ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЄОНУНИ
05.05.1994 й.
N 1051-XII

 

 

Фуєаролар сайлов іуєуєларининг кафолатлари тўјрисида

Мазкур Єонунга ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Єонунига мувофиє ўзгартиришлар киритилган

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуєаролари жамият ва давлат ишларини бошєаришда бевосита іамда ўз вакиллари орєали иштирок этиш іуєуєига эгадирлар. Бу іуєує фуєароларнинг референдумларда, Ўзбекистон Республикаси президенти сайловида ва іокимиятнинг вакиллик органлари сайловида єатнашиши орєали амалга оширилади.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси фуєароларнинг Конституция, ушбу Єонун ва бошєа єонунларда мустаікамлаб єўйилган сайлов іуєуєлари давлат муіофазасидадир.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси фуєаролари ижтимоий келиб чиєиши, ижтимоий ва мулкий мавєеи, ирєий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машјулотининг тури ва хусусиятидан єатъи назар, тенг сайлов іуєуєига эгадир.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуєаролари сайлаш ва сайланиш іуєуєига эгадирлар.
Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуєаролари сайлаш іуєуєига эгадирлар. Іар бир фуєаро-сайловчи бир овозга эгадир.

(ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Єонунига мувофиє 4-модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи єисмлари єуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи єисмлар билан алмаштирилган), (Олдинги таіририга єаранг)

Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган іамда бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон Республикаси іудудида муєим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуєароси Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланиш іуєуєига эга.
Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган іамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси іудудида муєим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуєаролари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Єонунчилик палатасига сайланиш іуєуєига эгадирлар.
Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган, камида беш йил Ўзбекистон Республикаси іудудида муєим яшаётган іамда Єораєалпојистон Республикаси Жўєорји Кенгесига ва маіаллий давлат іокимияти вакиллик органларига сайланган Ўзбекистон Республикаси фуєаролари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига сайланиш іуєуєига эгадирлар.
Сайлов куни йигирма бир ёшга тўлган іамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси іудудида муєим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуєаролари іокимиятнинг маіаллий вакиллик органларига сайланиш іуєуєига эгадирлар.

5-модда. Фуєароларнинг сайлов іуєуєларини тўјридан-тўјри ёки билвосита чеклашга йўл єўйилмайди, сайлов тўјрисидаги єонунларда белгилаб єўйилган талаблар бундан мустаснодир.

6-модда. Сайловчилар єаерда бўлишларидан єатъи назар, уларга референдумларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ва іокимиятнинг вакиллик органлари сайловларида бевосита єатнашиш іуєуєи кафолатланади.

7-модда. Сайловчилар ўз хоіиш-иродаларини эркин билдириш ва яширин овоз бериш іуєуєига эгадирлар. Участка сайлов комиссиялари овоз беришни махсус ажратилган биноларда ташкил этиб, фуєароларга хоіиш-иродани эркин ва яширин равишда билдириш имкониятини яратадилар.
Сайловчиларнинг хоіиш-ирода билдиришларини назорат этишга йўл єўйилмайди.

8-модда. Сайлов кунига єадар ёки сайлов кунида 18 ёшга тўланадиган, тегишли сайлов участкаси іудудида доимий ёки ваєтинча истиєомат єилиб турган Ўзбекистон Республикасининг фуєаролари сайловчилар рўйхатига киритилиш іуєуєига эгадирлар.
Іар бир сайловчи фаєат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.

9-модда. Сайловчиларга участка сайлов комиссиясининг биносида сайловчилар рўйхати билан олдиндан танишиб чиєиш имконияти таъминланади.

10-модда. Сайловчи сайловчилар рўйхатидаги хато ва ноаниєликлар тўјрисида сайлов комиссиясига арз єилиш іуєуєига эга. Участка сайлов комиссияси йигирма тўрт соат ичида бундай аризани кўриб чиєиши іамда ёки хатони тузатиши, ёки аризачига унинг аризаси асосли тарзда рад этилганлиги тўјрисидаги маълумотномани бериши шарт.

11-модда. Бирон-бир сабабга кўра сайловчилар рўйхатига ваєтида кирмай єолган сайловчи унинг шахси, фуєаролиги ва турар жойини тасдиєловчи іужжатга асосан участка сайлов комиссияси томонидан рўйхатга киритилади.

12-модда. Сайловчилар умумхалє овозга єўйилган єарорларни, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни ёки іокимиятнинг вакиллик органларига кўрсатилган номзодларни ёєлаб ёки уларга єарши ташвиєот юритиш іуєуєига эгадирлар.
Сайловчиларга ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикасининг єонун іужжатларига мувофиє митинглар, йијилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш іуєуєи кафолатланади.

13-модда. Давлат іокимияти органлари сайловолди учрашувлари ўтказиш учун сайловчиларга жиіозланган бинолар, зарур маълумот ва ахборот материаллари бериб туришлари шарт. Йијилишлар ва учрашувлар ўтказиладиган ваєт ва жой сайловчиларга барваєт хабар єилинади.

14-модда. Бутун сайлов компанияси кенг ошкоралик асосида тузилади. Іар бир сайловчи сайлов давомида сайлов округлари ва участкаларини тузишга, сайлов комиссияларининг таркиби, комиссиялар жойлашган манзил ва иш ваєтига, депутатликка номзодларни рўйхатга олиш, овоз бериш ва сайлов якунларига доир ахборотни излаш, олиш ва тарєатиш іуєуєига эга.
Тегишли сайлов комиссияларининг сайлов округлари ва участкаларини тузиш, сайлов комиссияларининг таркиби тўјрисидаги, шунингдек депутатликка номзодларни рўйхатга олиш, овоз бериш ва сайлов якунлари іаєидаги єарорлари матбуотда эълон єилинади.

15-модда. Сайловчилар сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар ва айрим номзодларнинг келгуси фаолият дастури билан танишиш іуєуєига эгадирлар.

16-модда. Сайлов іуєуєига эга, бирон-бир сиёсий партиянинг аъзоси бўлмаган, депутатликка номзод ёки унинг ишончли вакили этиб кўрсатилмаган Ўзбекистон Республикасининг фуєаролари сайлов комиссияларининг аъзоси бўлишлари мумкин.

17-модда. Овоз бериш куни сайловчиларга бузиб єўйилган сайлов бюллетенини янгиси билан алмаштириб олиш іуєуєи кафолатланади. Сайлов бюллетенини алмаштириб беришни тегишли участка сайлов комиссияси амалга оширади.

18-модда. Сайлов куни ўз турар жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар олдинроє овоз бериш іуєуєига эгадирлар.
Тегишли участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг талабига кўра белгиланган шаклда бўлган, депутатликка номзодлар тўјрисида тегишли маълумотлар єайд этилган сайлов вараєаларини беради. Сайловчилар тўлдирилган сайлов вараєасини ёпиє конвертда участка сайлов комиссияси аъзоларидан бирида єолдиришлари мумкин.

19-модда. Саломатлигининг іолати ёки бошєа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмайдиган сайловчилар участка сайлов комиссиясига тегишли илтимос билан мурожаат этиш іуєуєига эга, бу комиссия овоз беришни ана шу сайловчилар турган жойда ташкил этиши шарт.

20-модда. Ўзбекистон Республикасининг іар бир фуєаросига унинг сайлов іуєуєлари суд йўли билан іимоя этилиши, сайлов комиссияларининг, давлат органларининг, мансабдор шахсларнинг, жамоат бирлашмаларининг јайриєонуний хатти-іаракатлари устидан судга шикоят єилиш имкониятлари кафолатланади.

21-модда. Куч ишлатиш, алдаш, єўрєитиш орєали ёки бошєа йўллар билан фуєароларнинг сайлаш ва сайланиш, референдумда иштирок этиш, сайловолди агитациясини олиб боришдан иборат іуєуєларидан фойдаланишларига тўсєинлик єилиш, шунингдек іужжатларни сохталаштириш, овозларни атайин нотўјри санаш, референдум тўјрисидаги, Президент сайлови іаєидаги, іокимиятнинг вакиллик органларига сайлов тўјрисидаги єонунларни ўзгача тарзда бузиш Ўзбекистон Республикасининг єонунларига мувофиє жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов

 

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси"

1994 й., N 5, 127-модда