Ноширлик фаолияти тўјрисида


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЄОНУНИ
30.08.1996 й.
N 274-I

 

 

Ноширлик фаолияти тўјрисида

Мазкур Єонунга ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Єонунига мувофиє ўзгартиришлар киритилган

 

1-модда. Ноширлик фаолияти тўјрисидаги єонун іужжатлари
2-модда. Ноширлик фаолиятининг эркинлиги
3-модда. Цензурага йўл єўйилмаслиги
4-модда. Ноширлик фаолияти эркинлигини суиистеъмол єилишга
йўл єўйилмаслиги
5-модда Ноширлик фаолияти мониторинги ва назорати
6-модда. Ноширлик фаолиятини лицензиялаш
7-модда. Лицензиялар беришда ва уларнинг амал єилиш муддатини узайтиришда давлат божларининг имтиёзли миєдорлари
8-модда. Муассис
9-модда. Ношир
10-модда. Матбаа маісулотларини тарєатиш тартиби
11-модда. Нашрга доир маълумотлар
12-модда. Муаллифлик нашрлари
13-модда. Имтиёзли нашрлар
14-модда. Матбаа маісулотини олиб чиєиш ва олиб кириш
15-модда. Ноширлик фаолиятини тугатиш
16-модда. Ноширлик фаолияти тўјрисидаги єонун іужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлик

 

1-модда. Ноширлик фаолияти тўјрисидаги єонун іужжатлари

Ўзбекистон Республикасида Ноширлик фаолияти соіасидаги муносабатлар ушбу Єонун ва бошєа єонун іужжатлари билан тартибга солинади.
Єораєалпојистон Республикасида ноширлик фаолияти соіасидаги муносабатлар Єораєалпојистон Республикасининг єонун іужжатлари билан іам тартибга солинади.
Башарти Ўзбекистон Республикасининг халєаро шартномаларида Ўзбекистон Республикасининг ноширлик фаолияти тўјрисидаги єонун іужжатларидагидан бошєача єоидалар белгиланган бўлса, халєаро шартнома єоидалари єўлланилади.

 

2-модда. Ноширлик фаолиятининг эркинлиги

Ноширлар ўз фаолиятларида, шу жумладан, ноширлик йўналишини, мавзуларини, ихтисослашувини, чиєариладиган маісулот нусхасини белгилашда, муаллифни танлашда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси іамда єонун іужжатлари доирасида мустаєилдир.
Ношир ва буюртмачи ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади.

 

3-модда. Цензурага йўл єўйилмаслиги

Нашрга тайёрланган єўлёзмалар ва материалларни цензурадан ўтказишга йўл єўйилмайди.

 

4-модда. Ноширлик фаолияти эркинлигини суиистеъмол
єилишга йўл єўйилмаслиги

Матбаа маісулотида конституциявий тизимни зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш, давлат аіамиятига молик сирларни ошкор єилиш, уруш, зўравонлик ва беіаёликни тарјиб єилиш, диний ва миллий нифоє солиш, инсон шаъни ва єадр-єимматини камситиш, туімат єилиш ман этилади.
Ноширлик фаолиятида монополияга, шунингдек ноширлик фаолияти эркинлигидан єонун талабларига зид келадиган маєсадларда фойдаланишга йўл єўйилмайди.

 

5-модда. Ноширлик фаолияти мониторинги ва назорати
(ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Єонуни таіриридаги модда),
(Олдинги таіририга єаранг)

Нашриётларнинг (ноширларнинг) ноширлик фаолияти тўјрисидаги єонун іужжатларига риоя этишлари мониторинги, шунингдек лицензия талаблари ва шартларига риоя этишлари устидан назорат ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

6-модда. Ноширлик фаолиятини лицензиялаш
(ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Єонуни таіриридаги модда),
(Олдинги таіририга єаранг)

Юридик ва жисмоний шахслар ноширлик фаолиятини лицензия олганидан кейин амалга оширишга іаєли.
Ноширлик фаолиятини лицензиялаш єонун іужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

7-модда. Лицензиялар беришда ва уларнинг амал єилиш муддатини
узайтиришда давлат божларининг имтиёзли миєдорлари
(ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Єонуни таіриридаги модда),
(Олдинги таіририга єаранг)

Болалар адабиёти, ўєув адабиёти, норматив маълумотномалар, фан ва техникага оид адабиётни нашрга тайёрлаш ва уларни нашр этиш учун лицензия берганлик іамда лицензиянинг амал єилиш муддатини узайтирганлик учун давлат божларининг имтиёзли миєдорлари белгиланиши мумкин.

 

8-модда. Муассис

Юридик ва жисмоний шахслар нашриётлар ва матбаа корхоналарининг муассислари (іаммуассислари) бўлиши мумкин.
Муассис (іаммуассис) ноширнинг ихтисослашувини белгилайди ва унинг уставини тасдиєлайди.

 

9-модда. Ношир

Ношир:
- нашриётга, матбаа корхонасига, шунингдек матбаа маісулотларини тарєатувчи бошєа корхоналарга муассис (іаммуассис) бўлиш;
- мавзулар бўйича матбаа маісулотлари чоп этиш режасини мустаєил равишда тузиш ва тасдиєлаш;
- Ватанимиз муаллифларининг асарларидан чет элларда ва чет эллик муаллифларнинг асарларидан Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш, уларни чоп этиш ва тарєатиш тўјрисида чет эл юридик ва жисмоний шахслари билан шартномалар тузиш ва бу ишда воситачилик єилиш;
- матбаа маісулоти тайёрлаш іамда нашр этиш учун буюртмалар олиш, ўз маісулотини реализация єилиш; (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Єонуни таіриридаги хат боши), (Олдинги таіририга єаранг)
- єонун іужжатларига мувофиє ўзга фаолиятни амалга ошириш іуєуєига эга.

 

10-модда. Матбаа маісулотларини тарєатиш тартиби

Матбаа маісулотларини тарєатиш муассис, ношир, матбаачи ва муаллифнинг келишувига мувофиє ёки шартнома асосларида ўзга юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Матбаа маісулотини тарєатиш шартнома асосида амалга оширилади.
Матбаа маісулоти ношир ёки унинг ваколати билан иш кўрувчи шахс рухсат берганидан кейингина тарєатувга чиєарилади.

 

11-модда. Нашрга доир маълумотлар

Матбаа маісулотининг нашрга доир маълумотлари єонун іужжатлари билан белгиланади.

 

12-модда. Муаллифлик нашрлари

Юридик ва жисмоний шахслар ўз єўлёзмалари ва бошєа материалларни єонун іужжатларида белгиланган талабларга зид келмайдиган іолларда ўз маблајлари - іисобидан чоп этиш ва тарєатишга іаєлидир.

 

13-модда. Имтиёзли нашрлар

Болалар адабиёти, ўєув адабиёти, фан ва техникага оид адабиёт, норматив маълумотлар, єомусий єўлланма ва экспорт учун мўлжалланган матбаа маісулотлари, шунингдек кўзи ожизлар ва ногиронлар учун мўлжалланган нашрлар имтиёзли асосда чоп этилиши, єојоз ва бошєа ресурслар, шу жумладан, матбаа єуввати билан таъминланиши мумкин.

 

14-модда. Матбаа маісулотини олиб чиєиш ва олиб кириш

Матбаа маісулотини Ўзбекистон Республикасидан ташєарига олиб чиєиш, худди шунингдек Ўзбекистон Республикасига чет эл матбаа маісулотини олиб кириш ва тарєатиш єонун іужжатларига мувофиє амалга оширилади.

 

15-модда. Ноширлик фаолиятини тугатиш

Ноширлик фаолияти лицензия белгиланган тартибда бекор єилинганда ёки унинг амал єилиши тугатилганда, шунингдек єонун іужжатларида назарда тутилган бошєа іолларда тугатилади. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Єонуни таіриридаги модда матни), (Олдинги таіририга єаранг)

 

16-модда. Ноширлик фаолияти тўјрисидаги єонун іужжатлари
талабларини бузганлик учун жавобгарлик

Ноширлик фаолияти тўјрисидаги єонун іужжатларининг талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. КАРИМОВ