ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЄОНУНИ
03.01.2007 й.
N ЎРЄ-76

 

 

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг
кафолатлари тўјрисида

Єонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 11 октябрда єабул єилинган
Сенат томонидан 2006 йил 1 декабрда маъєулланган

 

Мазкур Єонунга ЎзР 17.12.2008 й. ЎРЄ-191-сон Єонунига мувофиє ўзгартиришлар киритилган

 

1-боб. Умумий єоидалар (1-4-моддалар)
2-боб. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг
асосий кафолатлари (5-7-моддалар)
3-боб. Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг іуєуєлари
ва єонуний манфаатларини іимоя єилиш (8-10-моддалар)
4-боб. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини
давлат томонидан єўллаб-єувватлаш (11-14-моддалар)
5-боб. Якунловчи єоидалар (15-18-моддалар)

 

1-БОБ. УМУМИЙ ЄОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Єонуннинг маєсади
2-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг
кафолатлари тўјрисидаги єонун іужжатлари
3-модда. Ушбу Єонуннинг айрим нодавлат нотижорат
ташкилотларига нисбатан єўлланилишининг ўзига хос хусусиятлари
4-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари
фаолиятини єўллаб-єувватлаш кафолатлари

 

1-модда. Ушбу Єонуннинг маєсади

Ушбу Єонуннинг маєсади нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига кафолатлар бериш, уларнинг іуєуєлари ва єонуний манфаатлари іимоя єилинишини таъминлаш, нодавлат нотижорат ташкилотларини єўллаб-єувватлаш соіасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

 

2-модда. Нодавлат нотижорат
ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари
тўјрисидаги єонун іужжатлари

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўјрисидаги єонун іужжатлари ушбу Єонун ва бошєа єонун іужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халєаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўјрисидаги єонун іужжатларида назарда тутилганидан бошєача єоидалар белгиланган бўлса, халєаро шартнома єоидалари єўлланилади.

 

3-модда. Ушбу Єонуннинг айрим нодавлат
нотижорат ташкилотларига нисбатан
єўлланилишининг ўзига хос хусусиятлари

Ушбу Єонун ташкилий-іуєуєий шаклидан єатъи назар, нодавлат нотижорат ташкилотларига, шу жумладан касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар ва бошєа нодавлат нотижорат ташкилотларига нисбатан, агар уларнинг ташкил этилишини іамда фаолиятини тартибга солувчи бошєа єонунларда ўзгача єоидалар назарда тутилмаган бўлса, єўлланилади.

 

4-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари
фаолиятини єўллаб-єувватлаш кафолатлари

Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг іуєуєлари ва єонуний манфаатлари іимоя єилинишини кафолатлайди, уларни єўллаб-єувватлаш шакллари ва шартларини белгилайди.
Юридик ва жисмоний шахслар єонун іужжатларига мувофиє нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини молиявий ёки бошєа жиіатдан єўллаб-єувватлашлари мумкин.

 

2-БОБ. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ
ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ
АСОСИЙ КАФОЛАТЛАРИ

5-модда. Фаолият эркинлиги кафолатлари
6-модда. Ахборотдан фойдаланиш кафолатлари
7-модда. Мулк іуєуєи кафолатлари

 

5-модда. Фаолият эркинлиги кафолатлари

Нодавлат нотижорат ташкилотлари єонун іужжатлари билан таєиєланмаган іар єандай фаолият турини ўз уставларида белгиланган маєсадлари доирасида амалга ошириши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятида давлат іокимияти ва бошєаруви органларидан мустаєилдир, єонунларда назарда тутилганидан бошєа іолларда уларга іисобот бермайди іамда уларнинг назорати остида бўлмайди.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига тўсєинлик єилиш ёки аралашиш таєиєланади.

 

6-модда. Ахборотдан фойдаланиш кафолатлари

Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг єонун іужжатларига мувофиє ахборотни излаш, олиш, тадєиє этиш, тарєатиш, ундан фойдаланиш ва уни саєлашга бўлган іуєуєини таъминлайди.
Ахборотдан фойдаланиш тегишли материалларни эълон єилиш йўли билан іамда уставда белгиланган фаолиятни амалга ошириш маєсадида зарур ахборотни олиш учун давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига сўров билан мурожаат єилиш іуєуєининг нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўёбга чиєарилиши орєали таъминланади.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг сўровига иложи борича єисєа муддатда, агар єонун іужжатларида бошєача єоида белгиланмаган бўлса, сўров олинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жавоб єайтарилиши керак.
Агар орган ёки мансабдор шахс сўралаётган ахборотга эга бўлмаса, ўзига мурожаат этган нодавлат нотижорат ташкилотига сўров олинган санадан эътиборан етти кундан кечиктирмай бу іаєда маълум єилиши, шунингдек имкониятга єараб, унга бундай ахборотга эга бўлган органнинг ёки мансабдор шахснинг номини маълум єилиши шарт.
Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари нодавлат нотижорат ташкилотларига, бу ташкилотларнинг іуєуєлари ва єонуний манфаатларига дахлдор єонун іужжатлари, іужжатлар, єарорлар іамда бошєа материаллар билан танишиб чиєиш имкониятини яратиб бериши шарт.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг іуєуєлари ва єонуний манфаатларига дахлдор ахборот бепул берилади, єонун іужжатларида назарда тутилган іоллар бундан мустасно.

 

7-модда. Мулк іуєуєи кафолатлари

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг мулки дахлсиз ва єонун билан муіофаза єилинади. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг мол-мулки национализация, реквизиция ва мусодара єилинмайди, єонунда назарда тутилган іоллар бундан мустасно.

 

3-БОБ. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ
ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ІУЄУЄЛАРИ ВА
ЄОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ІИМОЯ ЄИЛИШ

8-модда. Ишчанлик обрўсини іимоя єилиш
9-модда. Интеллектуал фаолият натижаларини іимоя єилиш
10-модда. Давлат органларининг јайриєонуний єарорларидан,
улар мансабдор шахсларининг јайриєонуний іаракатларидан
(іаракатсизлигидан) іимоя єилиш

 

8-модда. Ишчанлик обрўсини іимоя єилиш

Нодавлат нотижорат ташкилоти, ўзининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан раддия берилишини суд тартибида талаб єилишга іаєли.
Агар нодавлат нотижорат ташкилотининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар оммавий ахборот воситаларида тарєатилган бўлса, айни шу оммавий ахборот воситаларида раддия берилиши лозим. Агар бундай маълумотлар ташкилотдан юборилган іужжатда учраса, бундай іужжат алмаштирилиши ёки чаєириб олиниши керак.
Ўзининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарєатилган нодавлат нотижорат ташкилоти бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир єаторда уларни тарєатиш натижасида етказилган зарарларнинг ўрни єопланишини талаб єилишга іаєли.

 

9-модда. Интеллектуал фаолият
натижаларини іимоя єилиш

Нодавлат нотижорат ташкилотининг интеллектуал фаолиятнинг объектив ифода этилган натижаларига ва унинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситаларга бўлган мутлає іуєуєи єонун билан муіофаза этилади іамда давлат томонидан іимоя єилинади.

 

10-модда. Давлат органларининг јайриєонуний
єарорларидан, улар мансабдор шахсларининг
јайриєонуний іаракатларидан
(іаракатсизлигидан) іимоя єилиш

Нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат органларининг јайриєонуний єарорлари, улар мансабдор шахсларининг јайриєонуний іаракатлари (іаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юєори турувчи органга ёки судга шикоят єилиш іуєуєига эга.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз іуєуєлари ва єонуний манфаатларини бузадиган давлат органларининг јайриєонуний єарорлари, улар мансабдор шахсларининг јайриєонуний іаракатлари (іаракатсизлиги) устидан судга шикоят єилганда давлат божи тўлашдан озод этилади.
Давлат органларининг јайриєонуний єарорлари, улар мансабдор шахсларининг јайриєонуний іаракатлари (іаракатсизлиги) натижасида нодавлат нотижорат ташкилотига етказилган зарарнинг ўрни суднинг єарори асосида єопланиши керак.

 

4-БОБ. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ
ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ
ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ЄЎЛЛАБ-ЄУВВАТЛАШ

11-модда. Давлат томонидан єўллаб-єувватлаш шакллари
12-модда. Давлат субсидияси
13-модда. Давлат гранти
14-модда. Давлат ижтимоий буюртмаси

 

11-модда. Давлат томонидан
єўллаб-єувватлаш шакллари

Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклида єўллаб-єувватлаши мумкин.
Давлат єонун іужжатларига мувофиє нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини бошєа жиіатдан іам єўллаб-єувватлаши мумкин.
Мамлакатда демократик ўзгаришларни янада ривожлантиришга ва бунда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига кўмаклашиш маєсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси іузурида Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуєаролик жамиятининг бошєа институтларини єўллаб-єувватлаш жамоат фонди, шунингдек Фонд маблајларини бошєариш бўйича Парламент комиссияси тузилади. (ЎзР 17.12.2008 й. ЎРЄ-191-сон Єонуни тахриридаги єисм)

 

12-модда. Давлат субсидияси

Давлат субсидияси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат маєсадли жамјармалари маблајлари іисобидан нодавлат нотижорат ташкилотларини єўллаб-єувватлаш учун бериладиган ва махсус лойиіалар билан бојлиє бўлмаган молиявий ёки бошєа моддий кўмакдир.
Нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат субсидияларини ажратиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси іузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуєаролик жамиятининг бошєа институтларини єўллаб-єувватлаш жамоат фонди маблајларини бошєариш бўйича Парламент комиссияси томонидан белгиланади. (ЎзР 17.12.2008 й. ЎРЄ-191-сон Єонуни тахриридаги єисм)

 

13-модда. Давлат гранти

Давлат гранти нодавлат нотижорат ташкилотларига ижтимоий фойдали маєсадларга эришишга єаратилган лойиіаларни амалга ошириш учун танлов асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблајлари іисобидан бериладиган пул маблајлари ва моддий ресурслардир.
Нодавлат нотижорат ташкилотдарига давлат грантларини ажратиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси іузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуєаролик жамиятининг бошєа институтларини єўллаб-єувватлаш жамоат фонди маблајларини бошєариш бўйича Парламент комиссияси томонидан белгиланади. (ЎзР 17.12.2008 й. ЎРЄ-191-сон Єонуни тахриридаги єисм)

 

14-модда. Давлат ижтимоий буюртмаси

Нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат ижтимоий буюртмаси ижтимоий аіамиятга молик лойиіаларни амалга ошириш учун давлат органи ва нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида шартнома тузиш орєали ишларни бажариш ёки тадбирлар ўтказишга єаратилган давлат топширијидан иборатдир.
Нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси іузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуєаролик жамиятининг бошєа институтларини єўллаб-єувватлаш жамоат фонди маблајларини бошєариш бўйича Парламент комиссияси томонидан белгиланади. (ЎзР 17.12.2008 й. ЎРЄ-191-сон Єонуни тахриридаги єисм)

 

5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ЄОИДАЛАР

15-модда. Низоларни іал этиш
16-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари
фаолиятининг кафолатлари тўјрисидаги єонун
іужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
17-модда. Єонун іужжатларини ушбу Єонунга мувофиєлаштириш
18-модда. Ушбу Єонуннинг кучга кириши

 

15-модда. Низоларни іал этиш

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига кафолатлар бериш, уларнинг іуєуєлари ва єонуний манфаатлари іимоя єилинишини таъминлаш, нодавлат нотижорат ташкилотларини єўллаб-єувватлаш соіасидаги низолар єонун іужжатларида белгиланган тартибда іал этилади.

 

16-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари
фаолиятининг кафолатлари тўјрисидаги єонун
іужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўјрисидаги єонун іужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

17-модда. Єонун іужжатларини ушбу
Єонунга мувофиєлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамаси:
іукумат єарорларини ушбу Єонунга мувофиєлаштирсин;
давлат бошєаруви органлари ушбу Єонунга зид бўлган ўз норматив-іуєуєий іужжатларини єайта кўриб чиєишлари ва бекор єилишларини таъминласин.

 

18-модда. Ушбу Єонуннинг кучга кириши

Ушбу Єонун расмий эълон єилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                      И. Каримов

 

——————————
*) Ушбу Єонун "Халє сўзи" газетасида 2007 йил 4 январда эълон єилинган.

 

"Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатлари тўплами", 2007 йил, 1-2-сон, 2-модда.