ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.03.2011 й.
N 1423-1
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА
ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
28.02.2011 й.
N 4-Ю
БУЙРУҒИ
Ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг
Маълумотларни узатиш тармоқларида
Интернет-провайдерларнинг тармоқлараро
ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш тартиби
тўғрисидаги низомга ўзгартишлар киритиш ҳақида
(2011 йил 15 мартдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 219-модда) ҳамда «Тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда) қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг 2004 йил 12 ноябрдаги 374-сон буйруғи (рўйхат рақами 1423, 2004 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 45-46-сон, 480-модда) билан тасдиқланган Маълумотларни узатиш тармоқларида Интернет-провайдерларнинг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор Х. Мухитдинов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2011 йил, 10-11-сон, 108-модда.