Вазирлар Маікамасининг
2007 йил 28 июндаги
132-сон єарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон республикасида босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маісулотлар ва интернет тармоји ахборот ресурсларини ишлаб чиєариш ва тарєатиш соіасида єонун іужжатларига риоя єилиниши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўјрисида низом

I. Умумий єоидалар
II. Мониторинг предмети
III. Мониторинг объектлари
IV. Маісулотларнинг назорат нусхаларини таєдим этиш
V. Мониторинг олиб бориш босєичлари
VI. Марказнинг давлат іокимияти ва бошєаруви
органлари билан ўзаро іамкорлик єилиши тартиби
VII. Якунловчи єоида

 

I. УМУМИЙ ЄОИДАЛАР

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамасининг "Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўјрисида" 2004 йил 7 майдаги 215-сон ва "Оммавий коммуникациялар соіасида бошєарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўјрисида" 2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон єарорларига мувофиє ишлаб чиєилган.

2. Мазкур Низом босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маісулотлар ва Интернет тармоји ахборот ресурсларини ишлаб чиєариш ва тарєатиш соіасида єонун іужжатларига риоя єилиниши устидан Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлигининг Оммавий коммуникациялар соіасидаги мониторинг маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) томонидан тизимли мониторинг олиб бориш тартибини іамда Марказнинг вазирликлар, давлат єўмиталари, идоралар, маіаллий давлат іокимияти органлари (кейинги ўринларда давлат іокимияти ва бошєаруви органлари деб юритилади) билан ўзаро іамкорлик єилиши тартибини белгилайди.

3. Мазкур Низомда єуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
аудиовизуал маісулотлар — ахборотнинг іар єандай манбаларидаги аудиовизуал асарлар (кино-, теле- ва видеофильмлар, слайдфильмлар, диафильмлар ва бошєа кино-, теле-видео- ва радио асарлар, фонограммалар, єўшиєлар, компьютер ўйинлари);
Интернет тармојининг ахборот ресурслари — Интернет жаіон ахборот тармојига уланган ахборот тизимлари таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси;
китоб маісулотлари — китоб, брошюра, буклет шаклида тайёрланган босма маісулотлар;
оммавий коммуникациялар — улар воситасида ахборот мунтазам равишда тарєатиладиган (матбуот, радио, телевидение орєали, кино, аудиовидео ёзув, телекоммуникация тизимлари, шу жумладан Интернет, компьютер ўйинлари) техник воситалар, шунингдек іар єандай бошєа воситалар;
босма маісулотлар — босма (полиграфия) усулида тайёрланган маісулотлар (нашрлар);
ахборот хизматлари бозори субъекти — Ўзбекистон Республикасида босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маісулотлар ва Интернет тармојининг ахборот ресурсларини ишлаб чиєариш, тарєатиш соіасидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик ва (ёки) жисмоний шахс;
оммавий коммуникациялар соіаси — юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот-коммуникация технологиялари (космик ва йўлдош алоєа, маълумотларни узатиш тармоєлари ва Интернет іамда бошєалар) єўлланилган іолда радио ва теледастурларни, бошєа оммавий ахборотни, компьютер ўйинларини тайёрлаш, шакллантириш, єайта ишлаш, єайта трансляция єилиш, эшиттириш ва саєлаш, шунингдек ахборотнинг іар єандай манбаларида (аудио- ва видеокассеталар, видео-компакт-дисклар ва іоказолар) оммавий фойдаланиш учун даврий босма ва китоб маісулотлари, аудиовизуал маісулотлар ва фонограммаларни ишлаб чиєариш, тарєатиш ва саєлаш бўйича фаолияти;
телерадиомаісулот — теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурларнинг алоіида чиєарилиши.

 

II. МОНИТОРИНГ ПРЕДМЕТИ

4. Босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маісулотлар ва Интернет тармоји ахборот ресурсларини ишлаб чиєариш ва тарєатиш соіасидаги єонун іужжатлари талабларига ахборот хизматлари бозори субъектлари томонидан риоя єилинишини ўрганиш учун мўлжалланган ва єуйидагиларни таъминлайдиган комплекс тадбирларни амалга ошириш ушбу соіада єонун іужжатларига риоя єилиниши устидан олиб бориладиган мониторинг предмети іисобланади:
а) єонун іужжатлари талаблари бузилишларини тезкорлик билан аниєлаш, шу жумладан, ахборот хизматлари бозори субъектлари томонидан:
лицензия битимлари ва давлат рўйхатига олиш шартларига риоя єилинмаслиги іолатларини аниєлаш, шунингдек ўз фаолиятини лицензиясиз ва давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошираётган субъектларни аниєлаш;
босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маісулотлар ва Интернет тармоји ахборот ресурсларини ишлаб чиєариш ва тарєатиш соіасида давлат ва тармоє стандартларига;
хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаісулотларни Ўзбекистон Республикаси іудудида тарєатиш тартибига риоя єилинмаслиги іолатларини аниєлаш;
б) ваколатли органларни ахборот хизматлари бозори субъектлари томонидан йўл єўйилган єонунбузилишлар тўјрисида хабардор єилиш;
в) босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маісулотлар ва Интернет тармоји ахборот ресурсларини ишлаб чиєариш ва тарєатиш соіасида єонун іужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиєиш.

5. Мониторинг доимий асосда амалга оширилади.

 

III. МОНИТОРИНГ ОБЪЕКТЛАРИ

6. Єуйидагилар мониторинг объектлари іисобланади ва ўрганилиши керак:
босма нашрлар ва китоб маісулотлари;
аудиовизуал маісулотлар;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг, телерадио студияларининг (эфир, кабель, эфир-кабель телевидениеси, радио эшиттириш) маісулотлари;
хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадио маісулотлари;
ахборот агентликлари маісулотлари;
Интернет тармојининг ахборот ресурслари.

7. Мониторинг Марказ ва унинг минтаєавий бўлимлари томонидан амалга оширилади.

8. Мониторинг ахборот хизматлари бозори субъекти давлат рўйхатига олинган жойда амалга оширилади.

9. Тошкент шаірида ишлаб чиєариладиган ва тарєатиладиган маісулотлар, шунингдек хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадио маісулотлари мониторинги Марказнинг марказий аппарати томонидан олиб борилади.

 

IV. МАІСУЛОТЛАРНИНГ НАЗОРАТ НУСХАЛАРИНИ ТАЄДИМ ЭТИШ

10. Мониторинг олиб борилишини таъминлаш маєсадида ахборот хизматлари бозори субъектлари Марказга ёхуд унинг минтаєавий бўлимларига даврий босма нашрлар, китоб ва аудиовизуал маісулотларнинг назорат нусхаларини бепул таєдим этадилар.

11. Тошкент шаіридаги ахборот хизматлари бозори субъектлари назорат нусхаларини бевосита Марказга етказиб беради. Фаолиятини бошєа минтаєаларда амалга оширадиган ахборот хизматлари бозори субъектлари назорат нусхаларини Марказнинг минтаєавий бўлимларига етказиб берадилар.

12. Ахборот хизматлари бозори субъектлари томонидан назорат нусхалари Марказга ёхуд унинг минтаєавий бўлимларига етказиб берилиши устидан назорат:
аудиовизуал маісулотлар (шу жумладан, чет элдан олиб келинадиган аудиовизуал маісулотлар) бўйича — Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (аудио маісулотлар импорти бўйича), "Ўзбеккино" миллий агентлиги (кино-видео маісулотлар импорти бўйича) ва уларнинг іудудий бўлинмалари томонидан;
босма ва китоб маісулотлари (газеталар, журналлар, китоблар, ахборотномалар, бюллетенлар ва іоказолар) бўйича Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва унинг іудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади.

 

V. МОНИТОРИНГ ОЛИБ БОРИШ БОСЄИЧЛАРИ

13. Мониторинг уч босєичда олиб борилади:
биринчи босєичда — ахборот хизматлари бозори субъектлари томонидан ишлаб чиєариладиган ва тарєатиладиган маісулотлар тўјрисидаги ахборотлар тўпланади ва умумлаштирилади;
иккинчи босєичда — ахборот хизматлари бозори субъектларининг тарєатиладиган маісулотининг мазмуни босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маісулотлар ва Интернет тармоји ахборот ресурсларини ишлаб чиєариш ва тарєатиш соіасидаги єонун іужжатлари талабларига мувофиєлиги ўрганиб чиєилади;
учинчи босєичда — ахборот хизматлари бозори субъектлари томонидан єонун іужжатлари талаблари бузилишининг аниєланган іолатлари бўйича Марказ сабаблари асосланган хулоса, огоілантириш ва тавсиялар тайёрлайди.
Хулосалар мониторинг давомида аниєланган єонун іужжатлари талаблари бузилишига йўл єўйган ахборот хизматлари бозори субъектларига нисбатан тегишли чора-тадбирлар кўриш учун тайёрланади іамда давлат іокимияти ва бошєарув органларига юборилади.
Огоілантиришлар ахборот хизматлари бозори субъекти томонидан єонун іужжатлари бузилган ва бундан кейин єонун бузилишига йўл єўймасликка ва бўлиши мумкин бўлган салбий оєибатларнинг олдини олишга йўналтирилган шошилинч чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган истисно іолларда тайёрланади ва бевосита ахборот хизматлари бозори субъектига юборилади. Огоілантириш мониторинг тамом бўлгандан кейин 5 иш кунидан кечикмай юборилади. Огоілантириш билан бир ваєтда тегишли давлат іокимияти ва бошєаруви органига юбориладиган хулоса тайёрланади.
Тавсиялар єонун іужжатлари бузилишининг олдини олиш бўйича таклифлар билан бирга, шунингдек оммавий коммуникациялар соіасида норматив-іуєуєий базани такомиллаштириш маєсадида тайёрланади іамда давлат іокимияти ва бошєаруви органларига киритилади.

 

VI. МАРКАЗНИНГ ДАВЛАТ ІОКИМИЯТИ ВА БОШЄАРУВИ ОРГАНЛАРИ БИЛАН
ЎЗАРО ІАМКОРЛИК ЄИЛИШИ ТАРТИБИ

14. Марказ мониторинг тамом бўлгандан кейин 5 иш кунидан кечикмай хулоса ва тавсияларни уларнинг ваколатларига мувофиє давлат іокимияти ва бошєаруви органларига юборади.

15. Єуйидагилар ахборот хизматлари бозори субъектлари томонидан йўл єўйилган єонун іужжатлари талабларининг аниєланган бузилишлари бўйича Марказ томонидан хулосалар, огоілантиришлар ва тавсиялар беришнинг маєсади іисобланади:
норматив-іуєуєий іужжатлар талаблари бузилишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
норматив-іуєуєий іужжатлар талаблари бузилишига йўл єўйган ахборот хизматлари бозори субъектларига нисбатан тегишли чоралар кўриш;
шахс, жамият ва давлат манфаатлари іимоя єилинишини таъминлаш бўйича республика єонун іужжатлари талабларига зид бўлган ахборот тарєатилишининг олдини олиш;
Ўзбекистон Республикаси іудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаісулотларини тарєатишнинг белгиланган тартибига юридик шахслар томонидан риоя єилиниши.

16. Давлат іокимияти ва бошєаруви органлари Марказнинг тавсиялари ва хулосалари асосида тегишли єарорлар єабул єилади ва уларни ахборот хизматлари бозори субъектлари эътиборига етказади, шунингдек мавжуд камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради.

17. Марказнинг тавсиялари ва хулосаларини кўриб чиєиш натижалари бўйича давлат іокимияти ва бошєаруви органлари томонидан єабул єилинган єарорларнинг ахборот хизматлари бозори субъектлари томонидан бажарилиши устидан назорат тегишли давлат іокимияти ва бошєаруви органлари томонидан амалга оширилади.

18. Давлат іокимияти ва бошєаруви органлари єабул єилинган єарорлар, Марказ томонидан берилган тавсиялар ва хулосаларни кўриб чиєиш натижалари, шунингдек мавжуд камчиликларни бартараф этиш натижалари тўјрисида Марказни тавсиялар ва хулосалар олинган кундан бошлаб 40 календарь кундан кечикмай ёзма шаклда хабардор єилади.

19. Марказ ва унинг минтаєавий бўлимлари мониторинг натижалари ва улар юзасидан єабул єилинган єарорлар бўйича маълумотлар базасини яратадилар ва юритадилар.

 

VII. ЯКУНЛОВЧИ ЄОИДА

20. Мониторинг олиб бориш давомида ахборот хизматлари бозори субъектларининг хўжалик фаолиятига аралишишга йўл єўйилмайди.

"Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 265-модда.