ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
16.11.2005 й.
N ПФ-3680
Ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг
ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛ БОСМА ОММАВИЙ
АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВА АХБОРОТ
АГЕНТЛИКЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМОАТ
ФОНДИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармонга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
ЎзР Президентининг 06.07.2006 й. ПФ-3767-сон Фармони,
ЎзР Президентининг 25.05.2009 й. ПФ-4114-сон Фармони
Илова. Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш
жамоат фондини молиявий ва ташкилий жиҳатдан
қўллаб-қувватловчи давлат ва нодавлат ташкилотлар рўйхати
Эркин ва мустақил оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини қуриш йўлидаги энг муҳим вазифа ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолиятини демократлаштириш ва эркинлаштириш, уларнинг демократик, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнидаги кенг иштирокини таъминлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Ахборот соҳасини жадал ва изчил ривожлантириш учун зарур қонунчилик, меъёрий-ҳуқуқий база яратилди. Замонавий талаб ва стандартлар эътиборга олинган ҳолда, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Реклама тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида», «Ахборотлаштириш тўғрисида» ва бошқа қатор қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди.
Давлат томонидан ахборот соҳасида олиб борилаётган сиёсат Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган сўз эркинлиги ва фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқи принципларининг изчил ва тўлиқ бажарилишини таъминлашга қаратилган. Мамлакатда цензурага йўл қўймаслик, оммавий ахборот воситалари фаолиятини фақат суд орқали тўхтатиш мумкинлигини кўзда тутувчи талаблар қонуний мустаҳкамланган, оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилган.
Ахборот соҳасида жамоат, нодавлат институтлари ва тузилмаларини шакллантириш ва ривожлантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий ҳамда техник шароитлар яратилган. Республикада Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Электрон оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва бошқа қатор жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатмоқда.
Ахборот соҳасидаги туб ўзгаришлар мамлакатимизда босма оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатмокда. Кейинги 10 йилда уларнинг сони икки баравар ошди. Бугун мамлакатимизда 683 газета, 198 журнал, 55 нашриёт, 4 ахборот агентлиги фаолият кўрсатмокда.
Ушбу соҳада бозор муносабатлари ва соғлом рақобат муҳитини изчил ривожлантириш, матбуот ва ахборот эркинлигииинг муҳим кафолати ҳамда босма нашрлар ва ахборот агентликлари мустақил ривожланишииинг зарур шарти сифатида уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш босма оммавий ахборот воситалари соҳасида демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Мамлакатимиз босма оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришнинг устувор йўналиши уларнинг моддий-техника базасини юксак замонавий талабларга жавоб берадиган даражада модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш ҳамда юқори малакали журналистлар ва техник ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлмоғи лозим.
Мамлакатда мустақил, ўзини ўзи таъминлайдиган, замонавий демократик талаб ва стандартларга жавоб берадиган босма оммавий ахборот воситаларини шакллантириш, уларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш жараёнини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, бошқа жамоат ташкилотлари, шунингдек, қатор ахборот агентликлари, босма нашрларнинг Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондини (бундан кейин Фонд деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг асосий вазифалари этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:
мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларининг жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш жараёнларини кенг ёритишга, кучли фуқаролик жамиятиии барпо этиш, инсон ҳуқуқлариии ҳимоя қилиш, жамоатчилик фикрини умумлаштириш ва ифода этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданияти, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилган фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
босма нашрлар ва ахборот агентликлари материалларининг профессионал, ғоявий ва бадиий даражасини оширишга йўналтирилган лойиҳа ва дастурлар, бошқа ижодий медиа лойиҳаларни молиялаштириш, уларнинг миллий анъаналар, Ўзбекистон аҳолисининг менталитети, ижтимоий ривожланишнинг кўп асрлик тажрибаси, шунингдек, дунё цивилизациясининг замонавий ютукларини эътиборга олган ҳолда фуқаролар, айниқса ёшлар онгига, уларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, билимли ва маърифатли қилиб тарбиялаш жараёнига ижобий таъсирини кучайтириш;
босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларининг эркинлиги ва иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлашга, ахборот хизмати кўрсатиш соҳасида бозор муносабатларини ривожлантиришга йўналтирилган истиқболли лойиҳалар ва дастурларни қўллаб-қувватлаш;
замонавий талаб ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда ҳаққоний ва турли хилдаги ахборот материалларини шакллантириш, сақлаш, тез ва кенг тарқатишни таъминловчи мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларининг моддий-техника базасини ривожлантириш, модернизациялаш ва мустаҳкамлаш борасидаги лойиҳаларни молиялаштириш;
мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларининг журналист ва техник ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва ижодий фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни, шу жумладан чет элларда ўқув амалиётларини ташкил этишни молиялаштириш.
3. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
таъсисчиларнинг пул бадаллари ва Фонд фаолиятидан тушган даромадлар;
хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтларнинг грантлари ҳамда беғараз ёрдамлари;
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари — резидентлари ва норезидентларининг ихтиёрий ҳомийлик бадаллари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун олинадиган йиғимлардан республика бюджетига ўтказиладиган маблағлар Фонд ҳисобига йўналтирилиши ва унинг низомида кўрсатилган вазифаларни бажариш учун сарфланиши белгилаб қўйилсин.
4. Иловада кўрсатилган давлат ва жамоат ташкилотларининг Фонд фаолиятини молиявий ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ташаббуси маъқуллансин.
5. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
лойиҳаларни молиялаштириш учун саралаб олиш Фонд томонидан қонунчилик ҳамда мазкур Фармон талабларига мувофиқ ўтказиладиган танловлар асосида, шунингдек, Фонднинг низомида кўрсатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади;
мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун тақдим этиладиган буюртма ва таклифларни кўриб чиқиш жараёиида муҳокамаларнинг ва Фонд томонидан қабул қилинадиган қарорлариинг очиқ ва ошкоралиги таъминланади.
6. Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Тошкент шаҳар, Алишер Навоий кўчаси, 30-уйда жойлаштирилсин.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Б. Алимов) Фондни жойлаштиришда, унинг фаолиятини ташкил этиш ва самарали ишлаши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаган ҳолда ёрдам кўрсатсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Б. Мустафоев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Қаранг: ВМ* 2005 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиш киритиш ҳақида”ги 279-сон Қарори
8. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси», 2005 йил, 11-сон, 393-модда
ЎзР Президентининг
2005 йил 16 ноябрдаги
ПФ-3680-сон Фармонига
ИЛОВА
Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот
агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш
жамоат фондини молиявий ва ташкилий жиҳатдан
қўллаб-қувватловчи давлат ва нодавлат ташкилотлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси.
2. Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси.
3. Ўзбекистон ёшларининг “Камолот” ижтимоий ҳаракати.
4. Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти.
5. Ўзбекистон миллий нодавлат нотижорат ташкилотлари ассоциацияси.
6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги.
7. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.
8. “Матбуот тарқатувчи” акциядорлик компанияси.
9. “Шарқ” нашриёт-матбаа компанияси.
10. Навоий тоғ-кон металлургия комбинати.
11. “Ўзметкомбинат” акциядорлик ишлаб-чиқариш бирлашмаси.
12. Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати.
13. “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси.
14. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси.
15. “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик темир йўл компанияси.
16. Давлат солиқ қўмитаси.
17. Давлат божхона қўмитаси.
18. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки.
19. Асакабанк.
20. Ўзсаноатқурилишбанки.
21. «Агробанк» АТБ. (ЎзР Президентининг 25.05.2009 й. ПФ-4114-сон Фармони таҳриридаги банд)
22. Микрокредитбанк. (ЎзР Президентининг 06.07.2006 й. ПФ-3767-сон Фармони таҳриридаги банд)
23. Ўзсавдогарбанк.
24. Алоқабанк.
25. «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ. (ЎзР Президентининг 25.05.2009 й. ПФ-4114-сон Фармони таҳриридаги банд)