ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
30.05.2002 й.
ПФ-3080

 

Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўјрисида

Мазкур Фармонга єуйидагиларга мувофиє ўзгартиришлар киритилган
ЎзР Президентининг 24.07.2004 й. ПФ-3467-сон Фармони,
ЎзР Президентининг 06.09.2005 й. ПФ-3658-сон Фармони,
ЎзР Президентининг 07.07.2006 й. ПФ-3771-сон Фармони

 

Ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш, иєтисодиёт ва жамият іаётининг барча соіаларида замонавий ахборот технологияларини, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этиш іамда улардан фойдаланиш, фуєароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эітиёжларини янада тўлиєроє єондириш, жаіон ахборот іамжамиятига кириш іамда жаіон ахборот ресурсларидан баіраманд бўлишни кенгайтириш учун єулай шарт-шароитларни яратиш маєсадида:

1. Єуйидагилар компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш іамда уларнинг замонавий тизимларини жорий этишнинг биринчи галдаги энг муіим вазифалари деб іисоблансин:
замонавий ишончли ва хавфсиз миллий маълумотлар ахборот базаларини яратиш, ахборот ресурслари ва хизматларининг бозорини ривожлантириш, ахборот алмашувнинг электрон шаклларига изчиллик билан босєичма-босєич ўтиш;
реал иєтисодиёт тармоєларида, бошєарув, бизнес, фан ва таълим соіаларида компьютер ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш, аіоли турли єатламларининг замонавий компьютер ва ахборот тизимларидан кенг баіраманд бўлишлари учун шарт-шароитлар яратиш;
мактаблар, касб-іунар коллежлари, академик лицейлар ва олий ўєув юртларининг таълим жараёнига замонавий компьютер ва ахборот технологияларини эгаллашга іамда уларни фаол єўлланишга асосланган илјор таълим тизимларини киритиш;
ахборот-коммуникация технологиялари соіасида, биринчи навбатда дастурий воситаларни, маълумотларнинг  ахборот базаларини ишлаб чиєиш, республика, тармоє ва маіаллий ахборот-коммуникация тармоєларини шакллантириш, компьютер ва телекоммуникация техникасини ишлаб чиєиш соіаларида ишлаш учун юєори малакали мутахассис кадрлар тайёрлашни ташкил єилиш;
ахборот-коммуникация тармоєлари ва хизматлари конвергенциясини назарда тутган іолда мамлакатнинг барча іудудида ахборот-коммуникация технологияларининг техникавий инфратузилмасини, шу жумладан кўчма алоєа, IP технологиялари, бошєа замонавий телекоммуникация ва маълумот узатиш воситаларини жадал ривожлантириш;
миллий ва халєаро ахборот тармоєларига јоят тезкорлик билан кириб боришни жорий этиш, аіоли пунктлари, шу жумладан єишлоє аіоли пунктларининг уларга кириб боришини таъминлаш;
сифатли маіаллий дастурий маісулотлар ишлаб чиєариш ва уларни экспорт єилишни рајбатлантиришнинг самарали механизмини яратиш;
маіаллий компьютер техникаси ва унга бутловчи буюмлар ишлаб чиєиш іамда ишлаб чиєаришни ташкил этишга кўмаклашиш.

2. Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиєлаштирувчи Кенгаш тузилсин.
Белгилаб єўйилсинки, Мувофиєлаштирувчи Кенгаш компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соіасида юєори мувофиєлаштирувчи орган іисобланади.

3. Мувофиєлаштирувчи Кенгаш зиммасига єуйидаги вазифаларни іал этиш юклансин:
компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг замонавий халєаро тенденцияларга ва мамлакатни ижтимоий-иєтисодий ривожлантириш стратегиясига мос келувчи устувор йўналишларини белгилаш;
компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш учун єулай шарт-шароитлар іамда иєтисодий омилларни вужудга келтириш юзасидан Іукуматга таклифлар киритиш;
компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соіасига оид дастурлар, лойиіалар, меъёрий-іуєуєий іужжатларнинг ишлаб чиєилиши іамда экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш;
ахборот-коммуникация технологиялари соіасида малакали кадрлар тайёрлаш ва єайта тайёрлаш, жумладан мутахассисларни чет элларда ўєитиш борасидаги ишларни мувофиєлаштириш;
ахборот-коммуникация технологиялари соіасида раєобат муіитини шакллантиришга кўмаклашиш, инновация бизнесини, шу жумладан маіаллий дастурий воситалар ва компьютер техникасини ишлаб чиєиш іамда ишлаб чиєаришни єўллаб-єувватлаш, иєтисодиётнинг барча соіалари ва тармоєларини компьютерлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш;
ахборот-коммуникация технологиялари соіасида халєаро іамкорликни ривожлантиришга, ахборот-коммуникация технологияларининг инфратузилмасини ривожлантириш учун хорижий инвестициялар, іомийлик маблајлари ва грантларни жалб этишга, таълим муассасаларининг ахборот тармоєларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга кўмаклашиш.

4. Мувофиєлаштирувчи Кенгаш 2002 йилнинг 1 октябрига єадар:
2003-2010 йилларда телекоммуникация ва маълумот узатиш миллий тармојини ривожлантириш дастурини;
2003-2010 йилларда давлат бошєарувида электрон технологияларини жорий этиш дастурини;
2010 йилгача бўлган даврда электрон тижоратни ривожлантириш дастурини ишлаб чиєсин ва тасдиєлаш учун Вазирлар Маікамаси таєдим этсин.

5. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги этиб єайта ташкил этилсин іамда унга єуйидаги асосий вазифаларни іал этиш юклансин;
маіаллий, шаіарлараро, халєаро телефон-телеграф ва почта алоєаси, матбуот тарєатиш, маълумот узатиш тармоєлари, шу жумладан Интернет, радиоалоєа, радио эшиттириш ва телевидение тармоєларини барпо этиш, фаолиятини йўлга єўйиш ва хизматлар кўрсатиш соіасидаги стратегик устувор йўналишларни рўёбга чиєариш;
почта алоєаси тизими фаолиятини бошєариш, телекоммуникациялар ва ахборот узатиш тармоєларини ривожлантиришни давлат томонидан бошєариш, ушбу соіаларда раєобат муіитини вужудга келтириш, тегишли фаолият турларини лицензиялаш;
ахборот тизимлари, телекоммуникациялар ва маълумот узатиш тармоєларини ривожлантириш іамда такомиллаштиришга хорижий инвестицияларни жалб этиш учун шароит яратиш;
замонавий халєаро стандартларни жорий этиш, телекоммуникация ва ахборот технологияларига оид маіаллий стандартларни, техник шартлар ва талабларни ишлаб чиєиб, уларни тасдиєлаш;
ахборот ресурслари бозорини ривожлантириш, давлат бошєаруви, бизнес, сојлиєни саєлаш, фан ва таълим соіаларида, шунингдек жамият іаётининг бошєа соіаларида ахборот алмашувнинг электрон шаклларига ўтиш дастурларини ишлаб чиєиш ва амалга оширишни ташкил єилиш.
Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг ишчи органи этиб белгилансин.
Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги 2002 йилнинг 1 августига єадар йирик хорижий ва маіаллий компьютер іамда ахборот компаниялари билан биргаликда Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш іамда жорий этиш марказини ташкил єилсин.

6. Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан єўллаб-єувватлаш бюджетдан ташєари жамјармасининг номи Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бюджетдан ташєари жамјармаси деб ўзгартирилсин.
Бюджетдан ташєари жамјармага маълумот узатиш тармоєлари ва ахборот технологияларини ривожлантириш соіасидаги устувор лойиіалари ва илмий-тадєиєот ишларини маблај билан таъминлаш вазифаси юклансин.

7. Тошкент электротехника алоєа институти Тошкент ахборот технологиялари университетига айлантирилсин.
2002/2003 ўєув йилидан бошлаб Тошкент ахборот технологиялари университетида дастурий маісулотлар ишлаб чиєиш, тармоє технологиялари, кўчма радиотелефон алоєаси, электрон тижорат ва ахборот хавфсизлиги соіалари бўйича мутахассислар тайёрланиши назарда тутилсин.

8. 2006 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга:
республикага олиб келинаётган компьютер маълумотларини узатиш тармоєларини барпо этишга мўлжалланган асбоб-ускуналар, компьютер техникаси ва унга бутловчи буюмлар, шунингдек дастурий воситалар божхона тўловларини (божхона расмийлаштириши учун йијим бундан мустасно) тўлашдан;
компьютер ва ахборот технологияларига ўєитиш бўйича хизматлар, дастурий воситаларни сотиш, шунингдек уларга сервис хизматлари кўрсатиш єўшилган єиймат солијидан озод этилсин.

ЎзР Президентининг 07.07.2006 й. ПФ-3771-сон Фармонига мувофиє 9 банд ўз кучини йўєотган

9. 2002 йилнинг 1 июлидан бошлаб дастурий воситалар ишлаб чиєариш, компьютер техникаси ва дастурий воситаларга сервис хизматлари кўрсатиш, аіолига компьютер техникасида ва ахборот технологиялари билан ишлашни ўргатиш юзасидан хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослашган ташкилотларга микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига дахлдор бўлмаган ягона солиє тўлаш тартиби татбиє этилсин. (ЎзР Президентининг 06.09.2005 й. ПФ-3658-сон Фармони тахриридаги банд)

10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор идоралар билан биргаликда амалдаги єонун іужжатларига мазкур Фармондан келиб чиєувчи ўзгартириш ва єўшимчалар тўјрисида Вазирлар Маікамасига таклифлар киритсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамаси икки іафта муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан єарор єабул єилсин.

12. Мазкур Фармон матбуотда эълон єилинсин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти            И. Каримов

 

("Халє сўзи", 116 (2944)-сон, 2002 йил, 1 июнь)