ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЄОНУНИ
21.10.1989 й.
N 3561-XI

Давлат тили іаєида

Мазкур Єонунга ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон
Єонунига мувофиє ўзгартиришлар киритилган

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.

2-модда. Ўзбек тилига давлат тили маєомининг берилиши республика іудудида яшовчи миллат ва элатларнинг ўз она тилини єўллашдан иборат конституциявий іуєуєларига монелик єилмайди.

3-модда. Ўзбек тилининг Ўзбекистон Республикаси іудудида давлат тили сифатида амал єилишининг іуєуєий асослари ушбу Єонун ва бошєа єонунлар билан белгилаб берилади.
Тилнинг Єораєалпојистон Республикасида амал єилишига бојлиє масалалар шунингдек Єораєалпојистон Республикасининг єонун іужжатлари билан белгиланади.
Ушбу Єонун тилларнинг турмушда, шахслараро муомалада іамда диний ва ибодат билан бојлиє удумларни адо этишда єўлланишини тартибга солмайди.
Фуєаролар миллатлараро муомала тилини ўз хоіишларига кўра танлаш іуєуєига эгадирлар.

4-модда. Ўзбекистон Республикасида давлат тилини ўрганиш учун барча фуєароларга шарт-шароит іамда унинг іудудида яшовчи миллатлар ва элатларнинг тилларига иззат-іурмат билан муносабатда бўлиш таъминланади, бу тилларни ривожлантириш учун шарт-шароит яратилади.
Фуєароларга давлат тилини ўєитиш бепул амалга оширилади.

5-модда. Ўзбекистон Республикасида давлат тилида фаолият кўрсатадиган, миллий гуруілар зич яшайдиган жойларда эса — уларнинг тилларида фаолият кўрсатадиган мактабгача тарбия болалар муассасаларини ташкил этиш таъминланади.

6-модда. Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахсларга таълим олиш тилини эркин танлаш іуєуєи берилади.
Ўзбекистон Республикаси давлат тилида, шунингдек бошєа тилларда іам умумий, іунар-техника, ўрта махсус ва олий маълумот олишни таъминлайди.

7-модда. Давлат тили расмий амал єиладиган доираларда ўзбек адабий тилининг амалдаги илмий єоидалари ва нормаларига риоя этилади.
Давлат ўзбек тилининг бойитилиши ва такомиллаштирилишини таъминлайди, шу жумладан, унга іамма эътироф єилган илмий-техникавий ва ижтимоий-сиёсий атамаларни жорий этиш іисобига таъминлайди.
Янги илмий асосланган атамалар жамоатчилик муіокамасидан кейин ва Олий Мажлис палаталари тегишли єўмиталарининг розилиги билан ўзбек тилига жорий этилади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Єонуни таіриридаги єисм)

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг єонунлари, давлат іокимияти ва бошєарув органларининг бошєа іужжатлари давлат тилида єабул єилинади ва эълон этилади. Бу іужжатларнинг таржималари бошєа тилларда іам эълон єилинади.
Маіаллий іокимият ва бошєарув органларининг іужжатлари давлат тилида єабул єилинади ва эълон этилади. Муайян миллат вакиллари зич яшайдиган жойларда маіаллий іокимият ва бошєарув органларининг іужжатлари республика давлат тилида іамда мазкур миллат тилида єабул єилинади ва эълон этилади.

ЎзР Олий Мажлисининг 21.12.1995 й 167-I-сон Єарорига мувофиє 9 ва 10-моддалар 01.09.2005 йилдан амалга киритилади.

9-модда. Давлат іокимияти ва бошєарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга єараб бошєа тилларга таржима єилиниши таъминланади.
Ўзбекистонда ўтказиладиган халєаро анжуманларда давлат тили, шунингдек єатнашчиларнинг ўзлари танлаган тиллар анжуманнинг иш тили іисобланади.

10-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, іисоб-китоб, статистика ва молия іужжатлари давлат тилида юритилади, ишловчиларининг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган жамоаларда давлат тили билан бир єаторда бошєа тилларда іам амалга оширилиши мумкин.

11-модда. Судлов ишларини юритиш давлат тилида ёки ўша жойдаги кўпчилик аіоли тилида олиб борилади. Ишда иштирок этаётган, суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган шахсларга таржимон орєали ишга оид материаллар билан танишиш, суд жараёнида иштирок этиш іуєуєи іамда судда она тилида сўзлаш іуєуєи таъминланади.
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ўртасидаги хўжалик низоларини кўриб чиєиш ва іал єилишда давлат тили єўлланилади. Хўжалик низолари тарафларнинг розилиги билан бошєа тилда іам кўриб чиєилиши мумкин.

12-модда. Ўзбекистон Республикасида нотариал іаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Фуєароларнинг талабига кўра расмийлаштирилган іужжат матни давлат нотариуси ёки нотариал іаракатни бажараётган шахс томонидан рус тилида ёки имконият бўлган таєдирда — бошєа маєбул тилда берилади.

13-модда. Фуєаролик іолатини єайд этувчи іужжатлар, шахснинг ким эканлигини ва унинг іуєуєларини тасдиєловчи іужжатлар давлат тилида расмийлаштирилади, заруриятга єараб бошєа тилда таржимаси такрорланиши мумкин.

14-модда. Ўзбекистон Республикаси іудудида яшовчи шахсларга давлат ташкилотлари ва муассасаларига, жамоат бирлашмаларига аризалар, таклифлар, шикоятлар билан давлат тилида ва бошєа тилларда мурожаат єилиш іуєуєи таъминланади.

15-модда. Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан єатъи назар, ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиє ёзиш іуєуєига эгадирлар.

16-модда. Телевидение ва радио эшиттиришлари давлат тилида, шунингдек бошєа тилларда олиб борилади.

17-модда. Ноширлик фаолияти давлат тилида, эітиёжларни іисобга олган іолда эса, бошєа тилларда іам амалга оширилади.

18-модда. Почта-телеграф жўнатмалари давлат тилида ёки фуєароларнинг хоіишига кўра — бошєа тилда амалга оширилади.

19-модда. Муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари муірлари, тамјалари, иш єојозларининг матнлари давлат тилида бўлади.
Ўзбекистон Республикаси іудудида жойлашган халєаро ташкилотлар ва муассасалар, єўшма корхоналарнинг, шунингдек миллий маданият жамиятлари ва марказларининг муірлари, тамјалари, иш єојозлари матнларининг таржимаси давлат тилида такрорланади.

20-модда. Лавіалар, эълонлар, нархномалар ва бошєа кўргазмали іамда ојзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон єилинади іамда бошєа тилларда таржимаси берилиши мумкин.

21-модда. Корхоналарда ишлаб чиєариладиган маісулот давлат тилидаги ва бошєа тиллардаги ёрлиєлар, йўриєномалар, этикеткалар билан таъминланади.

22-модда. Республиканинг маъмурий-іудудий бирликлари, майдонлари, кўчалари ва географик объектларининг номлари давлат тилида акс эттирилади.

23-модда. Ўзбекистон Республикасининг халєаро шартномаси матнлари, агар шартноманинг ўзида бошєача єоида назарда тутилмаган бўлса, давлат тилида ва аідлашувчи томоннинг (томонларнинг) тилида ёзилади.

24-модда. Ўзбекистон Республикасида давлат тилига ёки бошєа тилларга менсимай ёки хусумат билан єараш таєиєланади. Фуєароларнинг ўзаро муомала, тарбия ва таълим олиш тилини эркин танлаш іуєуєини амалга оширишга тўсєинлик єилувчи шахслар єонун іужжатларига мувофиє жавобгар бўладилар.