Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг

2010 йил 27 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги

«Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик

жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир», шунингдек

2010 йил 29 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йилда

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари

ва 2010 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим

устуворликларига бағишланган мажлисидаги «Асосий

вазифамиз — Ватанимиз тараққиёти ва халқ фаровонлигини

янада юксалтиришдир» мавзуидаги маърузаларида

белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш

бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг 2010 йилга ва кейинги

йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги,

назорат-таҳлил ишлари

ДАСТУРИ

Кириш

I. Мамлакатимиздаги социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий

ислоҳотларнинг бориши билан узвий боғлиқ қонун ижодкорлиги

ишларини тубдан яхшилаш, уларнинг самарадорлигини ошириш,

ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ тизимларини мунтазам равишда

янгилаб борган ҳолда иқтисодиётни ва ижтимоий соҳани ислоҳ

қилиш жараёнларининг ўзаро аниқ ва чуқур боғлиқлигини

қонун йўли билан таъминлаш

II. Марказда ва жойларда ижро этувчи ҳокимият

органларининг қонунларни ижро этишга доир

фаолияти устидан қатъий парламент, депутатлик

назоратини амалга ошириш

III. Фуқаролик ва жамоат институтлари, нодавлат

нотижорат ташкилотлари фаолиятининг

норматив-ҳуқуқий базасини янада ривожлантириш

IV. Оммавий ахборот воситаларини янада эркинлаштириш,

уларнинг фуқаролик жамияти институтлари тизимидаги ўрни

ва ролини мустаҳкамлаш, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларини

такомиллаштириш ва шу орқали миллий матбуотнинг сифати,

маҳорати ва самарадорлигини изчил ошириб бориш учун

шарт-шароитлар яратиш

V. Иқтисодиётнинг юқори ва барқарор ўсиш суръатларини,

самарадорлиги ва макроиқтисодий мутаносиблигини

таъминлаш асосида халқ фаровонлигини янада

оширишга қаратилган ислоҳотларни

қонунчилик йўли билан таъминлаш

VI. «Баркамол авлод йили» Давлат дастури қоидаларининг

ҳаётга татбиқ этилишини таъминловчи норматив-ҳуқуқий

базани, ҳуқуқнинг қўлланилиш амалиётини такомиллаштириш

VII. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада ривожлантириш

VIII. Халқаро ҳамкорлик, мамлакат хавфсизлиги

ва барқарорлигини таъминлаш соҳасида

 

 

КИРИШ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ушбу қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ишлари дастури Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2010 йил 27 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» мавзуидаги, шунингдек 2010 йил 29 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2010 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устуворликларига бағишланган мажлисидаги «Асосий вазифамиз — Ватанимиз тараққиёти ва халқ фаровонлигини янада юксалтиришдир» мавзуидаги маърузаларининг асосий қоидалари ҳисобга олинган ҳолда тайёрланди.

Дастурнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида ўтказилаётган социал-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг устувор йўналишларини комплекс равишда қонунчилик йўли билан таъминлашдан, Қонунчилик палатасининг самарали назорат-таҳлил фаолиятини, депутатларнинг сайловчилар билан ишлашини ташкил этишдан, либерал ислоҳотларни амалга оширишда, кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда мамлакатимиз парламентининг ролини оширишга, парламентни мамлакатимизда ўтказилаётган демократик ислоҳотларнинг ифодаловчисига айлантиришга қаратилган самарали фаолиятини ташкил этишдан иборат.

Ўтган чақириқдаги парламент ишининг якунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини икки палатали парламентга айлантириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларнинг тўғрилиги ва ўз вақтидалигини яна бир бор кўрсатди. Қабул қилинаётган қонунларнинг сифати жиддий равишда яхшиланди, самарали ўзаро мувозанат ва чекловлар тизими яратилди ҳамда ишлаб турибди, умумдавлат ва ҳудудий манфаатларнинг мутаносиблиги ва келишилганлиги таъминланмоқда. Мамлакатимизнинг қонун чиқарувчи органи фаолиятида сиёсий партияларнинг, маҳаллий вакиллик ҳокимияти органларининг роли ва таъсири анча ошди.

Янгидан сайланган депутатлар корпусига сифат жиҳатидан янгича сиёсий, ижтимоий-иқтисодий шароитларда ишлашига тўғри келади. Мамлакатимиз олдида давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиётнинг янада барқарор ривожланишини, мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, юртимизда тинчликни сақлаш соҳасида миқёси ва теранлиги жиҳатидан улкан вазифалар турибди.

Ана шундай шароитда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим йўналишлари қуйидагилардан иборат:

Биринчидан, мамлакатимиздаги социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг эҳтиёжлари, бориши билан узвий боғлиқ қонун ижодкорлиги ишларини тубдан яхшилаш, самарадорлигини ошириш, ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ тизимларини мунтазам янгилаб борган ҳолда иқтисодиётни ва ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш жараёнларининг аниқ ва чуқур ўзаро боғлиқлигини таъминлаш. 2010 йил мобайнида 39 та қонунни, шу жумладан, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш масалалари бўйича 20 та, ижтимоий-сиёсий соҳага, шунингдек суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга тааллуқли 12 та, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича 3 та қонун ва бошқа қонунларни қабул қилиш мўлжалланмоқда.

Қонун ижодкорлиги фаолиятини тубдан яхшилаш, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларига кодификациялаш хусусиятини бахш этишга доир вазифаларни амалга ошириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўйиладиган талабларни, уларни тайёрлаш ва қабул қилиш тартибини, шунингдек улар билан амалдаги қонунлар ўртасида тафовут келиб чиқишига, уларда қайтарилишлар бўлишига йўл қўймаслик талабларини белгиловчи «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини (янги таҳрири) қабул қилиш режалаштирилмоқда. Бир қатор кодификация қилинган ҳужжатларни, жумладан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг янги таҳририни қабул қилиш таклиф этилмоқда, бу суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштиришда алоҳида аҳамиятга эга бўлади.

Ушбу вазифа доирасида Дастурда қабул қилинаётган қонунлардаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсияларни ишлаб чиқишга, уларнинг амалга оширилишини, шунингдек мамлакатимизда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва демократик ўзгартиришларнинг ўзаро боғлиқ бўлишини таъминловчи процессуал механизмларни такомиллаштиришга қаратилган туркум конференциялар, семинарлар ҳамда давра суҳбатлари ўтказиш ҳам назарда тутилган.

Иккинчидан, марказдаги ва жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларининг қонунларни ижро этиш бўйича фаолияти устидан қатъий парламент, депутатлик назоратини амалга ошириш. Ушбу Дастурнинг ўзига хос хусусияти унга фақат 2010 йил учун ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва такомиллаштиришга қаратилган 40 дан зиёд турли тадбирлар, хусусан 10 та парламент эшитувини ўтказиш, 4 та парламент сўровини киритиш, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг 22 та назорат-таҳлил масалаларини кўриб чиқиш киритилганлигидадир. Ҳокимиятнинг ижро этувчи органлари фаолиятидаги очиқ-ошкораликни таъминлаш мақсадида парламентнинг матбуот органи — «Халқ сўзи», «Народное слово» газеталари саҳифаларида вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг парламент сўровларига жавобларини ёритувчи махсус рукн ташкил этиш мўлжалланмоқда.

Учинчидан, фуқаролик ва жамоат институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада ривожлантириш, токи улар қарорлар қабул қилиш тизимида, жамиятнинг ўзлари ифодалайдиган қатламлари ва тузилмалари манфаатларини ҳимоя қилишда ўз ўринларини эгаллай олсинлар. 2010 йил ва кейинги йилларда фуқаролик жамияти институтларининг аҳолининг ижтимоий масалаларини ҳал этишдаги ваколатларини кенгайтиришга, ролини кучайтиришга, нодавлат нотижорат ташкилотларининг самарали фаолият кўрсатиши механизмларини яратишга қаратилган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қабул қилиш, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги, «Жамоат фондлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартишлар киритиш каби қонунларни қабул қилиш режалаштирилмоқда. 2010 йилнинг II чорагида депутатларнинг жойларга чиқиб фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган қонунларнинг, давлат дастурларининг ижро этилиши ҳолатини комплекс ўрганишини ташкил этиш, ўрганиш натижаларини кейинчалик Қонунчилик палатаси мажлисида муҳокама қилиш ҳамда фуқаролик ва жамоат институтлари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада ривожлантириш, уларнинг давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги қарорларни қабул қилишдаги ролини кучайтириш чораларини кўриш режалаштирилган.

Тўртинчидан, оммавий ахборот воситаларини янада эркинлаштириш, фуқаролик жамияти институтлари тизимида уларнинг тутган ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, миллий матбуотнинг сифати, маҳорати ва самарадорлигини изчил ошириб бориш учун шарт-шароит яратиши керак бўлган бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш. Келгусида тармоқнинг янада ривожланиши учун белгиловчи аҳамиятга молик қонунларни қабул қилиш режалаштирилмоқда. Уларнинг орасида «Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар мавжуд. Оммавий ахборот воситаларининг ва бевосита журналистларнинг амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлашдаги фаоллигини оширишга қаратилган тадбирлар мажмуи режалаштирилган.

Бешинчидан, иқтисодиётнинг юқори ва барқарор суръатларини, унинг самарадорлиги ва макроиқтисодий мутаносиблигини таъминлаш асосида халқ фаровонлигини янада оширишга қаратилган ислоҳотларни қонунчилик йўли билан таъминлаш. 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурини сўзсиз бажаришга, монополияга қарши тартибга солишнинг ҳуқуқий тизимини такомиллаштиришга, рақобат муҳитини изчил ривожлантиришга, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштиришга, молия-банк барқарорлигини таъминлашга, инвестиция сиёсатини фаоллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади. Чунончи, 2010 йилда Ўзбекистон Республикасининг 10 дан зиёд, шу жумладан, «Рақобатни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги, «Кичик бизнес тўғрисида»ги қонунларни ҳамда мамлакатимизни янада иқтисодий ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа қонун ҳужжатларини қабул қилиш мўлжалланмоқда. Мазкур вазифаларни ҳал этиш учун парламентнинг барча имкониятларидан, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг Инқирозга қарши чоралар дастурининг бажарилиш жараёни тўғрисидаги ахбороти юзасидан парламент эшитувларини ўтказиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш соҳасидаги ҳамда бошқа шу сингари лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан парламент сўровларига жавобларни эшитиш имкониятларидан фойдаланиш мўлжалланмоқда.

Олтинчидан, «Баркамол авлод йили» Давлат дастури қоидаларининг ҳаётга татбиқ этилишини таъминловчи норматив-ҳуқуқий базани, ҳуқуқнинг қўлланилиш амалиётини такомиллаштириш.

Қонун ижодкорлигидаги асосий саъй-ҳаракатлар ҳозирги авлод нафақат жисмонан ва маънан соғлом, балки энг замонавий интеллектуал билимларга эга, ҳар томонлама баркамол, XXI аср талабларига тўла жавоб берадиган кишилар бўлиб вояга етиши учун зарур имкониятлар ва шарт-шароитлар яратишга қаратилади. Шу муносабат билан «Ахборот-ресурс марказлари ва кутубхоначилик фаолияти тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини ва бошқа бир қатор қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.

Еттинчидан, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада ривожлантириш, мазкур соҳада қабул қилинган ҳужжатларни сўзсиз ижро этиш юзасидан марказда ва жойларда давлат ҳокимияти органларининг, шунингдек жамоат тузилмаларининг жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш. Экология соҳасининг барча томонларини қамраб олувчи салкам 10 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш назарда тутилган. Шулар орасида «Экологик назорат тўғрисида»ги қонун ва бошқа қонунлар мавжуд бўлиб, уларнинг қабул қилниши мазкур йўналишдаги жиддий силжиш бўлади.

Саккизинчидан, халқаро ҳамкорлик, мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш масалалари. Дастурда тегишли халқаро шартномалар, битимлар, конвенциялар ва протоколларни уларга Ўзбекистоннинг қўшилиши мақсадга мувофиқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан ўрганиш бўйича тизимли чора-тадбирлар назарда тутилган. Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича Ўзбекистон ташаббусларига бағишланган халқаро конференция ўтказиш режалаштирилмоқда. Қонунчилик палатаси томонидан айрим минтақаларда «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги ва «Мудофаа тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ижросининг ҳолати ўрганилади, хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича туркум тадбирлар ташкил этилади.

Умуман олганда, мазкур Дастур доирасида 2010 йил мобайнида барча қонунчилик ташаббуси субъектларининг (Қонунчилик палатаси депутатларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокурори ва бошқалар) фаол иштирокида жамиятнинг социал-сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча йўналишлари бўйича ишлаб чиқиладиган ва киритиладиган 40 та қонунни қабул қилиш режалаштирилмоқда. Бунда улардан 17 таси депутатларнинг, барча сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи вакилларининг қонунчилик ташаббуси тартибида ишлаб чиқилади. Дастур мамлакатимизнинг барча минтақаларини қамраб олган ҳолда парламент назоратининг барча турларидан фаол фойдаланишни, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолиятини кучайтиришга, қокунчилик ташаббуси билан чиқишда депутатлар корпусининг фаоллигини оширишга, қабул қилинаётган қонунлар сифатини тубдан яхшилашга қаратилган 40 дан зиёд турли тадбирлар (конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари) ўтказишни назарда тутади. Депутатларнинг сайлов округларидаги ишини сифат жиҳатидан яхшилашга алоҳида эътибор қаратилади, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бу ишни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилгандир.

Мазкур Дастурнинг амалга оширилиши парламентнинг, депутатларнинг, шунингдек сиёсий партияларнинг, улар фракцияларининг мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишдаги, Ўзбекистоннинг кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари босқичма-босқич илдамлаб бориши принципини рўёбга чиқаришдаги ролини янада оширишни таъминлашга хизмат қилиши керак.

Т/р

Амалга оширилиши

керак бўлган устувор

вазифалар

Конун ҳужжатлари

лойиҳаларининг,

тадбирларнинг номи

Бажариш

муддатлари

Масъул ижрочилар

1

2

3

4

5

 

I. МАМЛАКАТДАГИ СОЦИАЛ-ИҚТИСОДИЙ,

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ЭҲТИЁЖЛАРИ, БОРИШИ

БИЛАН УЗВИЙ БОҒЛИҚ ҲОЛДА ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИ ИШЛАРИНИ

ТУБДАН ЯХШИЛАШ, БУ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ,

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМЛАРИНИ МУНТАЗАМ

РАВИШДА ЯНГИЛАБ БОРГАН ҲОЛДА ИҚТИСОДИЁТНИ ВА

ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ

ЎЗАРО АНИҚ ВА ЧУҚУР БОҒЛИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

 

1.

Қабул қилинаётган қонунларнинг сифатини тубдан яхшилаш 1.1. Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари ҳузурида жамоат эксперт гуруҳларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини тайёрлаш. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари ҳузурида қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш масалалари бўйича жамоат эксперт гуруҳлари тузиш. Бу гуруҳларга етакчи олимлар, мутахассислар киритилиб, улар Қонунчилик палатасининг кўриб чиқиши учун киритиладиган қонун лойиҳаларини сифат жиҳатидан яхшилашга кўмаклашади.

 

2010 йил

II чорак

Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва қўмиталари

    1.2. Қабул қилинадиган қонунлар сифатини яхшилашга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан қўйиладиган талабларни, уларни тайёрлаш, кўриб чиқиш ва ижро этиш тартибини белгилаб берувчи нормаларни такомиллаштиришга, муқаддам қабул қилинган ҳужжатлар билан тайёрланаётган янги ҳужжатлар ўртасида тафовутлар келиб чиқишига, уларда қайтариқлар бўлишига йўл қўймасликка, қонун ҳужжатларини амалга оширишни таъминловчи самарали процессуал механизмларни киритишга қаратилгаи «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрири лойиҳасини тайёрлаш.

 

2010 йил

III чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

    1.3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари учун қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш масалалари бўйича туркум семинарлар ўтказиш.

Семинарлардан кўзланган мақсад — депутатларга парламент ишини ташкил қилиш масалаларини ўргатиш, депутатларнинг қонун лойиҳалари устида ишлаш механизмларини такомиллаштириш, қонун ҳужжатларини унификация қилиш, қабул қилинадиган қонунлар сифатини тубдан яхшилаш билан боғлиқ бошқа масалалар.

 

2010 йил

III чорак

Сиёсий партиялар фракциялари, Қонунчилик палатасининг қўмиталари

2.

Кўппартиявийлик тизимини ривожлантириш, сиёсий партиялар фаоллигини ошириш 1.4. «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига минтақаларни социал-иқтисодий ривожлантиришнинг аниқ масалаларини ҳал этишда барча бўғинлардаги ижро этувчи тузилмаларнинг ишига, қонунлар талаб даражасида бажарилиши учун ҳокимият вакиллик органларининг, ҳокимларнинг масъулиятини оширишга халқ депутатлари Кенгашларидаги сиёсий партиялар депутатлар гуруҳларининг таъсирини кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2010 йил

II чорак

Депутатлар (ЎзХДП фракцияси)

3.

Депутатлар томонидан электорат билан ишлашнинг ҳозирги замон услубларидан, умумэътироф этилган сиёсий технологиялардан фойдаланилиши

 

1.5. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига мамлакатда амалга оширилаётган социал-иқтисодий ислоҳотларнинг, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш бўйича умумэътироф этилган сиёсий технологиялардан (учрашувлар ўтказиш, ОАВда чиқиш, депутатлар қабул қилиши ишларини ташкил этиш ва бошқа шу кабилардан) депутатлар, қўмиталар, фракциялар ишида фойдаланишни, сайловчиларнинг Қонунчилик палатаси билан алоқаларини таъминлашни, жойларда сайловчиларнинг кундалик масалаларини ҳал этишни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2010 йил

II чорак

(мунтазам

равишда)

Депутатлар (ЎзЛиДеП фракцияси)

4.

Қонунчилик базаси ва норматив базадаги камчиликлар ҳамда нуқсонларга барҳам бериш 1.6. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига вояга етмаган шахснинг ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрларда, компьютер залларида, Интернет тармоғидан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёки бошқа кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз бўлишига мазкур муассасаларнинг раҳбарлари ёки бошқа масъул шахслари томонидан йўл қўйилганлиги учун маъмурий жавобгарлик жорий этилишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2010 йил

II чорак

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

    1.7. «Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини кодификациялаш муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўллари», «Қонун ҳужжатларини кодификациялаш: халқаро тажриба ва миллий амалиёт» мавзуларида туркум конференциялар ва давра суҳбатлари ҳамда бошқа тадбирлар ўтказиш. Қабул қилинаётган қонунлардаги камчиликларни бартараф этишга, қонун ҳужжатларини амалга оширишни таъминловчи процессуал механизмларни такомиллаштиришга қаратилган тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

II-IV чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

    1.8. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг:

шахсни, инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини, атроф-муҳитни, жамоат тартибини, жамият ва давлатни маъмурий ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш тизимини;

маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар таснифини, маъмурий жавобгарлик бошланиши асосларини;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг процессуал механизмлари ва бошқа қоидаларни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

IV чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

5.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг қонунларга риоя этилишини таъминлаш борасидаги ишини такомиллаштириш 1.9. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига озодликдан маҳрум қилишни ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштиришни амалга ошириш тартибини, хусусан, амалиётда муайян қийинчиликлар келтириб чиқарадиган ҳолат, яъни ҳукм қилинган шахс ахлоқ тузатиш ишларини ўташдан бўйин товлагани тақдирда, ахлоқ тузатиш ишларини озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштириш муддатини белгилашни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2010 йил

III чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

    1.10. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал-кодексига:

суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартибини такомиллаштиришга;

судланувчи, маҳкум, жабрланувчи ва жиноят жараёнининг бошқа иштирокчилари ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишнинг процессуал кафолатларини кучайтиришга;

судьянинг ҳукмни имзолаш ва алоҳида фикрини баён қилишини, суд томонидан бошқа процессуал ҳаракатларни ва бошқа ишларни амалга ошириш тартибини аниқроқ тартибга солишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2010 йил

III чораги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

    1.11. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг айрим нормаларини «Гаров тўғрисида»ги, «Ипотека тўғрисида»ги қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2010 йил

III чорак

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди

    1.12. Қорақалпоғистон Республикасида «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиш ҳолатини ўрганиш.

Мазкур Қонун нормалари ижроси амалиётида аниқланган камчиликларга барҳам бериш, ушбу соҳага доир қонун ҳужжатларидаги нуқсонларни бартараф этиш ва қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

III чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

    1.13. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига судларда ишлар тезкор кўриб чиқилишини таъминлашга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишга, моддий маблағларни тежашга, хусусан, судланувчи ўзини айбдор деб тан олган, тарафлар эса, айбнинг исботланганлиги масаласида эътирозлар билдирмаётган ва қилмишнинг ўзи катта ижтимоий хавф келтириб чиқармайдиган жиноий ишни кўриб чиқиш тартибини соддалаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2010 йил

IV чорак

Ўзбекистон Республикасининг Олий суди

    1.14. Андижон вилоятида «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиш ҳолатини ўрганиш. Мазкур Қонун нормалари ижроси амалиётида аниқланган камчиликларга барҳам бериш, адвокатлик фаолиятини мустаҳкамлаш ва унинг нуфузини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда адвокатларнинг ролини кучайтириш ва бошқа шу каби масалалар юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

IV чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

 

II. МАРКАЗДА ВА ЖОЙЛАРДА ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ

ОРГАНЛАРИНИНГ ПАРЛАМЕНТ ТОМОНИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН

ҚОНУНЛАРНИ ИЖРО ЭТИШГА ДОИР ФАОЛИЯТИ УСТИДАН ҚАТЪИЙ

ПАРЛАМЕНТ, ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

 

1.

Қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг назорат ваколатларини амалга оширишнинг қонунда назарда тутилган ҳуқуқий нормалари ва механизмларидан кенг фойдаланиш юзасидан зарур чоралар кўриш 2.1. Давлат дастурлари ва қонунларнинг амалга оширилиши даражасини махсус ишлаб чиқиладиган, Қонунчилик палатаси Кенгаши тасдиқлайдиган дастурлар асосида йилнинг ҳар чорагида депутатлар томонидан жойларга чиқиб комплекс ўрганиш. Ўрганишнинг умумлаштирилган якунлари Қонунчилик палатасининг аниқланган камчиликларга барҳам бериш ва фойдаланилмаётган резервларни ишга солиш учун аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида тегишли вазирликлар ва идораларнинг масъул раҳбарлари жалб этилган ҳолда ўтказиладиган мажлисида муҳокама қилинади.

 

2010 йил

II-IV чорак

Қонунчилик палатаси Кенгаши

    2.2. Олий Мажлис палаталарининг назорат фаолияти самарадорлигини ошириш ва қонунларнинг ижро этилишини таъминлашдаги ролини мустаҳкамлашга қаратилган «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини тайёрлаш.

Қонунда парламент назоратининг шакллари (парламент эшитуви, парламент сўрови ва бошқалар), парламент назоратини амалга ошириш механизмлари ва ҳуқуқий оқибатлари, шунингдек парламент назорати субъектларининг ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари, ОАВ ва бошқа тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлигининг тартиби белгилаб берилади.

 

2010 йил

III чорак

Депутатлар (ЎзЛиДеП фракцияси)

    2.3. Парламент назорати такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунларига, хусусан, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунларига ва бошқа қонунларга мазкур қонунлар нормаларини «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2010 йил

III чорак

Депутатлар (ЎзХДП фракцияси)

2.

Ижро этувчи ҳокимият фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш вазифаларини муваффақиятли ҳал этишда оммавий ахборот воситаларининг, кенг жамоатчиликнинг фаол иштироки

 

2.4. «Халқ сўзи», «Народное слово» газеталарида «Парламент сўровига ҳукумат аъзоси жавоб беради» деган махсус рукн ташкил этиш.

Мазкур рукн ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятида очиқ-ошкораликни таъминлашга хизмат қилади, газетхонларни парламент сўровининг мазмун-моҳияти ҳамда вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг парламент сўровига берган жавоблари билан таништиради.

 

2010 йил

II чорак

Қонунчилик палатаси Кенгаши, «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарининг таҳририяти

    2.5. Жойларда ҳуқуқнинг қўлланилиш амалиётининг мунтазам мониторингини ўрнатиш мақсадида мамлакатимизнинг етакчи институтлари ва марказларини жалб қилган ҳолда тизимли тадқиқотлар ўтказилишини ташкил қилиш.

 

2010 йил

II чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази

 

III. ФУҚАРОЛИК ВА ЖАМОАТ ИНСТИТУТЛАРИ,

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

 

1.

Фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада ривожлантириш

 

3.1. Хоразм вилоятида «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиш ҳолатини ўрганиш ва ушбу Қонун ижроси билан боғлиқ ҳуқуқнинг қўлланилиш амалиётини, бу соҳадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш, жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ўта муҳим масалаларини ҳал қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

II чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

    3.2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун ҳужжатларини ижро этиши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга соладиган самарали ҳуқуқий механизмни яратишга қаратилган «Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. Қонунда жамоатчилик назоратининг субъектлари, назорат қилиш предмети, назоратни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари ва ҳуқуқий оқибатлари, шунингдек мансабдор шахсларнинг ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларини ижро этмаганлик учун жавобгарлиги белгилаб берилади.

 

2010 йил

IV чорак —

2011 йил

I чорак

Депутатлар («Миллий тикланиш» ЎзДП фракцияси)

2.

Маҳалла фаолиятининг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, маҳалланинг ваколатларини ва самарали фаолият юритиши механизмларини кенгайтириш 3.3. Депутатлар томонидан жойларга чиқиб (алоҳида режа бўйича) фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга, фуқаролик ва жамоат институтлари фаслиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада ривожлантиришга, уларнинг жамият ва давлат қурилиши соҳасида қарорлар қабул қилинишидаги ролини кучайтиришга, мазкур институтларнинг ўзлари мансуб бўлган жамият қатламлари ва тузилмалари манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар, давлат дастурлари ижросининг ҳолати комплекс ўрганилишини ташкил қилиш.

 

2010 йил

II чорак

Қонунчилик палатаси Кенгаши, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

    3.4. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз олдида турган вазифаларни ҳал қилишидаги ролини янада оширишга доир ишлардаги мавжуд камчиликлар ва нуқсонларни аниқлаш, ушбу соҳада ҳуқуқнинг қўлланилиш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Навоий вилоятида «Фуқароларнинг ўзини ўзи бсшқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиш ҳолатини ўрганиш.

 

2010 йил

III чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

    3.5. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига:

аҳолини аниқ йўналтирилган ҳолда ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази сифатида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантиришдаги, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати вазифаларини амалга оширишдаги ҳуқуқлари ва ваколатларини кенгайтиришга;

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳоли барча қатламларини қамраб олган ҳолда жойларда фуқароларнинг долзарб масалаларини ҳал этиш ва манфаатларини ҳимоя қилишда давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари билан ҳамкорлигини такомиллаштиришга;

фуқароларни, ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш масалаларида, ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда, жойларда жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ҳамда таъминлашда маҳалланинг ролини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

III чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

    3.6. «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла) раислари сайлови тизимини янада такомиллаштириш чораларини, хусусан, фуқаролар йиғини раислигига номзодларга нисбатан тажрибали, муносиб, аҳолининг ҳурмат-эътибори ва ишончига сазовор бўлганлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари этиб сайланишини таъминловчи янада юқори талаблар (ёши, ҳаётий тажрибаси, касб-кори ва бошқалар жиҳатидан) белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

IV чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

 

IV. ОАВЛАРНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ, УЛАРНИНГ

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ ТИЗИМИДАГИ ЎРНИ

ВА РОЛИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, УШБУ СОҲАДАГИ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ШУ ОРҚАЛИ

МИЛЛИЙ МАТБУОТНИНГ СИФАТИ, МАҲОРАТИ ҲАМДА

САМАРАДОРЛИГИНИ ИЗЧИЛ ОШИРИБ БОРИШ УЧУН

ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

 

1.

ОАВ соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва шу орқали миллий матбуотнинг сифати, маҳорати ва самарадорлигини изчил ошириб бориш учун шарт-шароитлар яратиш ва ҳамда жаҳондаги ривожланган оммавий ахборот воситаларининг юксак талаблари ва мезонлари даражасига етишига эришиш

 

4.1. «Журналистлик фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари», «Жамиятни ислоҳ қилишда журналистнинг роли», «Сўз эркинлиги ва ОАВ: журналистнинг роли ва масъулияти» мавзуларида:

амалга оширилаётган социал-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда ошкоралик ҳамда очиқ-ойдинликни таъминлашда ОАВнинг ва бевосита журналистларнинг фаоллигини оширишга;

ОАВ соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича миллий матбуотнинг сифати, маҳорати ва самарадорлигини изчил ошириб бориш ҳамда унинг жаҳондаги ривожланган оммавий ахборот воситаларининг юксак талаблари ва мезонлари даражасига етишига эришишга кўмаклашувчи тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган туркум конференциялар, семинарлар ташкил этиш.

 

2010 йил

II-III чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

    4.2. Самарқанд вилоятида «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиш ҳолатини ўрганиш.

Мазкур Қонун ижросининг амалиётида аниқланган камчиликларга барҳам бериш, ушбу соҳага доир қонунчиликдаги нуқсонларни бартараф этиш ва уни янада такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

III чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

    4.3. «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фуқароларни телекоммуникация хизматлари билан тўлақонли ва сифатли таъминлашга, коммуникацияларни, телекоммуникация хизматлари бозорини ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. Универсал телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича қоидаларни белгиловчи, миллий коммуникация оператори тушунчасини, у томонидан хизматлар кўрсатилиши тартибини белгиловчи нормалар киритиш назарда тутилади.

 

2010 йил

IV чорак

Депутатлар (ЎзЛиДеП ва «Миллий тикланиш» ЎзДП фракциялари)

2.

ОАВнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, ОАВ ходимлари меҳнатини моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантиришни такомиллаштириш. Газета ва журналлар таҳририятларининг мустақиллигини, эркинлигини, масъулиятини ошириш 4.4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Ўзбекистонда дастурий таъминлаш саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ахбороти бўйича парламент эшитуви, қуйидагилар бўйича:

мамлакат дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш;

дастурий таъминлаш саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш учун институционал ва бошқа шарт-шароитлар яратиш;

дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш соҳасида махсус илмий-техника зоналарини шакллантириш механизмини яратиш ҳамда ундан фойдаланиш;

ахборотлаштириш ва ахборот билан таъминлаш соҳасида қонунчилик базасини янада такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

II чорак

Депутатлар (ЎзЛиДеП фракцияси)

    4.5. Тошкент шаҳрида «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги ва «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилиш ҳолатини ўрганиш. Қонунлар ижроси амалиётида аниқланган камчиликларга барҳам бериш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда ОАВ ролини, шунингдек журналистнинг профессионал фаолиятини ҳимоя қилишни кучайтириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

II чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

    4.6. «Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. Унда қуйидагилар назарда тутилади:

ОАВ соҳасига бозор механизмларини жорий қилиш;

ОАВ мустақил фаолият кўрсатиши ва ривожланишининг шарти сифатида уларнинг иқтисодий мустақиллигини, иқтисодий эркинлигини таъминлаш;

бозор муносабатларининг, ахборот соҳасидаги рақобатнинг ривожланиши шароитларида ОАВ эркинлиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш.

 

2010 йил

IV чорак —

 2011 йил

I чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

 

V. ИҚТИСОДИЁТНИНГ ЮҚОРИ ВА БАРҚАРОР ЎСИШ

СУРЪАТЛАРИНИ, САМАРАДОРЛИГИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЙ

МУТАНОСИБЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ АСОСИДА ХАЛҚ

ФАРОВОНЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

ИСЛОҲОТЛАРНИ ҚОНУНЧИЛИК ЙЎЛИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

 

1.

2009 — 2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чора-тадбирлар дастурини, ушбу Дастурда назарда тутилган жами чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш 5.1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига, Иқтисодиёт вазирлигига, Молия вазирлигига 2009 — 2014 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чара-тадбирлари дастурининг ижроси тўғрисидаги масала бўйича юборилган парламент сўровига жавобни кўриб чиқиш.

Олинган ахборот асосида Дастурнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича парламентнинг, маҳаллий вакиллик органларининг ишини фаоллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

 

2010 йил

II чорак

Депутатлар (ЎзЛиДеП фракцияси)

    5.2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 — 2012 йилларга мўлжаллаиган Инқирозга қарши чора-тадбирлар дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ахбороти юзасидан парламент эшитуви, ушбу Дастурни амалга оширишда ҳокимият вакиллик органлари ишининг самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

III чорак

Депутатлар (ЎзХДП фракцияси)

    5.3. Монополияга қарши кураш орқали тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асосини яратишга, рақобат муҳитини изчил ривожлантиришга, мамлакатда Инқирозга қарши дастурни амалга оширишда энг долзарб масала бўлган иқтисодий жиҳатдан заиф корхоналарни молиявий соғломлаштириш борасидаги ишларни фаоллаштиришга қаратилган «Рақобатни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

 IV чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

2.

Нисбатан барқарор ва бозор конъюнктурасидаги ўзгаришларга тез мослашувчан ҳамда янги иш жойларини яратувчи кичик бизнесни фаол ривожлантириш 5.4. Қашқадарё вилоятида кичик бизнес субъектларини ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги масалани, шу жумладан, тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратишни назарда тутувчи қонунлар талабларининг вилоят бошқарув органлари томонидан ижро этилиши масаласи бўйича парламент эшитуви.

Қонунчиликдаги нуқсонларга барҳам бериш ва ушбу соҳадаги ҳуқуқнинг қўлланилиш амалиётини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

II чорак

Депутатлар (ЎзЛиДеП фракцияси)

    5.5. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига нақд тушум масалалари бўйича солиқ текширувлари ва қисқа муддатли текширувлар муддатларини белгилаш, ушбу текширувларнинг муддатлари бир-бирига тўғри келиб қолган тақдирда солиқ текширувчисининг вазифаларини аниқлаштириш қисмига тааллуқли тафовутларни бартараф этишни назарда тутувчи, солиқ тўловчини ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

III чорак

Депутатлар (ЎзЛиДеП фракцияси)

    5.6. Кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашни кафолатловчи иқтисодий, молиявий ва бошқа ҳуқуқий механизмлар тизимини янада такомиллаштиришга; кичик бизнес корхоналарининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатишига доир умумий принциплар ва хатти-ҳаракатлар қоидаларини белгилашга; тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ва давлат бошқаруви органларининг ноқонуний аралашувидан ҳимоя қилиш чора-тадбирларига қаратилган «Кичик бизнес тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини тайёрлаш.

 

2011 йил

I чорак

Депутатлар (ЎзЛиДеП фракцияси)

3.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига давлат органларининг ноқонуний аралашуви, бирор-бир тўсиқлар белгиланиши фактларига йўл қўймаслик 5.7. Қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратнинг амалга оширилиши, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини бузган ва манфаатларига зарар етказган мансабдор шахсларга нисбатан қонунда назарда тутилган чораларнинг қўлланилиши масаласи юзасидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига юборилган парламент сўровига жавобнинг эшитуви.

 

2010 йил

III чорак

Депутатлар (ЎзЛиДеП фракцияси)

    5.8. Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига импорт божхона божлари ва тўловларини тўлашни, ортиқча тўланган ёки ундириб олинган божхона тўловларини қайтаришни тартибга солишга, маҳсулот импорти ва экспорти чоғида тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2010 йил

III чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

    5.9. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ рухсат бериш тартиб-таомиллари тартибини соддалаштиришга, мазкур тартиб-таомилларнинг ошкоралигини таъминлашга, тегишли давлат тузилмаларида рухсат бериш ҳужжатларининг ўтиш муддатларини аниқ белгилашга, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошлаш шартларини енгиллаштирувчи бошқа чора-тадбирларни амаша оширишга, ёшларни, айниқса олий ўқув юртлари ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини кичик бизнесга ва хусусий тадбиркорликка жалб этишга қаратилган «Рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

IV чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

4.

Мамлакат иқтисодиётига ички манбалар ҳисобидан киритиладигаи узоқ муддатли кредит маблағлари ҳиссасини кўпайтириш 5.10. «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ҳолатини Фарғона вилояти мисолида назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш.

Қонуннинг ижро этилиш амалиётида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ушбу соҳага оид қонунчиликдаги камчиликларни тўлдириш ва ҳуқуқнинг қўлланилиш амалиётини янада такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

III чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

    5.11. «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига узоқ қишлоқ жойлардаги аҳолига янада кенгроқ микромолиявий хизматлар кўрсатиш, микрокредит ташкилотларнинг филиалларини ва мобил офисларини ташкил этиш, микрокредит ташкилотларининг ресурс базасини кенгайтириш учун тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2010 йил

IV чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

    5.12. «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг молиявий ресурсларга нисбатан ўсиб бораётган эҳтиёжларини қаноатлантиришга, шу муносабат билан микроқарзлар, микрокредитлар, микролизингнинг энг юқори миқдорларини қайта кўриб чиқиш, микромолиявий ташкилотларнинг хизмат кўрсатиш, шу жумладан, пластик карточкалар, пул ўтказмаларидан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш турларини кенгайтиришга доир бошқа чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2011 йил

IV чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

5.

Ички бозорни сифати ва нарх-наво кўрсаткичлари бўйича импорт товарларидан устун бўлган маҳаллий товарлар билан барқарор тўлдириш, аҳолининг ортиб борадиган талаб ва эҳтиёжларини янада тўлиқроқ қондириш

 

 

5.13. «Ўзстандарт» агентлигининг кичик бизнес субъектлари ва агрофирмалар ишлаб чиқараётган озиқ-овқат маҳсулотларини сертификатлаштиришнинг ҳолати ва муаммолари тўғрисидаги ахбороти бўйича парламент эшитувлари.

 

2010 йил

III-IV чорак

Депутатлар (ЎзЛиДеП фракцияси)

5.14. Тошкент ва Самарқанд вилояти ҳокимларига маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги масала бўйича юборилган парламент сўровига жавобнинг эшитуви.

 

2010 йил

III-IV чорак

Депутатлар («Миллий тикланиш» ЎзДП фракцияси)

    5.15. Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш объектларини модернизация қилиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни ўрганиш.

Қонун нормаларини ижро этиш амалиётида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларидаги камчиликларни тўлдириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

III чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

    5.16. «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Айрим қонунларни мазкур Қонуннинг нормалари билан мувофиқлаштириш мақсадида.

 

2010 йил

 III чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

    5.17. «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига аҳолининг, айниқса ёшларнинг соғлиғини сифатсиз маҳсулотлар истеъмол қилиш билан боғлиқ турли касалликлар ва заҳарланишлардан ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга, озиқ-овқат маҳсулотининг сифати, ишлаб чиқарилиши ва реализация қилинишига тааллуқли талабларни такомиллаштиришга, ушбу соҳадаги халқаро нормалар ва стандартларга риоя этилиши механизмини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2010 йил

IV чорак

Депутатлар (ЎзХДП фракцияси)

    5.18. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни тартибга солувчи қонунларнинг ижро этилиши ҳолатини депутатлар томонидан жойларга чиққан ҳолда (алоҳида жадвал бўйича) ўрганиш, қуйидагилар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш:

тадбиркорлар, мулкдорларнинг қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтириш;

фермерлик ҳаракатини мустаҳкамлаш;

кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитларни такомиллаштириш;

тармоқланган бозор инфратузилмасини шакллантириш.

 

2010 йил

 III чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

6.

Аҳолига кўрсатиладиган хизматлар соҳасини кенгайтириш 5.19. «Айрим фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қонунда назарда тутилган, қайта ташкил этиш натижасида янги тузилган суғурталовчига лицензия беришнинг соддалаштирилган механизмини такомиллаштиришга тааллуқли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2010 йил

IV чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

    5.20. Бухоро вилоятида хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг ҳолати ва истиқболларини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш.

Қонун нормаларининг ижро этилиши амалиётида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш, ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларидаги камчиликларни тўлдириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

IV чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

7.

Аграр соҳани янада ривожлантириш 5.21. Сурхондарё вилоятида «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш.

Қонуннинг ижро этилиши амалиётида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларидаги камчиликларни тўлдириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

II чорак

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

    5.22. «Уруғчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ҳолатини Андижон вилояти мисолида назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш ҳамда Қонуннинг ижро этилиш амалиётида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш, ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

III чорак

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

    5.23. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг фермерликни ривожлантириш, мамлакатнинг аграр соҳасини модернизация қилишга доир дастурларнинг амалга оширилиш жараёни тўғрисидаги ахбороти бўйича парламент эшитувлари. Фермерликни, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг қонунчилик базасини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

IV чорак

Депутатлар (ЎзЛиДеП фракцияси)

    5.24. «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ижарага олинган қишлоқ хўжалиги ерларига бевосита яқин ерларда ишлаб чиқариш инфратузилмаси барпо этиш мақсадида фермерларга ер участкалари ажратилишини тартибга солувчи нормаларни қонунчилик даражасида мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, бу фермер ҳўжаликларининг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилади, фермернинг маблағларини ўз хўжалигини капиталлаштиришга йўналтиришига кўмаклашади.

 

2010 йил

IV чорак —

 2011 йил

I чорак

Депутатлар (ЎзЛиДеП фракцияси)

 

VI. «БАРКАМОЛ АВЛОД ЙИЛИ» ДАВЛАТ ДАСТУРИ ҚОИДАЛАРИНИ

ҲАЁТГА ТАТБИҚ ЭТИШНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ҲУҚУҚНИНГ

ҚЎЛЛАНИЛИШ АМАЛИЁТИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

 

1.

Баркамол авлодни тарбиялаш соҳасидаги мавжуд норматив-ҳуқуқий базани танқидий таҳлил қилиш, унга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, зарур ҳолларда, қўйилган мақсадларга эришишга жавоб берувчи янги ҳуқуқий нормаларни ишлаб чиқиш 6.1. Вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олувчи органлар ва муассасаларнинг ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришдаги масъулиятини оширишни назарда тутувчи «Вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва ҳукуқбузарликларининг олдини олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

II чорак

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

    6.2. «Ахборот-ресурс марказлари ва кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. Ушбу қонун лойиҳаси:

ахборот-кутубхона фаолиятини замон талабларини ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш, ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал эҳтиёжларини қаноатлантиришга йўналтирилган мутлақо янги ахборот-ресурс марказларини яратишга;

ахборот-ресурс марказлари ва кутубхона фаолиятининг ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши ҳамда уларни ривожлантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга;

аҳолига, биринчи навбатда ўқувчилар ва талабаларга замонавий ахборот технологиялари асосида ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ривожлантиришга қаратилган.

 

2010 йил

III чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

    6.3. Алкоголь ва тамакининг фуқаролар соғлиғига, энг аввало 20 ёшга тўлмаган шахсларнинг соғлиғига зарарли таъсирини камайтиришга қаратилган «Алкоголли ичимликларни тарқатиш ва истеъмол қилишни ҳамда йигирма ёшга тўлмаган шахсларнинг тамаки чекишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

IV чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

2.

Одамларнинг соғлиғига хавф солувчи касалликлар профилактикаси, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш

 

6.4. «Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ҳолатини Хоразм, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари мисолида назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш, ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, улардаги мавжуд камчиликларни тўлдириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

II чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

    6.5. Фарғона ва Наманган вилоятларида «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш, Қонуннинг ижро этилиши амалиётида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек аҳолини дори воситалари билан таъминлашга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

III чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

    6.6. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг аҳолини дори воситалари билан таъминлаш тўғрисидаги ахбороти бўйича парламент эшитувлари, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

III чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

    6.7. «Фуқароларнинг репродуктив соғлиғини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда:

соғлом наслни ва авлодни ешштириш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани яратишга;

аҳолининг, айниқса ёшларнинг тиббий маданиятини, тиббий саводхонлигини, соғлом оилани юзага келтириш масалаларидаги масъулиятини оширишга;

репродуктив саломатлик соҳасида тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилашга, наслий касалликларни ўз вақтида аниқлаш бўйича ташхис тадқиқотларини амалга оширишга;

ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтишининг олдини олиш тадбирларини кучайтиришга;

она ва боланинг перинатал скринингини амалга ошириш сифатини бир вақтнинг ўзида бошқа замонавий ташхис воситаларидан фойдаланган ҳолда яхшилашга доир чора-тадбирлар назарда тутилади.

 

2010 йил

IV чорак

Депутатлар («Адолат» СДП фракцияси)

    6.8. «Фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кафолатланган тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш, кам таъминланган ва кўп болали оилалар, аёлларнинг соғлиғини мустаҳкамлашга қаратилтан ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2010 йил

IV чорак

Депутатлар (ЎзХДП фракцияси)

3.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги дастурларни изчил амалга ошириш 6.9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим муассасалари ўқувчиларининг тўғри овқатланиши учун шарт-шароитларни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақидаги ахборотига доир парламент эшитувлари.

Мақсад — ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларининг асосий қоидаларини амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини аниқлаш, идораларнинг шу борадаги фаолияти натижаларини баҳолашдан иборат.

 

2010 йил

II чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Депутатлар («Адолат» СДП фракцияси)

    6.10. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирига аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган 2009 — 2010 йилларга мўлжалланган Давлат дастурининг амалга оширилиши масаласи бўйича юборилган парламент сўровига жавобнинг эшитуви.

 

2010 йил

II чорак

Депутатлар (ЎзХДП фракцияси)

    6.11. «Баркамол авлод йили» Давлат дастурининг ижро этилишини депутатлар томонидан жойларга чиққан ҳолда (алоҳида жадвал бўйича) ўрганиш, дастурда белгиланган тадбирларнинг сўзсиз ижро этилиши бўйича палатанинг тавсияларини, ҳаракатлари режаларини ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

П-Ш чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

    6.12. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг давлат қарамоғидаги болалар ва «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари учун яратилган зарур шарт-шароитларни таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари, давлат дастурлари талабларининг ижро этилиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахбороти бўйича парламент эшитувлари.

 

2010 йил

Ш чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Депутатлар (ЎзХДП фракцияси)

    6.13. «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш, ушбу лойиҳа:

жисмоний тарбия ва спорт соҳасини, мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва самарали спорт инфратузилмасини яратишга;

замон талабларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали спортчиларни ва спорт захирасини тайёрлаш учун зарур шарт-шароитларни ҳамда янгича ёндашувни яратишга;

спорт турларини, айниқса олимпия спорт турларини янада ривожлантиришга, Ўзбекистон спортчиларининг халқаро мусобақалар ва ўйинларда муносиб иштирок этишини таъминлашга қаратилган.

 

2010 йил

III чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

    6.14. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига меҳнат муносабатларини, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий суғурта ва касаначилик билан шуғулланувчи фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2010 йил

III чорак

Депутатлар (ЎзХДП фракцияси)

    6.15. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига иш билан банд бўлмаган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини яратиш ҳамда такомиллаштириш, уларнинг малакасини ошириш, касбга ўқитиш ва қайта ўқитиш соҳасида ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштириш масалаларини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2010 йил

 IV чорак

Депутатлар (ЎзХДП фракцияси)

 

VII. ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

 

1.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш 7.1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири, олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг республикада узлуксиз экологик таълим тизимини жорий этиш тўғрисидаги ахбороти бўйича парламент эшитувлари, мазкур ишларни, шунингдек ушбу соҳадаги ҳуқуқнинг қўлланилиш амалиётини яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

2010 шш

II чорак

Депутатлар (Экоҳаракат депутатлар гуруҳи), Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

    7.2. «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ҳолатини Қорақалпоғистои Республикаси мисолида назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш, кўрсатилган Қонуннинг ижро этилишига қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларидаги камчиликларни тўлдириш.

 

2010 йил

III чорак

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

    7.3. «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фойдали қазилмаларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ссҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва иқтисодий механизмлар ҳамда воситаларни такомиллаштиришни, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланганлик ва фойдали қазилмаларни самарасиз кавлаб олганлик учун экологик чораларни қўллаш, зарарни компенсация қилиш тизимини ривожлантиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2010 йил

III чорак

Депутатлар (Экоҳаракат депутатлар гуруҳи)

    7.4. Экологик назоратни амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга, назорат фаолиятини мувофиқлаштириш механизмини яратишга, идоравий, ишлаб чиқариш ва ижтимоий экологик назорат хизматларининг ваколатлари доирасини ҳамда ушбу хизматларнинг ўз вазифаларини амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

2011 йил

 II чорак

Депутатлар (Экоҳаракат депутатлар гуруҳи)

2.

Марказдаги ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг, шунингдек турли ижтимоий ва бошқа тузилмаларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қабул қилинган ҳужжатларни сўзсиз ижро этиш бўйича масъулиятини ошириш 7.5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ергеодезкадастр давлат қўмитаси раисларининг ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг Жиззах вилоятида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича давлат дастурининг бажарилиш жараёни тўғрисидаги ахборотига доир парламент эшитувлари.

 

2010 йил

III чорак

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

    7.6. Навоий вилоятида «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш, Қонуннинг ижро этилиш амалиётида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек ушбу ишларнинг самарадорлигини оширишни таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

IV чорак

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

    7.7. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив-техник талабларни бузганлик, шунингдек табиий ресурслардан фойдаланганлик учун белгиланган тўловларни тўлашдан бош тортганлик, атроф табиий муҳитни ифлослаширганлик ҳамда чиқиндиларни жойлаштирганлик, бошқа табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 

2011 йил

I чорак

Депутатлар (Экоҳаракат депутатлар гуруҳи)

 

VIII. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК, МАМЛАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ

ВА БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА

 

1.

Ташқи тинчликсеварлик сиёсатини амалга ошириш 8.1. Ўзбекистоннинг Афғонистондаги ҳарбий можарони ҳал этишга доир ташаббусларига бағишланган конференция ўтказиш.

Мақсад — Ўзбекистоннинг минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида, Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатишга доир ташаббусларининг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида жаҳон жамоатчилигига холис ахборот етказишдан иборат.

 

2010 йил

II чорак

Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси (Сенат билан келишув бўйича)

    8.2. Сирдарё вилоятида «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш.

Қўмита олинган ахборот асосида Қонуннинг ижроси бўйича амалий фаолиятда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатларига такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.

 

2010 йил

II чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

    8.3. Наманган вилоятида «Мудофаа тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш.

Мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этиш, ушбу соҳадаги ҳуқуқнинг қўлланилиш амалиётини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

2010 йил

Ш чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

    8.4. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ички ишлар органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимлари оилалари аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни назарда тутувчи ўзгартишлар киритиш. Уларга нисбатан ҳарбий хизматчилар учун белгиланган пенсия ва солиқ имтиёзларини татбиқ этиш назарда тутилади.

 

2010 йил

III чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

2.

Мамлакат хавфсизлиги, барқарорлигини таъминлаш, юртимизда тинчликни сақлаш

 

8.5. Халқаро шартномалар, битимлар, конвенциялар ва протоколларни ратификация қилиш, денонсация қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг уларга қўшилиши тўғрисидаги қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш.

 

мунтазам

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, 5-сон, 183-модда