ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЄОНУНИ
07.05.1993 й.
N 848-XII

 

 

Давлат сирларини саєлаш тўјрисида

 

Муєаддима
1-модда. Давлат сирлари тушунчаси
2-модда. Давлат сирларини саєлашнинг іуєуєий асоси
3-модда. Давлат сирларининг категориялари
4-модда. Муайян тартибга бўйсунувчи объектлар
5-модда. Ахборотларни давлат сирларига мансуб деб топиш
6-модда. Давлат сирларини саєлаш тизими
7-модда. Ахборотларни маіфийлаштириш муддатлари
8-модда. Давлат сири ёки іарбий сирлардан воєиф бўлган
фуєароларнинг іуєуєларини чеклаш
9-модда. Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик
хизматининг давлат сирларини саєлаш соіасидаги
ваколатлари
10-модда. Давлат сирларини саєлаш борасидаги бурч,
уларни ошкор этганлик ёки єонунга хилоф равишда
маіфийлаштирганлик учун жавобгарлик

 

Ушбу Єонун давлат іокимияти ва бошєарув органлари, мулк шаклидан єатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бирлашмалар, Ўзбекистон Республикасининг іарбий тузилмалари ва фуєароларининг республика іудудидаги іамда унинг ташєарисидаги фаолиятининг барча турларида давлат сирларини саєлашнинг іуєуєий асосларини белгилаб беради.

 

1-модда. Давлат сирлари тушунчаси

Давлат томонидан єўриєланадиган ва махсус рўйхатлар билан чегаралаб єўйиладиган алоіида аіамиятли, мутлаєо маіфий ва маіфий іарбий, сиёсий, иєтисодий, илмий-техникавий ва ўзга хил маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари іисобланади.
Давлат сирлари Ўзбекистон Республикасининг мулкидир.

 

2-модда. Давлат сирларини саєлашнинг іуєуєий асоси

Давлат сирларини саєлашнинг іуєуєий асоси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Єонун ва унга мувофиє равишда чиєариладиган Ўзбекистон Республикасининг бошєа єонун іужжатларидан иборат.

 

3-модда. Давлат сирларининг категориялари

Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари — давлат, іарбий ва хизмат сирларини єамраб олади.
Ошкор этилиши республика іарбий-иєтисодий имкониятларининг сифат іолатига салбий таъсир этиши ёки Ўзбекистон Республикасининг мудофаа єобилияти, давлат хавфсизлиги, иєтисодий ва сиёсий манфаатлари учун бошєа ојир оєибатлар келтириб чиєариши мумкин бўлган маълумотлар давлат сирини ташкил этади.
Ошкор этилиши Ўзбекистон Республикасининг мудофаа єобилияти, давлат хавфсизлиги ва Єуролли Кучлари учун ојир оєибатлар келтириб чиєариши мумкин бўлган іарбий хусусиятга эга маълумотлар іарбий сирни ташкил этади.
Ошкор этилиши Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган фан, техника, ишлаб чиєариш ва бошєарув соіасига доир маълумотлар хизмат сирини ташкил этади.

 

4-модда. Муайян тартибга бўйсунувчи объектлар

Алоіида тартибга бўйсунувчи, алоіида муіим ва муайян тартибга бўйсунувчи объектлар рўйхати, шунингдек уларнинг сирасига мансуб деб топиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамаси белгилайди.

 

5-модда. Ахборотларни давлат сирларига мансуб деб топиш

Ахборотларни маіфийлаштириш ва маіфийликдан чиєариш ушбу Єонунга іамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамаси тасдиєлайдиган маълумотларнинг маіфийлик даражасини аниєлаш ва белгилаш тартиби тўјрисидаги Низом ва Ўзбекистон Республикасида маіфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар Рўйхатига мувофиє амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти белгилаб єўядиган давлат сирларини саєлашни таъминловчи давлат органлари Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларининг мулки іисобланган ахборотларни маіфийлаштириш ва маіфийликдан чиєаришга іаєлидир.
Давлат сирларига тааллуєли маълумотларга эга бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, айрим фуєаролар бундай маълумотлар маіфийлаштирилиши зарурлиги тўјрисидаги масала іал этилиши учун давлат сирлари саєланишини таъминловчи органларга мурожаат этишлари лозим.
Маіфийлаштирилиши фуєаронинг шахсий хавфсизлигига таідид соладиган ахборот давлат сирларига мансуб деб топилиши мумкин эмас.
Ахборот эгалари ахборотларни маіфийлаштириш ёки маіфийликдан чиєаришга оид јайриєонуний хатти-іаракатлар устидан судга шикоят єилишга іаєлидирлар.

 

6-модда. Давлат сирларини саєлаш тизими

Ахборотларни маіфийлаштириш, улар билан танишиш учун ижозат бериш тартибини іамда шу билан бојлиє чекловларни, шунингдек давлат сирларидан фойдаланиш тартибини ўзида мужассам этувчи давлат сирларини саєлаш тизимини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамаси белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси фуєаросига маіфий маълумотлар билан ишда фойдаланиш учун берилган ижозатни тўхтатиш ёки бундан маірум єилиш фуєарони ўзига маълум бўлган давлат сирларини ошкор єилмаслик мажбуриятидан халос этмайди.

 

7-модда. Ахборотларни маіфийлаштириш муддатлари

Ахборотлар маіфийлаштирилишининг єанчалик асосли эканлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамаси белгилайдиган тартибда іар беш йилда єайта кўриб чиєилади.

 

8-модда. Давлат сири ёки іарбий сирлардан воєиф бўлган
 фуєароларнинг іуєуєларини чеклаш

Давлат сири ёки іарбий сирни ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаётган ёки ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуєаросининг ўзи ёзма равишда берган розилиги билан маіфийлик муддати тугагунига єадар, лекин кўпи билан беш йилга іуєуєлари чекланиши мумкин.

 

9-модда. Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизматининг
давлат сирларини саєлаш соіасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизмати ўз ваколат доирасида:
давлат сирлари саєланишини, алоєанинг махсус турлари ва шифр иши хавфсизлигини, чет эл разведкасининг техникавий воситаларига єарши іаракатларни таъминлаш устидан назоратни йўлга єўяди;
давлат бошєаруви органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бирлашмаларда маіфийлик тартиби текширилишини амалга оширади. Бунда давлат сирлари саєланишига єаратилган чора-тадбирлар кўриш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар таєдим этади;
давлат сири ёки іарбий сирни ташкил этувчи маълумотлар билан ишда фойдаланишга ижозатни расмийлаштиришда фуєароларнинг розилиги билан уларни махсус текширувдан ўтказади;
давлат сирларини саєлаш масалаларида идораларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
давлат сирларини саєлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси єонунларида назарда тутилган ўзга чора-тадбирларни амалга оширади.

 

10-модда. Давлат сирларини саєлаш борасидаги бурч,
уларни ошкор этганлик ёки єонунга хилоф равишда
маіфийлаштирганлик учун жавобгарлик

Давлат сирларини саєлаш — бундай сирларга эга бўлган барча давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг мансабдор шахслари ва фуєароларининг бурчи. Давлат сирларидан фойдаланиш билан бојлиє бирон-бир ишлар бундай сирларни саєлаш юзасидан чоралар кўрилганидан кейингина амалга оширилади.
Давлат сирларини саєлаш бўйича масъулият давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бирлашмаларнинг раібарлари зиммасига юклатилади.
Давлат сирларини ошкор этганлик, бундай сирлар ифодаланган іужжатлар ва буюмларни йўєотганлик учун ёки ахборотларни єонунга хилоф равишда маіфийлаштирганлик учун айбдорлар Ўзбекистон Республикаси єонунларига мувофиє жавобгарликка тортиладилар.

 

Ўзбекистон Республикасининг
Президенти                                                                                        И. КАРИМОВ

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 232-модда.