АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ЄЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎЈРИСИДА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ЄАРОРИ
08.07.2005 й.
N ПЄ-117

 

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ
ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ЄЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎЈРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўјрисида" 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сонли Фармонини ижро этиш юзасидан іамда Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўјрисида"ги ва "Электрон раєамли имзо тўјрисида"ги єонунларини изчил амалга ошириш маєсадида:

1. 2010 йилгача телекоммуникация тармоєларини ривожлантириш, маълумотларни узатиш ва ахборот-коммуникация технологияларини єўллашнинг маєсадли йўналишлари 1-иловага* мувофиє;
2010 йилгача маіаллий давлат бошєаруви ва давлат іокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини єўллаш дастури 2-иловага* мувофиє;
Миллий ахборот-єидирув тизимини шакллантириш ва ривожлантириш дастури 3-иловага* мувофиє тасдиєлансин.
Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиєлаштирувчи Кенгаш (А.Н. Арипов) ўз мажлисларида ушбу єарор билан тасдиєланган маєсадли йўналишлар ва Дастурлар бажарилишини мунтазам равишда муіокама этиб борсин.

2. Вазирликлар, идоралар, Єораєалпојистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаіар іокимликлари бир ой муддатда, тасдиєланган маєсадли йўналишлар ва дастурий тадбирлардан келиб чиєєан іолда, ахборот технологиялари ва электрон іужжат айланмасини єўллаш, Интернет тармојида ахборот ресурсларини шакллантириш ва уларни муттасил янгилаб бориш бўйича аниє тадбирларни ишлаб чиєсин іамда уларни тасдиєлаш учун компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиєлаштирувчи Кенгашга киритсин.

3. Ўзбекистон Алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги электрон раєамли имзодан фойдаланиш соіасида махсус ваколатли орган этиб тайинлансин.

4. Ўзбекистон Алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги:
бир ой муддатда махсус ўєув курсларини ишлаб чиєишни іамда тасдиєланган маєсадли йўналишлар ва дастурлар амалга оширилиши учун масъул бўлган маіаллий давлат бошєаруви ва давлат іокимияти органларининг мутахассис кадрларини ахборот технологияларини єўллаш іамда электрон іужжат айланмасини тадбиє этиш, Интернет тармојида ахборот ресурсларини шакллантириш бўйича амалий кўникмаларга іар йили ўєитиб боришни таъминласин;
2006 йилнинг I чораги охиригача вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Интернет тармојида миллий ахборот-єидирув тизимини яратсин ва унда умум фойдалана оладиган ахборот ресурсларини жойлаштирсин, ушбу тизимни янада кенгайтириш ва унинг жаіон ахборот майдони билан интеграциялашув чораларини кўрсин;
икки ой муддатда электрон раєамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказларини давлат томонидан рўйхатга олиш тартиби іамда уларнинг фаолияти тўјрисидаги низомни ишлаб чиєсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамасига киритсин.

5. Мазкур єарорнинг ижросини назорат єилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                           И. Каримов