ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЄОНУНИ
13.01.1992 й.
N 512-XII

 

Алоєа тўјрисида

Єонунга єуйидагиларга биноан ўзгартиришлар киритилган
ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Єонуни,
ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Єонуни,
ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Єонуни

 

Муєаддима
1 — модда. Алоєанинг вазифалари
2 — модда. Алоєа соіасидаги муносабатларнинг объектлари ва субъектлари
3 — модда. Алоєа тўјрисидаги єонунлар
4 — модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг алоєа соіасидаги ваколатлари
5 — модда. Алоєа соіасида давлат бошєаруви
6 — модда. Алоєа тармоєлари ва воситаларига эгалик
7 — модда. Идоравий алоєа тармоєлари
8 — модда. Алоєа воситаларини ривожлантириш
9 — модда. Алоєа воситалари ва тармоєларини муіофаза єилиш зоналари
10 — модда. Ёзишма, телефон сўзлашувлари ва телеграф хабарларини сир саєлаш
11 — модда. Алоєа хизматларига іає тўлаш
12 — модда. Радиочастоталарни таєсимлаш ва рухсатномалар бериш
13 — модда. Алоєада хизматга оид муомала тили, ёзишмаларни жўнатиш тили хамда іисобга олиш ва іисоботга доир ваєт
14 — модда. Алоєага доир єонунларга риоя этмаганлик учун жавобгарлик
15 — модда. Алоєа соіасидаги халєаро іамкорлик

 

Ўзбекистон Республикасининг Алоєа тўјрисидаги Єонуни алоєа тармоєларини ташкил єилишнинг умумий іуєуєий, иєтисодий асосларини, алоєа шохобчаларини барпо этиш ва улардан фойдаланишда, алоєа хизмати кўрсатишда мулкчилик шаклидан єатъи назар корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ва фуєароларнинг алоєа воситаларига эгалик єилиш, улардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш ва бошєариш соіасидаги іуєуєлари ва вазифаларини, шунингдек берилган іуєуєларни бузганлик ва вазифаларини бажармаганлик учун жавобгарлик чораларини белгилайди.

 

1-модда. Алоєанинг вазифалари

Алоєа Ўзбекистон Республикаси хўжалик ва ижтимоий инфраструктурасининг таркибий єисми бўлиб, аіолининг, хўжалик субъектларининг, давлат идораларининг почта, телефон, телеграф, радио ва ахборотнинг ўзга турларини узатиш ва єабул єилиш іамда алоєа тармоји орєали жўнатилаётган ашёларни етказиб беришга бўлган эітиёжлари єондирилишини таъминлайди.

 

2-модда. Алоєа соіасидаги муносабатларнинг
объектлари ва субъектлари

Алоєа соіасидаги муносабатларнинг объектлари почта жўнатмаларини єабул єилиб олиш, ташиш ва кўрсатилган жойга етказиб бериш воситаларининг йијиндиси бўлган почта алоєаси тармоєларидан іамда бир ёки бир нечта узатиш турларини: телефон, телеграф, факсимил узатишларни, іужжатли хабарларнинг бошєа турлари маълумотларини узатишни, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция єилишни таъминловчи телекоммуникациялар воситалари йијиндиси бўлган телекоммуникациялар тармоєларидан иборат. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Єонуни таіриридаги єисм)
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари, ажнабий юридик шахслар ва фуєаролар алоєа соіасидаги муносабатларнинг субъектларидир.

 

3-модда. Алоєа тўјрисидаги єонунлар

Алоєа соіасидаги муносабатлар ушбу Єонун, Ўзбекистон Республикасининг бошєа єонун іужжатлари билан тартибга солиб борилади.

 

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
алоєа соіасидаги ваколатлари

Алоєа соіасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ихтиёрига:
алоєа соіасидаги єонунлар;
алоєа соіасидаги давлат сиёсатининг асосий єоидаларини белгилаш;
халєаро шартномаларни ратификациялаш;
Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан келиб чиєадиган бошєа ваколатларни амалга ошириш киради. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Єонуни таіриридаги модда)

 

5-модда. Алоєа соіасида давлат бошєаруви

Алоєа соіасидаги давлат бошєаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамаси томонидан, шунингдек у ваколат берган идора (Ўзбекистон Алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги) томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги ўзига бўйсунадиган алоєа воситаларига раібарлик єилади, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган алоєа воситалари фаолиятини мувофиєлаштириб боради, алоєа воситалари устидан давлат техникавий назоратини амалга оширади, мулкчилик шаклидан, кимнинг тасарруфида эканлигидан єатъи назар алоєа корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари кўрсатаётган хизмат сифатини текшириб боради.
Почта тўлови белгиларини нашр этиш мутлає іуєуєи Ўзбекистон Алоєа ва ахборотлаштириш агентлигига тегишлидир. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Єонуни таіриридаги модда матни), (Олдинги таіририга єаранг)

 

6-модда. Алоєа тармоєлари ва воситаларига эгалик

Ўзбекистон Республикаси іудудида мулкчиликнинг хусусий ва оммавий шаклларига асосланган, шунингдек хорижий юридик шахслар ва фуєаролар эгалигида бўлган аіолига алоєа хизмати кўрсатувчи корхоналар фаолият кўрсатиши мумкин. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Єонуни таіриридаги модда)

 

ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Єонунига мувофиє 7 модда ўз кучини йўєотган

7-модда. Идоравий алоєа тармоєлари

Идоравий, жамоа алоєа тармоєлари ва воситалари, алоіида шахсларга єарашли алоєа тармоєлари ва воситалари ишлаб турган умумдавлат алоєа тармојига шартнома асосида, алоєа корхоналарининг белгилаб єўйилган техникавий ва технологик талабларига риоя єилган іолда киритилиши мумкин.
Идоравий тармоєлар белгиланган тартибда Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги корхоналарининг балансига ва улар томонидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатишга топширилиши мумкин. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Єонуни таіриридаги єисм)

 

8-модда. Алоєа воситаларини ривожлантириш

Давлат алоєа воситаларини ривожлантириш ва єайта єуриш давлат идораларининг маблајлари, ўз маблајлари, банкларнинг кредитлари, жалб єилинган маблајлар ва Ўзбекистон Республикаси єонунларида ман этилмаган бошєа манбалар іисобига амалга оширилади.
Бошєа алоєа воситаларини ривожлантириш, єайта єуриш уларнинг эгалари томонидан ўз маблајлари ва Ўзбекистон Республикаси єонунларида ман этилмаган бошєа манбалар іисобига амалга оширилади.
Ер участкалари, кўприклар, тоннеллар орєали, кўчалардан, иншоотлардан, коллекторлардан, ман этилган іудудлардан, ўрмонлардан телекоммуникациялар линиялари ўтказишда бундай линияларни ўтказиш шартлари ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар іамда юєорида єайд этилган объектларнинг эгалари билан келишилади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Єонуни таіриридаги єисм)
Иншоотлар, йўллар, кўприклар ва бошєа объектлар барпо этилаётганда ёки єайта єурилаётганда алоєа тармоєларини єайта жойлаштириш ва кўчириш ишлари єурилиш буюртмачилари томонидан ўз маблаји іисобидан ва почта ва телекоммуникациялар тармоєларининг эгалари таєдим этган техник шартларга мувофиє бажарилади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Єонуни таіриридаги єисм)
Даіа ичкарисидаги телекоммуникациялар тармоєлари ва иншоотлари єурилиш буюртмачилари томонидан лойиіаланади ва барпо этилади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Єонуни таіриридаги єисм)

 

ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Єонунига мувофиє 9 модда ўз кучини йўєотган

9-модда. Алоєа воситалари ва тармоєларини
муіофаза єилиш зоналари

Алоєа линиялари бўйлаб, радиотелевизион узатиш станцияларига, радиореле линияларига, бошєа алоєа объектларига туташ ерлардан ажратиб берилган ерлар алоєа воситалари ва тармоєларининг муіофаза минтаєасини ташкил єилади.
Электр алоєа воситалари ва тармоєларининг саєланишини таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси єонунлари билан тартибга солиб турилади.

 

10-модда. Ёзишма, телефон сўзлашувлари ва телеграф
хабарларини сир саєлаш

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиє ёзишма, телефон сўзлашувлари, телеграф хабарларининг сир саєланиши єонун билан муіофаза этилади.
Ёзишмаларни очиб ўєишга ва ушбу модданинг биринчи єисмида єайд этилган єоидалар бошєача тарзда бузилишига йўл єўйган алоєа ходимлари маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар, Ўзбекистон Республикаси єонунларида кўзда тутилган холлар бундан мустасно.

 

11-модда. Алоєа хизматларига іає тўлаш

Почта ва телекоммуникациялар кўрсатадиган универсал хизматларнинг тарифлари єонун іужжатларида белгиланган тартибда почта ва телекоммуникациялар соіасидаги махсус ваколатли орган томонидан тартибга солинади.
Почта ва телекоммуникациялар кўрсатадиган хизматларнинг єолган турлари тарифлари єонун іужжатларига мувофиє шартнома асосида белгиланади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Єонуни таіриридаги модда)

 

12-модда. Радиочастоталарни таєсимлаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамаси томонидан ваколат берилган орган радиочастоталарни корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуєаролар ўртасида белгиланган тартибда таєсимлайди, радиочастоталар спектри тўјрисидаги єонун іужжатларига риоя этилишини назорат єилади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Єонуни таіриридаги модда), (Олдинги таіририга єаранг)

 

13-модда. Алоєада хизматга оид муомала тили, ёзишмаларни
жўнатиш тили іамда іисобга олиш ва іисоботга доир ваєт

Ўзбекистон Республикаси іудудида тезкор бошєарув ва диспетчерлик алоєа тизимида хизматга оид муомала, шунингдек почта ва телеграф ёзишмаларини йўллаш "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили іаєида"ги Єонуннинг єоидаларига мувофиє амалга оширилади.
Халєаро ахборот ва жўнатмалар почта ва электр алоєа орєали икки томонлама битимларда, шунингдек халєаро келишув ва битимларнинг єоидаларида белгиланган тилларда жўнатилади.
Маълумотларни узатишнинг технологик жараёнларида Ўзбекистон Республикаси іудудида іисобга олиш ва іисоботга оид ягона ваєт — маіаллий ваєт белгиланади.
Маълумотларни узатишнинг халєаро технологик жараёнларида ахборотлар узатиш ва почта жўнатмаларини юборишда іисобга олиш ва іисоботга оид ваєт халєаро келишув ва битимларга мувофиє белгиланади.

 

14-модда. Алоєага доир єонунларга риоя
этмаганлик учун жавобгарлик

Алоєа корхоналари кўрсатилаётган хизматлар сифати учун Ўзбекистон Республикасининг єонун іужжатлари, халєаро конвенциялар ва шартномаларга мувофиє жавобгар бўладилар. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Єонуни таіриридаги єисм)
Ушбу Єонуннинг талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси єонунларига мувофиє маъмурий ёки жиноий жавобгар бўладилар.

 

15-модда. Алоєа соіасидаги халєаро іамкорлик

Ўзбекистон Республикаси алоєа жабіасида фаолият кўрсатаётган давлатлараро ва халєаро ташкилотлар билан халєаро шартномалар ва битимларга мувофиє іуєуєий, технологик іамда молиявий муносабатлар ўрнатади.

Ўзбекистон
Республикаси Президенти                                                 И. Каримов