ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАІКАМАСИНИНГ
ЄАРОРИ
05.02.1999 й.
N 52

Маълумотлар узатиш миллий тармојини ташкил этиш ва жаіон ахборот тармојларидан фойдаланишни тартибга солиш тўјрисида

Мазкур Єарорга єуйидагиларга мувофиє ўзгартиришлар киритилган
ЎзР ВМ 27.12.2001 й. 488-сон Єарори,
ЎзР ВМ 28.08.2002 й. 305-сон Єарори,
ЎзР ВМ 23.09.2002 й. 328-сон Єарори,
ЎзР ВМ 10.10.2002 й. 352-сон Єарори,
ЎзР ВМ 28.02.2003 й. 112-сон Єарори,
ЎзР ВМ 07.05.2004 й. 215-сон Єарори,
ЎзР ВМ 06.10.2005 й. 221-сон Єарори

 

"Радиочастота спектри тўјрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Єонунини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси іудудида радиочастота спектрини муіофаза єилиш, ахборотни тезкорлик билан айирбошлаш, жаіон ахборот тармоєларидан фойдаланишни кенгайтириш ва тартибга солиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида маълумотлар узатиш тармоєларини жадал модернизация єилиш ва ривожлантириш маєсадида Вазирлар Маікамаси ЄАРОР ЄИЛАДИ:

1. Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги "UzPAK" маълумотларни узатиш давлат тармојини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасининг маълумотларни узатиш республика тармоји базасида Ўзбекистон Республикаси Маълумотлар узатиш миллий тармоји ташкил этилсин. (ЎзР ВМ 27.12.2001 й. 488-сон Єарори тахриридаги банд), (ЎзР ВМ 23.09.2002 й. 328-сон Єарори тахриридаги банд), (ЎзР ВМ 10.10.2002 й. 352-сон Єарори тахриридаги банд)

2. Белгилаб єўйилсинки, Маълумотларни узатиш миллий тармојидан, шу жумладан, Интернетдан фойдаланиш ва уни ривожлантириш миллий оператори (провайдер) функциялари "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясига юкланади. (ЎзР ВМ 06.10.2005 й. 221-сон Єарори тахриридаги банд), (Олдинги тахририга єаранг)

3. Єуйидагилар миллий оператор (провайдер) сифатида "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин: (ЎзР ВМ 06.10.2005 й. 221-сон Єарори тахриридаги хат боши), (Олдинги тахририга єаранг)
давлат ва жамоат органлари, фуєаролар, мулкчилик шаклларидан єатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ахборотларга бўлган эітиёжларини іар томонлама єондириш маєсадида Маълумотларни узатиш миллий тармојининг фаолият кўрсатишини ва уни ривожлантиришни таъминлаш;
ахборот ресурсларини муіофаза єилишни таъминлаш, "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси маълумотларни узатиш тармојида, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват єилувчи ахборотлар тарєатилишига, уруш, зулм ва порнографияни тарјиб єилишга, диний ва миллий низоларни єўзјашга, инсоннинг шаъни ва єадр-єимматини поймол єилишга іамда амалдаги єонун іужжатлари билан тарєатилиши таєиєланган бошєа ахборотларнинг тарєатилишига йўл єўймаслик; (ЎзР ВМ 06.10.2005 й. 221-сон Єарори тахриридаги хат боши), (Олдинги тахририга єаранг)
техника воситаларини жорий этиш, республиканинг ягона ахборот макони коммуникация асосларини такомиллаштириш ва унинг жаіон ахбороти іамжамиятига кириши имкониятларини кенгайтириш;

ЎзР ВМ 10.10.2002 й. 352-сон Єарорига мувофиє бешинчи хат боши чиєариб ташланган

республика маълумотларни узатиш тармоји операторлари (провайдерлари)га хизмат кўрсатиш ва уларни жаіон ахборот тармоєларига, шу жумладан, Интернетга улаш.

ЎзР ВМ 10.10.2002 й. 352-сон Єарорига мувофиє 4-банд ўз кучини йўєотган

4. Белгилаб єўйилсинки:
"UzPAK" маълумотларни узатиш давлат тармојини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси Маълумотлар узатиш миллий тармојининг техника воситалари орєали республика ва халєаро компьютер тармоєлари іамда улардан фойдаланувчилардан, шу жумладан, Интернетдан марказлаштирилган іолда ахборот олишни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси маълумотлар узатиш тармоєларининг барча операторлари (провайдерлари) Вазирлар Маікамасининг "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарєатиш іамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан єўшимча чора-тадбирлар тўјрисида" 1998 йил 10 июлдаги 293-сон єарори билан белгиланган тартибда Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиєлаштириш комиссиясининг єарорига кўра Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан берилган махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосида халєаро тармоєларга фаєат Маълумотлар узатиш миллий тармоји орєали кириш іуєуєига эгадирлар; (ЎзР ВМ 23.09.2002 й. 328-сон Єарори тахриридаги хат боши)
Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатларида белгиланган тартибда фаєат ўз ишлаб чиєариш-технология эітиёжлари учун, дипломатик ва халєаро ваколатхоналар, шунингдек ихтисослаштирилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар (банк тизимлари, аэронавигация ва іаво іаракатини бошєариш тизимлари ва шу кабилар) учун халєаро ва шаіарлараро маълумотлар узатиш каналлари, шу жумладан, йўлдош тизимлари орєали каналлар ташкил этилиши ва улардан фойдаланилишига йўл єўйилади;
идоравий тармоєларни ташкил этиш ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлигининг техник шартларига кўра амалга оширилади; (ЎзР ВМ 23.09.2002 й. 328-сон Єарори тахриридаги хат боши)
маълумотлар узатиш тармоєларидан фойдаланиш ва уларни ишлатиш єоидаларига риоя єилинмаган іолларда єоида бузувчи (операторлар (провайдерлар) ва фойдаланувчилар) электр алоєасини лойиіалаш, єуриш ва ундан фойдаланиш фаолияти билан шујулланиш іуєуєини берувчи лицензиянинг маълумотларга ишлов бериш ваузатиш, шу жумладан, Интернет тармоји орєали узатишга оид єисмидан маірум этиладилар ва Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатларига мувофиє жавобгарликка тортиладилар.

5. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги "UzPAK" маълумотларни узатиш давлат тармојини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси тўјрисидаги Низомни, мазкур єарор билан унга юкланаётган янги функцияларни іисобга олган іолда, бир ой муддатда тасдиєласин.

6. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иєтисодий іаёти тўјрисидаги ахборотларни Интернет тармојига тарєатишни мувофиєлаштириш функцияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига, Ташєи ишлар вазирлигига юклансин. (ЎзР ВМ 28.08.2002 й. 305-сон Єарори тахриридаги банд), (ЎзР ВМ 10.10.2002 й. 352-сон Єарори тахриридаги банд)

7. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат єўмитаси, Давлат матбуот єўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоєларида, шу жумладан Интернетда тарєатиш тартибини;
Провайдерлар ва абонентлар томонидан Маълумотларни узатиш миллий тармојидан ахборот олиш ва ундан фойдаланиш єоидаларини тасдиєлаш учун Вазирлар Маікамасига киритсинлар.

8. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясига идоравий тармоєлар, шу жумладан, йўлдош алоєаси тармоєларининг маълумотлар узатиш каналларини фойдаланиш учун шартнома асосида берсинлар. (ЎзР ВМ 06.10.2005 й. 221-сон Єарори тахриридаги банд)

9. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги (Абдуллаев), Фан ва техника давлат єўмитаси (Іабибуллаев), Давлат матбуот єўмитаси (Шојуломов), Ўзбекистон космик тадєиєотлар давлат агентлиги (Мўминов):
Маълумотларни узатиш миллий тармојини модернизация єилиш ва ривожлантириш дастурини маблајлар билан таъминлаш босєичлари ва манбалари бўйича зарур инвестициялар миєдорларини белгилаган іолда бир ой муддатда ишлаб чиєсинлар ва Вазирлар Маікамасига таєдим этсинлар, бунда Маълумотларни узатиш миллий тармојини кенгайтириш ва модернизация єилиш Тошкент, Нукус шаіарларида ва вилоят марказларида — 1999-2001 йилларда, туман марказларида — 2000-2003 йилларда амалга оширилишини назарда тутсинлар;
Маълумотларни узатиш миллий тармојини ривожлантириш концепциясини;
Йўлдош алоєа тармојини ривожлантириш концепциясини уч ой муддатда ишлаб чиєсинлар ва тасдиєлаш учун Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиєлаштириш комиссиясига таєдим этсинлар.

10. Ўзбекистон Республикаси Иєтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Маълумотларни узатиш миллий тармојини кенгайтириш ва модернизация єилиш лойиіасини 2000 йил ва кейинги йиллар инвестиция дастурларига киритсинлар ва марказлаштирилган манбалардан маблајлар ажратишни назарда тутсинлар. (ЎзР ВМ 28.02.2003 й. 112-сон Єарори тахриридаги банд)

11. "UzPAK" маълумотларни узатиш давлат тармојини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси бож тўловлари тўлашдан беш йил муддатга озод єилинсин, Маълумотларни узатиш миллий тармојини кенгайтириш ва модернизация єилиш учун келтирилган аппарат ва дастур воситалари ва асбоб-ускуналари божхонада расмийлаштирилганлиги учун йијимлар бундан мустасно.

12. Ўзбекистон Республикаси Іукуматининг иловага мувофиє айрим єарорлари ўз кучини йўєотган деб іисоблансин ва айрим єарорларига ўзгартириш ва єўшимчалар киритилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги єонунчиликка мазкур єарордан келиб чиєиб киритиладиган ўзгартириш ва єўшимчалар тўјрисида таклифлар киритсин.

14. Мазкур єарорнинг бажарилишини назорат єилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазириниг ўринбосарлари Л.А.Ахметов ва І.С.Кароматов зиммасига юклансин.

 

Вазирлар Маікамасининг Раиси                                 И.Каримов

Вазирлар Маікамасининг
1999 йил 5 февралдаги
52-сон єарорига
ИЛОВА

I. Ўзбекистон Республикаси хукуматининг
ўз кучини йўєотган єарорлари:
II. Ўзбекистон Республикаси хукуматининг
єарорларига киритиладиган ўзгартириш ва
єўшимчалар:

 

I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ІУКУМАТИНИНГ
ЎЗ КУЧИНИ ЙЎЄОТГАН ЄАРОРЛАРИ:

Вазирлар Маікамасининг "Идоралараро ахборот-компьютер тармојини ташкил этиш тўјрисида" 1998 йил 10 апрелдаги 150-сон єарорининг 2,4 ва 6-бандлари;
Вазирлар Маікамасининг "Хўжалик іисобидаги "UzNet" ахборот хизмати тўјрисидаги Низомни тасдиєлаш іаєида" 1998 йил 14-майдаги 206-сон єарори.

 

II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ІУКУМАТИНИНГ
ЄАРОРЛАРИГА КИРИТИЛАДИГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА
ЄЎШИМЧАЛАР:

ЎзР ВМ 07.05.2004 й. 215-сон Єарорига мувофиє 1 банд ўз кучини йўєотган

1. Вазирлар Маікамасининг "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўјрисида" 1997 йил 31 июлдаги 380-сон єарорига 1а, 4, 4а-иловалардаги "Ахборот узатиш тармоји акциядорлик жамияти ва ЎзПАК" сўзлари "UzPAK" маълумотларни узатиш давлат тармојини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек, мазкур єарорга 6-илованинг 2-бўлимидан 4-банд чиєариб ташлансин.

2. Вазирлар Маікамасининг 1997 йил 28 августдаги 420-сон єарори (Ўзбекистон Республикаси ЄТ, 1997 й., 8-сон, 30-модда) билан тасдиєланган "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўјрисида Низом"нинг 7-банди єуйидаги мазмундаги хат бошилар билан тўлдирилсин:
"радиоэлектрон воситалар ва юєори частотали єурилмалар белгиланган стандартлар ва техник нормаларга мувофиє келмаган, фуєаролар хавфсизлигини, атроф-муіит муіофазасини таъминламаган іолларда, шунингдек, алоіида іолларда улардан фойдаланишни белгиланган тартибда таєиєлаш;
іарбий іаракатлар, ер єимирлашлар, сув тошєинлари, ёнјинлар, эпидемиялар бўлган іолларда ва бошєа фавєулодда іолатларда фойдаланувчиларнинг радиоэлектрон воситалардан фойдаланишга чеклашлар киритиш, шунингдек, ушбу воситалардан давлат хавфсизлигини таъминлаш ва табиий офатларни ёки уларнинг оєибатларини бартараф этишда фойдаланиш".

3. Вазирлар Маікамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон єарори (Ўзбекистон Республикаси ЄТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиєланган Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тўјрисидаги Низомнинг:
1-бандидаги "Халєаро электр алоєаси уюшмасида" сўзлари "халєаро ташкилотларда" сўзлари билан алмаштирилсин;
2 ва 11-бандлари єуйидаги таірирда баён єилинсин:
"2. Радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси радиочастота спектрини таєсимлаш ва ундан фойдаланиш соіасида давлат сиёсатини таъминловчи радиочастоталарни давлат томонидан бошєариш органи іисобланади, радиочастота спектридан фойдаланиш масалалари бўйича халєаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди";
"11. Єуйидагилар Радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг асосий вазифалари іисобланади:
радиочастоталар спектрини таєсимлаш ва улардан фойдаланиш ва уни истиєболда режалаштириш соіасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;
радиочастоталарни таєсимлаш миллий жадвалини ва радио алоєа миллий регламентини шакллантириш;
радиочастоталарни режалаштириш, уларни белгилаш ва улардан фойдаланиш масалаларида халєаро ташкилотларда вакиллик єилиш ва Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халєаро іуєуєий іимоя єилиш;
радиочастоталар спектридан фойдаланиш соіасида халєаро іамкорликни амалга ошириш;
радиочастоталар спектри тўјрисидаги єонун іужжатларига риоя єилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
радиочастоталар спектридан фойдаланувчиларнинг іуєуєлари ва єонуний манфаатларини іимоя єилиш";
12-банди єуйидаги мазмундаги хат бошилар билан тўлдирилсин:
"радиочастоталар органлари ўртасида радиочастоталар полосаларини таєсимлайди;
радиочастоталар спектридан фойдаланиш соіасида радиочастоталар органлари фаолиятини мувофиєлаштиради";
13-бандининг саккизинчи хат боши єуйидаги таірирда баён єилинсин:
"єонун іужжатларида назарда тутилган іолларда радиочастоталар спектридан ваєт ва (ёки) іудуд бўйича фойдаланиш іуєуєини тўхтатиб єўйиш ёки чеклаш".

4. Вазирлар Маікамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон єарори (Ўзбекистон Республикаси ЄТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиєланган Радиоэлектрон воситалар ва юєори частотали єурилмаларни Ўзбекистон Республикаси іудудида сотиб олиш (бериш), лойиіалаш, єуриш (ўрнатиш), ишлатиш іамда чет элдан келтириш тартиби тўјрисидаги Низом 2-бандининг "б" кичик банди "Ички ишлар вазирлиги" сўзларидан сўнг "Фавєулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона єўмитаси" сўзлари билан тўлдирилсин.