ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЄОНУНИ
24.04.1997 й.
N 400-I

 

Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўјрисида

Мазкур Єонунга ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Єонунига
мувофиє ўзгартиришлар киритилган

 

1-модда. Єонуннинг маєсади
2-модда. Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўјрисидаги
єонун іужжатлари
3-модда. Ахборот олиш кафолатлари
4-модда. Ахборот олиш эркинлигининг асосий принциплари
5-модда. Ахборот олишга доир сўров
6-модда. Сўровнинг шакллари ва уни єараб чиєиш муддатлари
7-модда. Ахборот олишни таъминлаш
8-модда. Ахборот бериш ва унга іає тўлаш
9-модда. Таєдим этилиши мумкин бўлмаган ахборот
10-модда. Ахборот манбаини ошкор этмаслик
11-модда. Ахборотнинг тўјрилиги учун жавобгарлик
12-модда. Шикоят єилиш іуєуєи
13-модда. Ахборот олиш іуєуєини бузганлик учун жавобгарлик
14-модда. Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги
соіасидаги халєаро шартномалар

 

1-модда. Єонуннинг маєсади

Ушбу Єонун іар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, тадєиє этиш, узатиш іамда тарєатишга доир конституциявий іуєуєини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.

 

2-модда. Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўјрисидаги
єонун іужжатлари

Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўјрисидаги єонун іужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан, ушбу Єонундан ва бошєа єонун іужжатларидан иборат.
Єораєалпојистон Республикасида ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги соіасидаги муносабатлар Єораєалпојистон Республикасининг єонун іужжатлари билан іам тартибга солинади.

 

3-модда. Ахборот олиш кафолатлари

Іар бир фуєаронинг ахборот олиш іуєуєи кафолатланади.
Іар кимнинг ахборотни излаш, олиш, тадєиє этиш, узатиш ва тарєатиш іуєуєи давлат томонидан іимоя єилинади.

 

4-модда. Ахборот олиш эркинлигининг асосий принциплари

Ахборот олиш эркинлигининг асосий принциплари ахборотнинг ошкоралиги, іамма олиши мумкинлиги, очиєлиги ва іаєєонийлигидан иборатдир.

 

5-модда. Ахборот олишга доир сўров

Іар ким ахборот олишни сўраб бевосита ўзи ёхуд єонуний вакиллари орєали мурожаат этиш іуєуєига эга.

 

6-модда. Сўровнинг шакллари ва уни єараб чиєиш муддатлари

Ахборот олишга доир сўров ёзма ёки ојзаки шаклда ифодаланиши мумкин.
Ёзма сўровда мурожаат этувчининг исми, отасининг исми, фамилияси, манзили, сўралаётган ахборотнинг номи ёки хусусияти кўрсатилади.
Ёзма сўровлар рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Сўровга иложи борича єисєа муддатда, агар єонун іужжатларида бошєа іол назарда тутилган бўлмаса, сўров олинган санадан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай жавоб єайтарилиши керак.
Ојзаки сўровга, имкониятга єараб, даріол жавоб берилиши шарт.
Агар сўров тушган орган ёки мансабдор шахс сўралаётган ахборотга эга бўлмаса, мурожаат этувчига бу іаєда сўров олинган санадан бошлаб етти кундан кечиктирмай маълум єилиши, шунингдек имкониятга єараб, унга бундай ахборотга эга бўлган органнинг ёки мансабдор шахснинг номини маълум єилиши шарт.

 

7-модда. Ахборот олишни таъминлаш

Давлат органлари, фуєароларнинг ўзини ўзи бошєариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар іар кимга ўзининг іуєуєлари ва єонуний манфаатларига дахлдор бўлган єонун іужжатлари билан, шунингдек іужжатлар, єарорлар ва бошєа материаллар билан танишиб чиєиш имкониятини яратиб беришга мажбурдир. Ахборот олиш имконияти єонун іужжатларини ва тегишли материалларни эълон єилиш ва тарєатиш йўли билан таъминланади. (ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Єонуни таіриридаги модда)

 

8-модда. Ахборот бериш ва унга іає тўлаш

Мурожаат этувчининг іуєуєлари ва єонуний манфаатларига дахлдор ахборот унинг сўровига биноан текинга берилади.
Бошєа ахборотни берганлик учун томонларнинг келишувига мувофиє іає олиниши мумкин.

 

9-модда. Таєдим этилиши мумкин бўлмаган ахборот

Давлат органлари, фуєароларнинг ўзини ўзи бошєариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар давлат сири ёки єонун билан єўриєланадиган бошєа сирдан иборат ахборотни беришлари мумкин эмас.

 

10-модда. Ахборот манбаини ошкор этмаслик

Оммавий ахборот воситалари ахборот манбаини ва тахаллусини єўйган муаллифнинг кимлигини унинг розилигисиз ошкор этишга іаєли эмас. Ахборот манбаи ёки муаллифнинг кимлиги фаєат суд єарори билан ошкор этилади.

 

11-модда. Ахборотнинг тўјрилиги учун жавобгарлик

Оммавий ахборот воситалари эълон єилинаётган ахборотнинг тўјрилигини текшириб кўришлари шарт ва улар ахборот берувчи билан биргаликда унинг тўјрилиги учун єонун іужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

12-модда. Шикоят єилиш іуєуєи

Давлат органларининг, фуєаролар ўзини ўзи бошєариш органларининг, жамоат бирлашмаларининг, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг фуєароларнинг ахборот олишга доир іуєуєларини камситувчи хатти-іаракатлари ёки іаракатсизлиги устидан судга шикоят єилиниши мумкин.

 

13-модда. Ахборот олиш іуєуєини бузганлик учун жавобгарлик

Ахборот олиш іуєуєининг бузилишида айбдор бўлган шахслар єонун іужжатларига мувофиє жавобгарликка тортиладилар.

 

14-модда. Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги соіасидаги
халєаро шартномалар

Агар Ўзбекистон Республикасининг халєаро шартномасида ушбу Єонунда назарда тутилганидан бошєача єоидалар белгиланган бўлса, халєаро шартнома єоидалари єўлланилади.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. КАРИМОВ