

17. Агар кредитор єарздор томонидан таклиф єилинган лозим даражадаги ижрони єабул єилишдан бош тортган бўлса ёки ўзи амалга ошириши керак бўлган ва амалга оширилгунича єарздор ўз мажбуриятини бажара олмаган іаракатларни бажармаган бўлса (маблајлар ўтказилиши лозим бўлган іисоб раєами іаєидаги маълумотларни хабар єилмаган бўлса ва і.к.), кредиторнинг ўзи муддатни кечиктириб юборган іисобланади ва ФК 338-моддасининг иккинчи єисмига асосан, єарздор пул мажбурияти бўйича кредитор кечиктирган ваєт учун фоиз тўлашга мажбур эмас.

18. Агар сотувчи олдиндан іаєи тўланган товарни топшириш бўйича мажбуриятини бажармаса ва олди-сотди шартномасида бошєача тартиб назарда тутилмаган бўлса, олдиндан тўланган сумма учун товарни топшириши лозим бўлган кундан бошлаб товар сотиб олувчига топширилган ёки унга олдиндан тўлаган суммаси єайтариб берилган кунгача фоизлар тўланиши лозим (ФК 420-моддасининг тўртинчи єисми).
Олди-сотди шартномасида товар іаєини у сотувчига топширилганидан кейин маълум ваєт ўтгач тўлаш ёки товар іаєини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган іолларда, сотиб олувчи топширилган товар іаєини тўлаш мажбуриятини шартномада белгиланган муддатда бажармаётган бўлса, кечикиб тўланган сумма учун ФКнинг 327-моддасига мувофиє шартномага биноан товар іаєи тўланиши лозим бўлган кундан бошлаб сотиб олувчи товар іаєини тўлаган кунгача фоизлар тўланиши лозим.

19. Зарарни єоплаш билан бојлиє низоларни іал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг єилган харажатлари, мол-мулк йўєолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай єолган даромадлари, іуєуєи бузилган шахснинг іуєуєини тиклаш учун єилган ёки єилиши лозим бўлган харажатлари іам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи єисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миєдори асослантирилган хисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошєалар билан тасдиєланган бўлиши керак.
Ололмай єолган даромаднинг миєдори (бой берилган фойда), агар мажбурият бажарилганида, кредитор єилиши лозим бўлган оєилона харажатларни іисобга олиб аниєланиши шарт. Хусусан, хом ашё ёки бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай єолган даромад тарзидаги зарарни єоплаш іаєидаги талаб бўйича бундай даромаднинг миєдори ушбу товарларнинг харидорлари билан тузилган шартномада назарда тутилган тайёр маісулотларни сотиш баіосидан келиб чиєєан іолда, етказиб берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар єиймати, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр маісулотларни ишлаб чиєариш билан бојлиє бўлган бошєа харажатларни чегириб ташлаш йўли билан аниєланиши зарур.
Шартнома мажбуриятини бузганлик оєибатида етказилган зарарни єоплаш алоіида даъво талаби асосида кўриб чиєилиши мумкин.
Судларга тушунтирилсинки, агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан єопланмаган єисми тўланади.

20. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуєаролик кодексининг жавобгарлик тўјрисидаги єоидаларини єўллашнинг айрим масалалари іаєида"ги 1999 йил 5 февралдаги 77-сонли ва "Ўзбекистон Республикаси Фуєаролик кодексининг бошєа шахсларнинг пул маблајларидан фойдаланганлик учун фоизлар іаєидаги єоидаларини суд амалиётида єўллаш іаєида"ги 2001 йил 27 июлдаги 97-сонли єарорлари ўз кучини йўєотган деб іисоблансин.

 

Олий хўжалик суди раиси                                                  А. Ишметов

Олий хўжалик суди
Пленумининг котиби, судья                                             Ш. Саидов

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,
2007 й., 11-сон