29 декабрь 2002 й.200-сонли
Ўзбекистон алоєава ахборотлаштириш
агентлиги буйруји билан
ТАСДИЄЛАНДИ

 

Фавєулодда вазиятларда аіолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоєларидан фойдаланиш тартиби іаєидаги низом

Муєаддима
§ 1. Атама ва таърифлар
§ 2. Умумий єоидалар
§ 3. Фавєулодда вазиятларда аіоли учун хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатиш тартиби
§ 4. Фавєулодда вазиятларда Фавєулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги, Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимларининг объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерларнинг аіоли учун хабарлаш сигналлари ва ахборотларини узатишни таъминлаш бўйича мажбуриятлари
§ 5. Фавєулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги, Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерларнинг фавєулодда вазиятларда аіоли учун хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатишдаги ўзаро муносабатлари тартиби
§ 6. Якуний єисм

 

Мазкур Низом фавєулодда вазиятлар хавфи ёки уларнинг юзага келишида аіолига хабарлаш сигналларини узатиш тартибини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси іудудида фавєулодда вазиятларда, Фавєулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) идоралари, Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги (ЎзААА), Телерадиокомпания, эшиттириш тизимларининг объектларига* хизмат кўрсатувчи телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг, мулкчилик шаклидан ва идоравий тегишлилигидан єатъи назар, ўзаро муносабатлари тартибини белгилайди.

 

§ 1. АТАМА ВА ТАЪРИФЛАР

1. Мазкур іужжатда єуйидаги атамалар тегишлича таърифлари билан єўлланилади:
Ўзбекистон Республикасининг фавєулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ундаги хатти-іаракатлар Давлат тизими (ФВДТ) — уруш ва тинчлик даврида фавєулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф єилиш, фавєулодда вазиятлар рўй берганда аіоли хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муіитни муіофаза єилиш ва давлат иєтисодиётига етадиган зарарни камайтириш соіасидаги тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш учун мўлжалланган ваколатларига фавєулодда вазиятлардан аіоли ва іудудларни іимоя єилиш бўйича масалаларни іал этишга кирадиган бошєарув идоралари, республика ва маіаллий іокимият идоралари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг куч ва воситалари мажмуидир.
Телекоммуникациялар оператори (бундан кейин оператор)— мулкчилик іуєуєи ёки бошєа ашёвий іуєуєлар асосида телекоммуникация тармојига эгалик єилувчи, унинг ишлаб туришини, ривожланишини таъминловчи ва телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахс.
Телекоммуникация хизматларининг провайдери (бундан кейин провайдер) — операторлар тармоєлари орєали фойдаланувчиларга тижорат асосида телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахс.
Фавєулодда вазиятларнинг олдини олиш — олдиндан ўтказиладиган ва фавєулодда вазиятлар вужудга келиш хавфини иложи борича максимал камайтиришга, шунингдек улар юзага келган іолда инсон саломатлигини саєлаш, атроф-муіитга етадиган зарар ва моддий йўєотишлар кўламларини камайтиришга йўналтирилган тадбирлар мажмуи.
ФВДТининг раібарий идоралари — іуєує доирасига фавєулодда вазиятлардан аіолини ва іудудларни іимоя єилиш масалаларини іал єилиш кирадиган давлат бошєаруви идоралари, маіаллий іокимият идоралари ва объектлар маъмурияти.
Телекоммуникациялар тармоји — бир ёки бир нечта узатиш турларини: телефон, телеграф, факсимиль, маълумотлар ва бошєа іужжатли хабарлар узатишни, телекўрсатув ва радиоэшиттириш дастурларини олиб эшиттирилишини таъминлайдиган телекоммуникация воситаларининг мажмуи.
Умумий фойдаланишдаги шахсий радиочаєириє тармоји (пейджинг алоєаси тармоји) — умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоји ёрдами билан радиоканалда чекланган іажмдаги хабарларни узатишни амалга оширилувчи техник воситалар мажмуи.
Эшиттириш тизими — эшиттириш дастурларини ташкил єилиш ва бевосита аіолига ёки бошєа фойдаланувчиларга узатиш учун мўлжалланган тизим.
Изоі: тизимлар дастурлар турига кўра, овозли ва телекўрсатув эшиттиришлари, тарєалиш муіитига кўра эса, симли (кабелли) ва эфирли эшиттиришлар, шу жумладан, йўлдош алоєа тизимларига ажратилади.
Фуєароларни муіофаза єилишнинг марказлаштирилган хабарлаш тизими — тинчлик ва уруш даврида, фуєароларни муіофаза єилиш бўйича мансабдор шахсларга ва республика аіолисига сигналлар ва зарур маълумотларни тез етказиш учун мўлжалланган техник воситалар, телекоммуникациялар, радиоэшиттириш ва телеэшиттиришлар каналлари, шунингдек хабарлаш тизимларининг мажмуи.
Фавєулодда вазиятлар (ФВ) — авариялар, фалокатлар, хавфли табиий іодисалар, табиий ёки бошєа офатлар натижасида юзага келган, инсонларнинг єурбон бўлишига, инсонларни сојлијига ёки атроф муіитга зарар етишига, катта моддий зарарлар ва кишиларнинг іаёт фаолиятлари шароитларининг бузилишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган муайян іудуддаги іолат.

 

§ 2. УМУМИЙ ЄОИДАЛАР

2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Табиий ва техноген турдаги фавєулодда вазиятлардан аіолини ва іудудни муіофаза єилиш тўјрисида"ги, "Телекоммуникациялар тўјрисида"ги, "Фуєароларни муіофаза тўјрисида"ги єонунлари асосида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 23 декабрдаги 558 — сонли єарори билан тасдиєланган "Ўзбекистон Республикасида фавєулодда вазиятлар олдини олиш ва ундаги іатти-іаракатлар Давлат тизими іаєидаги Низоми", Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Фуєароларни муіофаза єилиш Бошлији томонидан 2000 йил 24 июнда тасдиєланган "Ўзбекистон Республикаси фуєароларини муіофаза єилишнинг марказлаштирилган хабарлаш тизимини ташкил єилиш ва фойдаланиш-техник хизмат кўрсатиш бўйича Низом"га іамда Вазирлар Махкамасининг "Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлигининг низомини тасдиєлаш тўјрисидаги" 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли єарорига мувофиє ишлаб чиєилган.

3. Ўзбекистон Республикасининг фавєулодда вазиятлар вазирлиги фавєулодда вазиятларни бартараф єилиш бўйича кучлар ва воситалар бошєарувини амалга оширади, бошєарув пунктларини, хабарлаш ва алоєа тизимларини ташкил єилади.

4. Ўзбекистон Республикаси фуєаролари, уларга фавєулодда вазиятлар хавф солганда ёки улар юзага келишида мавжуд бўлиши мумкин бўлган хавф даражаси ва зарур хавфсизлик чоралари іаєида маълумотлар олиш іуєуєига эгадирлар.
Аіолига ўз ваєтида ва мажбурий тартибда фавєулодда вазиятнинг хавфи, далили, миєёси, уларнинг ўзларини тутиш єоидалари ва іимоя чоралари, шунингдек фавєулодда вазият оєибатларини бартараф єилинишининг бориши тўјрисидаги ахборотлар етказилиши керак.

5. Операторлар ва провайдерлар фавєулодда вазиятлар хавфи тўјрисида ахолининг хабардор єилинишини ташкил єилиш учун зарур бўлган воситалар жойлаштирилиши, ўрнатилиши ва улардан фойдаланишни таъминлашга мажбурдирлар.

6. Марказлаштирилган хабарлаш тизимлари ўзининг мўлжалланиши бўйича республика, вилоятичи, туман (шаіар), шунингдек маіаллий (объектларга доир) хабарлаш тизимлари бўлиши мумкин.

7. Ўзбекистон Республикасининг марказлаштирилган хабарлаш тизимларининг ускуналари Фавєулодда вазиятлар вазирлигининг балансида, марказлаштирилган вилоятичи хабарлаш тизимларининг ускуналари эса, фавєулодда вазиятлар бўйича вилоят бошєармаларининг балансида туради.

8. Маіаллий хабарлаш тизимлари фавєулодда вазиятлар хавфи ёки келиб чиєиши іаєида шу объектларнинг ходимларини, шунингдек бевосита уларга яєин жойлашган объектлар ва аіолини хабарлаш учун хизмат єилади.

9. Республика, вилоятичи, туман ва шаіар марказлаштирилган хабарлаш тизимлари махсус техник воситаларининг ускунаси, єоидага кўра, Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан берилган лицензия асосида фаолиятни амалга оширувчи телекоммуникация корхоналарида ўрнатилади. Телекоммуникация корхоналари фавєулодда вазиятлар бўйича республика, вилоят ва шаіар бошєармалари (ФВБ) билан тузилган шартнома асосида юєорида кўрсатилган воситаларга техник-фойдаланиш хизмат кўрсатилишини ташкил єиладилар ва таъминлайдилар.

10. Фойдаланишга єабул єилинган марказлаштирилган хабарлаш тизимлари ишлатишга доим тайёр туриши керак. Мансабдор шахслар маъсулиятини ошириш ва хабарлаш аппаратураларини рухсатсиз ишга туширилишининг олдини олиш маєсадларида кодлаш тизимлари єўлланилади, бошєарув пультидаги іисоблагич ва ёєиш тугмалари ФВБ томонидан муірланади.

11. Телекоммуникация объектларида ўрнатилган ФВБга тегишли хабарлаш ва техник алоєа воситаларининг саєланишига, хабарлаш ва алоєа воситаларининг ишга туширилиши учун техник жиіатидан доимий тайёрлигига, уларнинг ишлаш єобилиятига жавобгарлик телекоммуникация корхоналарининг раібарлари ва бу воситаларга техник-фойдаланиш хизмати кўрсатилиши учун єабул єилиб олган таркибий бўлинмалар жавобгардирлар.

12. Телекоммуникация корхоналарида марказлаштирилган хабарлаш тизимларининг махсус техник воситаларига техник-фойдаланиш учун хизмат кўрсатишни ташкил єилиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган ва телекоммуникация корхоналари іамда ФВБ томонидан тузилган шаіодатлаш комиссияга имтиіонлар (синовлар)ни муваффаєиятли топширган мутахассислардан гуруілар тузилади. Техник алоєа воситаларига хизмат кўрсатиш бўйича гуруі раібари тезкорлик тартибида махсус техник ускуналарига техник-фойдаланиш хизмати кўрсатилишига шартнома тузилган ФВБ бошлијига бўйсунади.

 

§ 3. ФАВЄУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА АІОЛИ УЧУН ХАБАРЛАШ
СИГНАЛЛАРИ ВА АХБОРОТЛАРНИ УЗАТИШ ТАРТИБИ

13. Фавєулодда вазиятлар хавфи ёки уларнинг юзага келишида, барча эшиттириш тизимлари орєали эшиттириш дастурларини узиб єўйиб, белгиланган товуш сигналларини, нутєли хабарларни ва шахсий радиочаєириє (пейджинг алоєа тармоји) іамда кўчма уяли алоєа тармоєлари орєали тегишли хабарларни узатиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси аіолисини хабарлаш кўзда тутилган.

14. Хабарлаш сигналлари ва аіоли учун зарур ахборотлар Ўзбекистон Республикасининг барча іудуди бўйича іам, бир ёки бир нечта вилоятлар (туманлар, шаіарлар)нинг іудуди бўйича іам танлаб узатилиши іам мумкин.

15. Марказлаштирилган хабарлаш тизимига шартли сигналларни узатиш ФВВ ёки вилоят ФВБнинг шаіардаги ва шаіар ташєарисидаги пунктларида ускуналанган аппаратхоналаридаги махсус аппаратлардан фойдаланиш орєали амалга оширилади.

16. ФВВнинг талаби бўйича Телерадиокомпания, эшиттириш тизимларининг объектларига хизмат кўрсатувчи оператор ва провайдерлар фавєулодда вазият хавфи ёки унинг юзага келиши іаєидаги нутєли хабарларнинг магнит ёзувларини барча студиялари учун, уларнинг мулкчилик шаклидан ва идоравий тегишлилигидан єатъий назар, олдиндан тайёрлаб єўйишлари керак. Кўрсатилган ёзувли кассеталар ФВ турларига кўра раєамланган бўлиши ва белгиланган тартибда саєланиши керак.

17. Айрим, кечиктириб бўлмайдиган іолларда, ФВВда тасдиєлаган "Стандарт бўлмаган нутєли хабарларни ёки магнит ёзувларини тўјридан-тўјри эфирга узатиш тарілари"га мувофиє ФВВ ёки ФВБ тезкор навбатчиларининг бевосита иш жойларидан стандарт бўлмаган єисєа нутєли хабарларни тўјридан-тўјри эфирда ёки магнит ёзуви кўринишида (ФВВ ёки ФВБ тегишли раібарининг фармойишига биноан) узатишга рухсат этилади.

18. Фавєулодда вазият хавфи ёки унинг юзага келиши іаєидаги, содир бўлган іолатдаги ўзини тутиш тартиби іаєидаги ахборот аіолига эшиттиришлар дастурларини беш даєиєадан кўп бўлмаган давомийликдаги узиш билан узатилади. Кўрсатилган хабарларни узатилишининг икки-уч марта такрорланишига рухсат этилади.

19. Єоидага кўра, нутєли ахборотларни узатиш эшиттириш тизимлари студияларида малакали сухандонлар томонидан амалга оширилиши керак.

20. Эшиттиришлар дастурларининг узиш далили ФВВ (ФВБ)нинг тезкор навбатчиси ва эшиттириш тизимининг объекти бўйича жавобгар навбатчиси томонидан єайд єилиниши керак.

 

§ 4. ФАВЄУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ФАВЄУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР
ВАЗИРЛИГИ, ЎЗБЕКИСТОН АЛОЄА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ, ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯ ВА ЭШИТТИРИШ
ТИЗИМЛАРИНИНГ ОБЪЕКТЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ
ОПЕРАТОРЛАР ВА ПРОВАЙДЕРЛАРНИНГ АІОЛИ УЧУН
ХАБАРЛАШ СИГНАЛЛАРИ ВА АХБОРОТЛАРИНИ УЗАТИШНИ
ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИ

21. Фавєулодда вазиятлар вазирлиги:
а) аіоли учун нутєли хабарлар матнларини ишлаб чиєади іамда Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи оператор ва провайдерлар билан биргаликда магнит ташувчиларга олдиндан ёзиб єўйишни ташкил єилади;
б) шахсий радиочаєириє тармоєлари абонентлари учун хабарлар матнини ишлаб чиєади;
в) марказлаштирилган хабарлаш тизимининг махсус аппаратларини сотиб олишни, лойиіалашни, єуриш ва етказиб беришни таъминлайди;
г) мансабдор шахсларни (бошєарув пунктларининг тезкор навбатчиларини) хабарлаш сигналлари узатилганда бажариладиган іаракатларга тайёргарлигини таъминлайди;
д) Ўз ААА корхоналари, Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи оператор ва провайдерлар билан биргаликда аіолини хабарлашнинг ўєув сигналларини узатиш бўйича ва эшиттириш тизимлари объектларининг ахборот узатишга тайёргарлиги бўйича текширув машєларини режалаштиради ва амалга оширади;
е) Ўз АААга хабарлаш сигналлари ва ФВ тўјрисидаги ахборотларнинг узатишни таъминлаш учун телекоммуникация каналларини ажратишга берилган талабномаларни белгиланган тартибда таєдим этади;
ж) ФВ хавфи ёки унинг юзага келиши іаєида аіолини хабарлаш учун мўлжалланган эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи, шахсий радиочаєириє іамда кўчма уяли алоєа тармоєлари операторлари ва провайдерларининг рўйхатини аниєлайди;
з) ФВ хавфи ва унинг юзага келишида ФВВ (ФВБ) тезкор навбатчилари аіоли учун хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатиш масалалари бўйича ўзаро муносабатда бўлишлари керак бўлган эшиттириш тизимлари объектлари іамда шахсий радиочаєириє ва кўчма уяли алоєаси тармоєларининг мансабдор шахслари рўйхатини (бојланиш телефон раєамларини кўрсатиш билан) тузади;
и) ФВ хавфи ва унинг юзага келиши тўјрисидаги іаєєоний маълумотларни таєдим этади.

22. Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги:
а) ФВ ларнинг олдини олиш ва ундаги іатти-іаракатлар Давлат тизими (ФВДТ) фаолият кўрсатишнинг барча тартибларида республика ва маіаллий даражаларда алоєа ва марказлаштирилган хабарлаш тизимларининг ишончли ва барєарор ишлашини таъминлаш бўйича тадбирларни ташкил єилади ва амалга оширади;
б) марказлаштирилган хабарлаш тизимларининг махсус техник воситаларнинг техник-фойдаланиш учун хизмат кўрсатишга єабул єилинишини ташкил этади ва назорат єилади, шунингдек уларнинг ишлашга доим тайёр бўлишини таъминлайди;
в) ФВ хавфи ёки унинг юзага келишида ФВДТ бошєарув идоралари томонидан телекоммуникация воситалари ва каналларининг устувор равишда фойдаланилишини таъминлайди;
г) телекоммуникациянинг техник воситалари (радиотрансляция тармоєлари, радиотелекўрсатувларни узатиш станциялари, эшиттириш дастурларини узатиш каналлари)нинг ФВ тўјрисидаги хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатишга техник тайёргарлигини таъминлайди;
д) марказлаштирилган хабарлаш тизими махсус техник воситаларига хизмат кўрсатувчи ходимларни ФВ тўјрисидаги хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатишда ўзларининг вазифаларини бажаришларига тайёргарликларини таъминлайди;
е) янги ишга туширилган марказлаштирилган хабарлаш тизимларининг ёки уларнинг єайта єурилишидан сўнг фойдаланишга єабул єилиш бўйича комиссия ишида иштирок этади;
ж) ФВВга телекоммуникациялар каналларини, белгиланган тартибга мувофиє, ижарага ажратади;
з) эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерларга лицензия беради ва Давлат алоєа инспекцияси орєали лицензия талаблари ва шартларининг, шу жумладан, фавєулодда вазиятлар хавфи ва улар юзага келганда хабарлаш сигналлари узатилиши ва аіоли хабардор єилиниши іамда техник имкониятлар мавжудлигини таъминлаш єисми бўйича бажарилишининг назоратини амалга оширади.

23. Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерлар:
а) магнит ташувчилардаги нутєли хабарларнинг ёзувларини навбатчи ходимлар учун єулай шароитларда саєланишини таъминлайди;
б) эшиттириш тизимлари объектлари техник ускуналарнинг ФВ тўјрисидаги хабарлаш сигналлари ва ахборотларнинг узатишга доимий тайёрлигини таъминлайди;
в) аіолига хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатиш масалалари бўйича ФВВ (ФВБ) билан ўзаро муносабатда бўлишга мажбур мансабдор шахсларни (эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерлар раібарлари буйруји ваёки лавозим йўриєномаси бўйича) белгилайди;
г) истисноли іолларда, ФВВ ёки ФВБ тегишли раібарининг фармойишига кўра тўјридан-тўјри эфирда єисєа ностандарт хабарларни узатишни ташкил єилади;
д) сухандонлик ва муіаррирлик таркибини, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ФВ іаєидаги нутєли ахборотларни узатишдаги іаракатларга тайёрлашни таъминлайди;
е) ФВБ билан келишувга биноан фавєулодда вазиятларда хабардор єилиниши ва ахборот узатилишига тааллуєли бўлган, шахсий радиочаєириє ва кўчма уяли алоєа тармоєлари (давлат іокимияти ва бошєарув идоралари ва эшиттириш тизими раібарлари) абонентларининг рўйхатларини тузади;
ж) берилган талабномаларга мувофиє эшиттириш тизимлари объектларини ФВВга ижарага ажратади.

24. Нодавлат радиоэшиттиришларни тарєатиш (трансляция) тармоєлари операторлари, мажбурий тартибда, ўз ускуналарини марказлаштирилган холда хабарлаш ва ахборотларни узатиш марказига уланишини таъминлайдиган техник имкониятларга, шунингдек ўз студиялардан ФВБ (ФВВ) бошєармасининг пунктларигача бўлган тўјридан-тўјри симларга эга бўлишлари керак.
Юєорида кўрсатилган воситаларни сотиб олиш, ўрнатиш, техник хизмат кўрсатиш, шунингдек тўјридан-тўјри симларни ижарага олиш операторларнинг ўз маблајлари іисобидан амалга оширилади.

 

§ 5. ФАВЄУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ, ЎЗБЕКИСТОН АЛОЄА
ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ, ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯ
ВА ЭШИТТИРИШ ТИЗИМЛАРИ ОБЪЕКТЛАРИГА ХИЗМАТ
КЎРСАТУВЧИ ОПЕРАТОРЛАР ВА ПРОВАЙДЕРЛАРНИНГ
ФАВЄУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА АІОЛИ УЧУН ХАБАРЛАШ
СИГНАЛЛАРИ ВА АХБОРОТЛАРНИ УЗАТИШДАГИ ЎЗАРО
МУНОСАБАТЛАРИ ТАРТИБИ

25. Марказлаштирилган хабарлаш тизимининг махсус техник воситалари (аппаратуралари) ва студия ускуналарининг уланиши ФВВ (ФВБ) тезкор навбатчиси томонидан бевосита телефон орєали аппаратхона бўйича навбатчига хабар бериладиган паролга кўра амалга оширилади.
Пароллар ва унга жавоблар билан алмашувидан сўнг, буйруєнинг ишончлилигига ишонч іосил єилиб, аппаратхона бўйича навбатчи аппаратурани улайди ва аппаратура улангани іаєида ФВВ (ФВБ) тезкор навбатчисига хабар беради.

26. Хабарлаш сигналларининг узатилиши іаєидаги ахборот бир ваєтнинг ўзида тизимлар ва телекоммуникацияларнинг барєарор ишлаб туришини таъминланиши іамда ФВ іаєидаги сигнал ва хабарлар узатилишида устуворликга риоя этилишини назорат єилиш учун ЎзААА бўлинмаси раібарига йўлланади.

27. Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерлар хабарлаш сигналини олгандан сўнг эшиттиришлар дастурини узиб єўядилар ва ФВ тўјрисидаги ахборотнинг узатилишини таъминлайдилар.

28. ФВ тўјрисидаги хабарни узатиш учун эшиттиришларни узиб єўйишни іисобга олиш тартиби, заіира каналларини таєдим этиш ва барєарор алоєани таъминлаш, узатиладиган хабарларнинг сони, эшиттиришдаги узилишларнинг расмийлаштирилиши, телекўрсатувлар ва радиосигналларнинг ўтишини назорат єилиш, хабарлаш сигналларини узатиш учун пароллар тизими белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

 

§ 6. ЯКУНИЙ ЄИСМ

29. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фавєулодда вазиятлар вазирлиги іамда Ўзбекистон телерадиокомпанияси билан келишилган.

 

—————————————-
*) Мазкур меъёрий іужжатда эшиттириш тизимлари объектлари деб, телемарказларнинг марказий аппаратхоналари, овоз ёзиш ва радиоэшиттириш уйларининг марказий аппаратхоналари, симли ва эфир орєали радио эшиттириш студиялари, кабелли ва эфир орєали эшиттириш студиялари, кўчма уяли алоєа, шахсий радиочаєириє ва эфир-кабелли телекўрсатувлар тармоєлари тушунилади.

 

Ўзбекистон Республикаси
Фавєулодда вазиятлар Вазири
вазифасини ваєтинча бажарувчи                             А.М. Саидов
29 декабрь 2002 й.

 

Ўзбекистон телерадиокомпания раиси                  А.К. Кучимов
29 декабрь 2002 й.