ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
08.11.2005 й.
N ПФ-3678

Мустаєил телерадио каналларни ислоі єилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўјрисида

Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш, очиє фуєаролик жамиятини барпо этиш, одамлар онгида демократик єадриятларни шакллантиришда мустаєил оммавий ахборот воситаларини, энг аввало, алоіида аіамиятга эга бўлган телерадиоэшиттириш фаолиятини ривожлантириш Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва социал-иєтисодий ислоіотларнинг муіим йўналиши іисобланади.
Бугунги кунда телерадиоэшиттириш соіаси 50 та телестудия, 13 та радиостанция, 36 та кабелли телевидение студияларидан иборат давлат ва нодавлат электрон оммавий ахборот воситаларини ўзига єамраб олади.
Ўзбекистон телерадиокомпанияси республикадаги телерадиоэшиттириш тизимининг энг йирик субъекти бўлиб, унда іозир олти мингга яєин журналист, бошєа ижодий ва техник ходимлар меінат єилмоєда. Компания ўз кўрсатув ва эшиттиришларини тўртта теле ва тўртта радиоканал орєали республика іудудининг 98 фоизига тарєатади, кўрсатув ва эшиттиришларнинг ўртача бир кунлик іажми 54 ва 93,2 соатни ташкил этади.
Кейинги йилларда кўрилган чора-тадбирлар натижасида телерадиоэшиттириш тизими мукаммал ва замонавий ишлаб чиєариш-техника базасига эга бўлди. Энг янги ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган іолда телерадио дастурларини тарєатиш тармојининг єабул єилиш-узатиш тизимларини реконструкция єилиш ишлари ниіоясига етказилмоєда. Телерадио кўрсатувлари ва эшиттиришларини ишлаб чиєариш іамда шакллантириш жараёни замонавий раєамли ускуналар ва медиатехнологиялар тадбиє этилмоєда.
Шу билан бирга Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг фаолияти іали замонавий талаб ва андозаларга тўла жавоб беради, деб бўлмайди.
Ўзбекистон телерадиокомпаниясини бошєаришнинг мавжуд тизими, бошєарув тузилмаларидаги бир-бирини такрорлаш ва параллелизм, телерадиоканалларнинг іуєуєий ва иєтисодий жиіатдан мустаєил эмаслиги телерадиоиндустрия бозорини ривожлантиришга, јоя ва дастурларнинг ижобий раєобатига тўсиє бўлмоєда. Молиялаштириш тизимининг марказлаштирилгани, телерадиоэшиттириш соіаси мутахассисларининг ижодий ва техник хизматларига янги дастур ва лойиіаларни амалга оширишга жамоалар єўшган аниє іиссасини іисобга олмай туриб, іає тўланаётгани Ўзбекистон телерадиокомпанияси журналистлари ва бошєа ходимларининг юєори унум билан, ижодий ташаббус ва фаоллик кўрсатиб меінат єилишига йўл бермаяпти.
Ўзбекистон телерадиокомпанияси, аввало, унинг іудудий бўлинмалари кўрсатув іамда эшиттиришларининг профессионал даражаси, јоявий-бадиий савияси ва сифати іамон пастлигича єолмоєда.
Мавжуд шарт-шароитлар телерадиожурналистларнинг мамлакатда ва жаіонда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга ўз ваєтида ва тезкорлик билан эътибор єаратиш борасидаги фаолиятнинг янада сустлашувига олиб келмоєда.
Мустаєил телерадио каналларини янада ривожлантириш ва ислоі єилиш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иєтисодий ислоіотларни янада чуєурлаштириш, аіоли іамда жамиятнинг іар томонлама ва холис ахборотга бўлган талаб-эітиёжларини єондиришда мамлакатимизнинг электрон оммавий ахборот воситалари ролини ошириш маєсадида:

1. Иєтисодиёт вазирлиги, Давлат мулкини бошєариш давлат єўмитаси, Молия вазирлигининг Ўзбекистон телерадиокомпаниясини Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (Ўзбекистон МТРК) этиб єайта ташкил єилиш ва унинг таркибига єуйидагиларни:
"Ўзбекистон" телеканали ва "Ўзбекистон" радиоканали негизида ташкил єилинадиган "O’zbekiston" телерадиоканали" давлат унитар корхонаси;
"Спорт" телеканали ва "Машъал" радиоканали негизида ташкил єилинадиган "Sроrt" телерадиоканали" давлат унитар корхонаси;
"Тошкент" телеканали ва "Дўстлик" радиоканали негизида ташкил єилинадиган "Toshkent" телерадиоканали" давлат унитар корхонаси;
"Республика телемаркази", "Республика радио ва овоз ёзиш уйи", "Нукус телерадиомаркази" корхоналари негизида ташкил єилинадиган "Reapublika teleradiomarkazi" давлат унитар корхонаси;
"Ўзбектелефильм" студияси негизида ташкил єилинадиган "O’zbektelefilm" давлат унитар корхонаси;
Єораєалпојистон Республикаси, вилоят телерадиокомпаниялари, шунингдек бошєа ижодий, ишлаб чиєариш-техника бўлинмаларини, 1-иловага* мувофиє киритиш тўјрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Єуйидагилар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
аіолини, шунингдек чет эл жамоатчилигини Ўзбекистоннинг сиёсий, иєтисодий, ижтимоий ва маданий іаётида рўй бераётган, іуєуєий демократик давлат ва очиє фуєаролик жамиятини шакллантириш, мустаєил оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, инсон іуєуєлари ва эркинликларини іимоя єилишга єаратилган демократик ўзгаришлар тўјрисида кенг хабардор єилиш;
аіолининг таълим ва маданий савиясини ошириш, миллий анъаналарни, тарихий ва маънавий меросни саєлаб єолиш, фуєароларнинг онгида демократик єадриятларни шакллантириш, ёшлар ва ўсиб келаётган авлодни ватанпарварлик, Ватанга муіаббат ва умуминсоний єадриятларни іурмат єилиш руіида тарбиялашга йўналтирилган теле- ва радиодастурлар сифатини, профессионал ва бадиий даражасини таъминлаш;
Ўзбекистон МТРК телерадиоканаллари, таркибий бўлинмалари фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш, уларнинг иєтисодий мустаєиллигини, ахборот хизматлари бозоридаги раєобатбардошлигини таъминлаш, теле-радио кўрсатув ва эшиттиришларини ташкил єилиш жараёнига бозор механизмларини тадбиє этиш, ушбу соіага мамлакатимиз іамда чет эл корхоналари, ташкилотлари ва молия институтларининг сармояларини жалб єилиш;
замонавий талаблар іамда стандартларга мувофиє техника базасини янада ривожлантириш, телерадиодастурлар тайёрлашга ахборот, компьютер ва медиатехнологияларни жорий этиш чора-тадбирларини ишлаб чиєиш іамда амалга ошириш;
Ўзбекистон МТРК бўлинмалари ижодий ва техник ходимларининг касб маіоратини такомиллаштириш, ижодий фаоллигини ошириш маєсадида уларни самарали єайта тайёрлаш, малакасини ошириш учун зарур ташкилий шарт-шароитлар яратиш;
давлат ва нодавлат хорижий телерадиокомпаниялар, ахборот агентликлари, шунингдек халєаро ташкилотлар билан телерадиоэшиттириш соіасида ахборот алмашиш бўйича самарали халєаро іамкорликни амалга ошириш.

3. Белгилаб єўйилсинки:
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси іуєує ва мажбуриятлар бўйича Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг іуєуєий вориси іисобланади;
янгидан ташкил єилинган маъмурий, ижодий (телерадиоканаллар), ишлаб чиєариш-техник ва хўжалик тузилмалари, шунингдек Єораєалпојистон Республикаси ва вилоятлар телерадиокомпаниялари юридик шахс іуєуєига эга бўлган мустаєил корхона ва ташкилотлар сифатида Ўзбекистон МТРК таркибига киради;
Ўзбекистон МТРК таркибига кирган давлат унитар корхоналарининг фаолияти давлат бюджети маблајлари, іомийлар ва реклама маблајлари, шунингдек єонунда таєиєланмаган бошєа манбалар іисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси телевидение ва радиода реклама учун бериладиган ваєтнинг (кўрсатув ва эшиттиришнинг іар бир соати учун 10 фоизигача) пул єўйиладиган нормаларини, шунингдек уни тарєатиш тартибини белгилаб берадиган єонун іужжатлари талабларининг телерадиоканаллар, ўзига єарашли ташкилот ва корхоналар томонидан сўзсиз бажарилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг "Ёшлар" телеканали ва "Ёшлар" радиоканали негизида "Yoshlar" телерадиоканали" ёпиє акциядорлик жамияти ташкил єилинсин.
Белгилансинки:
"Yoshlar" телерадиоканали" ёпиє акциядорлик жамияти акцияларининг 51 фоизи давлат мулки іисобланади, 49 фоизи эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамаси томонидан белгиланадиган тартибда юридик шахсларга — Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун эркин сотувга єўйилади;
"Yoshlar" телерадиоканали" ЁАЖда акцияларнинг давлат улушини бошєариш іуєуєи Ўзбекистон МТРКга топширилади;
"Yoshlar" телерадиоканали" ЁАЖ фаолиятига Васийлик кенгаши раібарлик єилади, унинг таркибига Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг раиси іам киради;
"Yoshlar" телерадиоканали" ЁАЖни бюджетдан молиялаштиришни камайтириш ва ўзини-ўзи тўла таъминлашга ўтказиш 2010 йилгача (іар йили — 20%дан) босєичма-босєич амалга ошириб борилади, мазкур даврда фаєат давлат бюджети іисобидан молиялаштириладиган корхоналар, муассаса ва ташкилотларга єонунчиликда белгиланган имтиёзлар саєлаб єолинади.

5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг ушбу Фармон 2-бандида белгиланган энг муіим вазифалари билан бир єаторда єуйидагилар асосий устувор йўналишлар этиб белгилансин:
"O’zbekiston" телерадиоканали" давлат унитар корхонаси учун:
давлат іокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси ички ва ташєи сиёсати соіасидаги энг муіим єарорлари, мамлакатни демократлаштириш, янгилаш ва модернизация єилиш бўйича амалга оширилаётган, іуєуєий демократик давлатни, очиє фуєаролик жамиятини шакллантиришга, инсон іуєуєлари ва эркинликларини іимоя єилишга йўналтирилган ислоіотлардан мамлакат аіолиси, шунингдек чет эл жамоатчилигини іар томонлама ва холис хабардор єилиб бориш;
умуммиллий аіамиятга эга бўлган ижтимоий-сиёсий ва социал муаммолар — иєтисодиёт, єишлоє хўжалиги, тадбиркорлик, фермерлар іаракати, сојлиєни саєлаш, таълим, маданият іамда ижтимоий іаётнинг бошєа соіаларини ривожлантириш масалаларини кенг ёритиш;
фуєароларнинг таълим даражасини, сиёсий ва іуєуєий маданиятини ошириш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ва социал-иєтисодий іаётининг энг муіим йўналишлари бўйича уларнинг ўз фикрини баён єилиши билан бојлиє муаммоларни кенг муіокама єилиш, теле- ва радиодастурлар тайёрлаш;
халєимизнинг бой маданий ва маънавий меросини саєлаб єолишга, фольклор-этнографик анъаналарни ривожлантиришга, миллий іамда жаіон адабиёти, мусиєаси, театри, киноси, тасвирий санъатининг энг яхши намуналари билан таништиришга єаратилган муіим ижтимоий, гуманитар-маърифий телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни ташкил єилиш.
"Sport" телерадиоканали " давлат унитар корхонаси учун:
Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни єўллаб-єувватлаш іамда ривожлантиришга, мамлакатимиз ва чет эллардаги муіим спорт тадбирларини, республикамиз спортчиларининг ютуєларини ёритишга йўналтирилган телерадио кўрсатув ва эшиттиришларини тайёрлаш, сојлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш, болалар спорти ва оилавий спортни оммавий равишда ривожлантириш, жамиятдаги барча ижтимоий гуруіларнинг талаб ва эітиёжларини іисобга олган іолда, дам олишнинг фаол ва ижтимоий фойдали шаклларини ташкил єилиш, оммавий равишда ривожлантиришга, миллий спорт турлари ва халє ўйинларини єайта тиклаш іамда ривожлантиришга бајишланган теле- ва радиодастурларни тайёрлаш;
хорижий телерадиокомпанияларнинг энг яхши дастурларини, шу жумладан жаіон спорти, олимпия іаракати тарихига, халєаро спорт ташкилотлари фаолиятига бајишланган дастурларни олиб кўрсатиш;
республика ва халєаро миєёсдаги спорт мусобаєаларини тўјридан-тўјри трансляция єилишни ташкил этиш;
"Toshkent" телерадиоканали" давлат унитар корхонаси учун:
Ўзбекистон пойтахти ва Тошкент вилоятининг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иєтисодий ва маданий іаётини, бу ерда содир бўлаётган ижтимоий аіамиятга молик бошєа катта воєеалар ва тадбирларни ёритиш;
маіаллий іокимият ва ўзини-ўзи бошєариш органларининг мамлакат пойтахтини ижтимоий-иєтисодий ривожлантиришнинг муіим муаммоларини іал этиш, фуєароларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг конституциявий іуєує ва эркинликларини іимоя єилиш борасидаги фаолиятини самарали ташкил єилиш масалаларига бајишланган дастурлар тайёрлаш;
Тошкент шаіри ва Тошкент вилоятининг кўп миллатли аіолиси манфаатларини іисобга олган іолда ахборот-гуманитар, ўєув, маданий-маърифий кўрсатув ва эшиттиришларни ташкил єилиш.
"Yoshlar" телерадиоканали" ёпиє акциядорлик жамияти учун:
мамлакатни демократик янгилаш, инсон іуєуєлари ва эркинликларини іимоя єилиш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иєтисодий ислоіотларни амалга ошириш жараёнларида ёшларнинг иштирокини кенг ёритиш;
умуминсоний єадриятларни тарјиб єилиш, йигит ва єизларни халєимизнинг тарихий анъаналари, маънавий єадриятлари, миллий маданиятимиз ва жаіон цивилизациясининг илјор ютуєлари асосида маънавий-ахлоєий жиіатдан етук, маърифатли, билимли іамда ватанпарварлик руіида тарбиялаш, мамлакатимиз замонавий ёшларининг ички маънавий дунёсини намоён этишга йўналтирилган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш;
Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий іаракати ва бошєа ташкилотлар билан іамкорликда ёш авлоднинг фаол іаётий позициясини шакллантиришга єаратилган республика ва халєаро миєёсдаги турли теле-, радиофестивалларни ташкил єилиш.
Ўзбекистон МТРКнинг асосий вазифаларини, шунингдек телерадиоканаллар ўртасида теле-, радиомаісулот сифатини, бадиий ва профессионал савиясини оширишга, аіолининг хилма-хил ва ишончли ахборотга бўлган эітиёжини єондиришга єаратилган дастурлар ва ижодий јояларнинг сојлом раєобатини ривожлантириш заруратини іисобга олган іолда, ушбу бандда кўрсатилган устувор йўналишларини муттасил чуєурлаштириб, кенгайтириб ва янгилаб бориш Ўзбекистон МТРКнинг энг муіим вазифаси деб белгилансин.

6. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Respublika teleradiomarkazi" давлат унитар корхонаси давлат мулки іисобланувчи ва телерадиотузилмаларга шартнома асосида берилувчи телерадиомаісулот ишлаб чиєариш воситалари, энерготаъминот объектлари, узатиш єурилмалари Ўзбекистон МТРКнинг бино ва муіандислик-техник иншоотларининг асосий фондига эгалик єилувчи ташкилот іисобланиши белгилаб єўйилсин.
Єуйидагилар "Respublika teleradiomarkazi" давлат унитар корхонасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон телерадиоташкилотларига, уларнинг мулкчилик шаклидан єатъи назар, теле-, радиомаісулот ишлаб чиєариш ва эфирга тайёрлаш бўйича, шу жумладан, йўлдош тизимларидан, кўчма телевидение ва радиостанциялардан фойдаланган іолда шартнома асосида техник, технологик, сервис ва бошєа хизматлар кўрсатиш;
телерадиомаісулот ишлаб чиєариш жараёнига дастурларнинг бадиий савияси ва сифати юєори бўлишини таъминлайдиган замонавий ахборот, компьютер ва медиатехнологияларни тадбиє этиш;
телерадиомаісулотлар ишлаб чиєариш моддий-техника базаси, воситалари, узатиш єурилмалари, бинолар ва антенна иншоотларидан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш, модернизациялаш ва янада ривожлантириш, уларни энергия билан узлуксиз таъминлаш.
Белгилансинки, янги ташкил этилаётган телерадиоканаллар, ижодий бўлинмалар ихтиёрига таіририят ишини ташкил этиш учун зарур бўлган оргтехника, мебель анжомлари ва бошєа мулк берилади.

7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг ташкилий тузилмаси ва Низоми 2 ва 3-иловага* мувофиє тасдиєлансин.
Белгилансинки, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамасига іисобот беради.
Ўзбекистон МТРК раисига ходимларнинг чекланган сони доирасида ташкилий тузилмага ўзгартишлар киритиш іуєуєи берилсин.

8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси:
Иєтисодиёт вазирлиги (У. Розиєулов), Молия вазирлиги (С. Раіимов), Давлат мулкини бошєариш давлат єўмитаси (М. Асєаров) билан биргаликда икки іафта муддатда ушбу Фармон талабларига мувофиє Ўзбекистон телерадиокомпаниясини єайта ташкил этиш ва унинг негизида мустаєил телерадиотузилмалар ташкил єилиш Дастурини ишлаб чиєсин ва тасдиєлаш учун Вазирлар Маікамасига киритсин;
Ўзбекистон телерадиокомпаниясини єайта ташкил этиш жараёнида телерадиоэшиттириш тизимининг узлуксиз ва сифатли фаолият кўрсатишини таъминласин;
Ўзбекистон телерадиокомпаниясини єайта ташкил этиш учун зарур норматив-іуєуєий іужжатлар, техник-иєтисодий асосларни тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этсин;
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (А. Азизхўжаев), Молия вазирлиги (С. Раіимов) билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистан телерадиокомпанияси таркибидаги бадиий жамоаларни 4-иловага* мувофиє меінат іаєи фонди билан бирга белгиланган тартибда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфига ўтказсин.

9. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (А. Азизхўжаев) вазирлик тизимида Ўзбекистон МТРК томонидан ўтказиладиган бадиий жамоалардан иборат Ижодий уюшма ташкил этсин, уларнинг таркиби, ижодий фаолият йўналиши саєлаб єолинсин ва тўлаєонли фаолият юритиши учун шарт-шароитлар яратилсин;
Ўзбекистон МТРК билан биргаликда Ижодий уюшма іамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўртасида ижодий іамкорликнинг узоє муддатли дастури ва іар йили тузиладиган шартномалар асосида ушбу Фармоннинг 8-бандида кўрсатилган ижодий жамоаларнинг теле-, радиоканаллардаги чиєишларини таъминласин.

10. Давлат мулкини бошєариш давлат єўмитаси (М. Асєаров) Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда уч ой муддатда:
Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг таєсимот балансларини тайёрласин ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг янги ташкил этиладиган давлат унитар корхоналарига белгиланган тартибда мулкни топшириш-єабул єилиш ишларини амалга оширсин;
муассислар йијилишини ўтказиб, мулкни инвентаризация єилсин ва ташкил этилаётган "Yoshlar" телерадиоканали" ёпиє акциядорлик жамияти низом жамјармасини єонунда белгиланган тартибда шакллантирсин.

11. Молия вазирлиги (С. Раіимов), Иєтисодиёт вазирлиги (У. Розиєулов) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини ва унга єарашли тузилмаларни молиялаштириш тартиби ва сметасига, шунингдек ушбу Фармон талабларини іисобга олган іолда унинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва модернизация єилиш инвестиция дастурларига тегишли ўзгартишлар киритсин.

12. 2010 йил 1 январигача бўлган давр мобайнида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар даромад солијидан, шунингдек импорт єилинадиган ускуна ва материалларга божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йијимларидан ташєари) озод этилсин, бўшайдиган маблајлар уларнинг моддий-техника базасини мустаікамлашга йўналтирилсин.
Молия вазирлиги (С. Раіимов) мазкур имтиёзлар берилиши натижасида олинадиган маблајлардан маєсадли фойдаланилиши устидан єаттиє назорат ўрнатсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг ижтимоий тараєєиётида телевидение ва радионинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўјрисида" 1996 йил 7 майдаги ПФ-1462-сонли Фармони ўз кучини йўєотган деб іисоблансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Б. Мустафоев) бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда норматив-іуєуєий іужжатларга ушбу Фармондан келиб чиєадиган тегишли ўзгартиш ва єўшимчалар киритсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамаси бир ой муддатда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари бўйича єарор єабул єилсин.

16. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат єилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов

 

——————————-
*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.

 

"Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатлари тўплами", 2005 йил, 45-сон, 338-модда.