Ўзбекистон республикаси марказий сайлов комиссияси тўјрисида


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЄОНУНИ
30.04.1998 й.
N 613-I

 

 

 

Ўзбекистон республикаси марказий
сайлов комиссияси
тўјрисида

Мазкур Єонунга єуйидагиларга мувофиє ўзгартиришлар киритилган
ЎзР 25.12.1998 й. 729-I-сон Єонуни,
ЎзР 19.08.1999 й. 809-I-сон Єонуни,
ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Єонуни,
ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Єонуни,
ЎзР 25.12.2008 й. ЎРЄ-194-сон Єонуни билан киритилган ўзгартиришлар 2009 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради

 

1-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
2-модда. Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг асосий принциплари
3-модда. Марказий сайлов комиссиясини тузиш
4-модда. Марказий сайлов комиссиясига аъзолик
5-модда. Марказий сайлов комиссиясининг ваколатлари
6-модда. Марказий сайлов комиссияси Раисининг ваколатлари
7-модда. Марказий сайлов комиссиясининг мажлислари
8-модда. Марказий сайлов комиссияси мажлисининг баёни
9-модда. Марказий сайлов комиссиясининг єарорлари
10-модда. Марказий сайлов комиссияси єарорларининг мажбурийлиги
11-модда. Марказий сайлов комиссиясининг мурожаатларини кўриб чиєиш
12-модда. Марказий сайлов комиссиясининг єарорлари устидан шикоят бериш
13-модда. Марказий сайлов комиссиясининг Котибияти
14-модда. Марказий сайлов комиссиясининг Регламенти
15-модда. Марказий сайлов комиссиясини молиявий таъминлаш
16-модда. Марказий сайлов комиссиясининг муіри

 

1-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

Ўзбекистон Республикаси, Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун тузилади іамда у ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Єонуни таіриридаги єисм)
Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўјрисидаги іамда референдум тўјрисидаги єонунларига ва бошєа єонунларига амал єилади.

 

2-модда. Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг
асосий принциплари

Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг асосий принциплари єонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, мустаєиллик, адолатлиликдан иборат. (ЎзР 19.08.1999 й. 809-I-сон Єонуни таіриридаги єисм)
Марказий сайлов комиссияси ўзининг бутун фаолияти билан сайлов тизимининг демократик принципларини амалга оширишга кўмаклашишга, сайловчиларнинг ўз хоіиш-иродасини эркин билдириш имкониятини таъминлашга даъват этилган.

 

3-модда. Марказий сайлов комиссиясини тузиш
(ЎзР 25.12.1998 й. 729-I-сон Єонуни таіриридаги модда)

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан камида ўн беш нафар аъзодан иборат таркибда тузилади. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Єонуни таіриридаги єисм)
Марказий сайлов комиссияси аъзолари Єораєалпојистон Республикаси Жўєорји Кенгесининг, халє депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаіар Кенгашларининг тавсияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Єонунчилик палатаси ва Сенати томонидан сайланади. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Єонуни таіриридаги єисм), (Олдинги таіририга єаранг)
Марказий сайлов комиссиясининг Раиси комиссия аъзолари орасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг таєдимномаси бўйича комиссия мажлисида сайланади.
Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари ва комиссия котиби комиссия аъзолари орасидан комиссия мажлисида сайланадилар.
Марказий комиссиянинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тугатилиши мумкин. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Єонуни таіриридаги єисм)

 

4-модда. Марказий сайлов комиссиясига аъзолик

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бошєа сайлов комиссиясининг ёки сиёсий партиянинг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Єонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Єонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолигига номзод этиб, ишончли вакил ёки сайловчилар ташаббускор гуруіининг аъзоси этиб рўйхатга олинган Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси комиссия таркибидан чиєиб кетган деб іисобланади. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Єонуни таіриридаги єисм)
Марказий сайлов комиссияси аъзосининг ваколатлари єуйидаги іолларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан бевосита ёки уни аъзоликка тавсия этган органнинг таєдимномаси бўйича тўхтатилиши мумкин: (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Єонуни таіриридаги хат боши)
- у ўз ваколатларини зиммасидан соєит єилиш іаєида ёзма ариза берган таєдирда;
- у белгиланган тартибда муомалага лаёєатсиз деб топилган таєдирда;
- унга нисбатан суднинг айблов іукми єонуний кучга кирган таєдирда;
- у ўз вазифаларини мунтазам равишда бажармай келган таєдирда.

ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Єонунига мувофиє учинчи єисм бешинчи хат бошининг иккинчи жумласи чиєариб ташланган

Марказий сайлов комиссияси аъзосининг ваколатлари Олий Мажлис сессиялари оралијидаги даврда Олий Мажлис Кенгаши томонидан, єабул єилинган єарорни кейинчалик Олий Мажлис тасдиєлаши шарти билан тўхтатилиши мумкин. (ЎзР 19.08.1999 й. 809-I-сон Єонуни таіриридаги єисм)

Марказий сайлов комиссиясининг янги аъзоси ушбу Єонунда белгиланган тартибда тасдиєланади.
Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси комиссиянинг єарорига биноан унда доимий асосда ишлаши мумкин.

 

5-модда. Марказий сайлов комиссиясининг ваколатлари
(ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Єонуни таіриридаги модда),
(Олдинги таіририга єаранг)

Марказий сайлов комиссияси:
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни ўтказиш учун тузиладиган сайлов комиссияларининг іамда Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш учун тузиладиган референдум ўтказувчи комиссияларнинг тизимига бошчилик єилади, Ўзбекистон Республикасининг бутун іудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов ва Ўзбекистон Республикаси референдуми тўјрисидаги єонунларнинг ижросини назорат єилади, уларнинг бир хил єўлланилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Єонунчилик палатасига, халє депутатлари вилоят, туман, шаіар Кенгашларига сайловлар юзасидан сайлов кампанияси бошланганлигини эълон єилади;
сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар фаолиятини услубий жиіатдан таъминлайди, сайлов ва референдумни ташкил этишга оид масалалар юзасидан ўз ваколатлари доирасида єарорлар єабул єилади, йўриєномалар чиєаради іамда низомларни тасдиєлайди ва тушунтиришлар бериб боради;
сайлов округларини, референдум округларини тузади, уларга ном ва тартиб раєами беради, чегараларини, сайловчилар іамда референдумда иштирок этиш іуєуєига эга бўлган фуєаролар сонини кўрсатган іолда округлар рўйхатини эълон єилади;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари іузурида тузилган сайлов участкалари ва референдум участкаларини єайси округларга биркитиш тўјрисидаги масалаларни іал этади;
округ сайлов комиссияларини ва референдум ўтказувчи округ комиссияларини тузади іамда уларнинг жойлашган ери тўјрисидаги маълумотларни эълон єилади;
сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар таркибига ўзгартишлар киритиш тартибини белгилайди;
округ сайлов комиссияларининг ва референдум ўтказувчи округ комиссияларининг єарорларини, агар бу єарорлар сайлов ва референдум тўјрисидаги єонунларга зид бўлса, мустаєил тарзда ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг таєдимномасига биноан бекор єилади;
чет давлатларнинг, халєаро ташкилотларнинг кузатувчиларига сайлов ва референдумга мандатлар беради;
сайловга ва референдумга тайёргарлик кўриш іамда уларни ўтказишнинг харажатлар сметасини ишлаб чиєади ва тасдиєлайди, пул маблајларини сайлов комиссияларига іамда референдум ўтказувчи комиссияларга таєсимлайди, бу маблајлардан фойдаланиш тартибини белгилайди, сайлов комиссияларининг ва референдум ўтказувчи комиссияларнинг бинолар, транспорт ва алоєа воситалари билан таъминланишини назорат єилади, сайлов іамда референдумни моддий-техника жиіатидан таъминлашга доир бошєа масалаларни кўриб чиєади;
сиёсий партияларнинг, сайловчилар ташаббускор гуруіларининг кузатувчилари, матбуот, телевидение, радио вакиллари, бошєа давлатлар, халєаро ташкилотлар ва іаракатларнинг кузатувчиларига мўлжалланган мандат намунасини белгилайди;
таєдим этилган іужжатлар асосида сиёсий партияларнинг сайловда єатнашишига ижозат бериш юзасидан єарор єабул єилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар ва давлат іокимияти вакиллик органларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Єонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар ва сайловчилар ташаббускор гуруіларидан тегишли іужжатларни єабул єилиб олади;
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Єонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олади, рўйхатга олинган номзодларнинг рўйхатлари ва улар іаєидаги маълумотлар матбуотда эълон єилинишини уюштиради;
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Єонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар сайловда иштирок этиши учун тенг шароитларни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Єонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари сайловига доир сайлов бюллетенларининг, референдумда овоз бериш бюллетенининг, сайловчилар іамда референдумда иштирок этиш іуєуєига эга бўлган фуєаролар рўйхатларининг, имзо вараєаларининг, сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи комиссиялар баённомаларининг іамда бошєа іужжатларнинг намуна ва шаклларини, овоз бериш єутиларининг іамда сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи комиссиялар муірларининг намуналарини, іужжатларни саєлаш тартибини белгилайди;
сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи комиссиялар, сиёсий партиялар, вазирликлар, давлат єўмиталари ва идоралар, маіаллий давлат іокимияти органлари, давлатнинг бошєа органлари іамда бошєа нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларининг сайловга, референдумга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан бојлиє масалалар юзасидан ахборотларини эшитади;
сайловнинг ва референдумнинг якунини чиєаради, Ўзбекистон Республикаси бўйича овоз беришнинг умумий натижаларини аниєлайди іамда овоз беришда иштирок этган сайловчилар ёки референдумда иштирок этиш іуєуєига эга бўлган фуєаролар сони тўјрисидаги, іар бир номзодни ёєлаб ва унга єарши берилган овозлар сони тўјрисидаги, референдумга єўйилган масалани ёєлаб ёки унга єарши берилган овозлар сони тўјрисидаги ахборотни матбуотда эълон єилади;
єонун іужжатларида назарда тутилган іолларда такрорий овоз бериш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Єонунчилик палатаси депутатларининг ёки Сенати аъзоларининг такрорий сайлови ва бўшаб єолган ўринларга сайлови ўтказилишини ташкил этади;
сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Єонунчилик палатасининг депутатларини, Сенатининг аъзоларини рўйхатга олади, шунингдек уларнинг рўйхатини матбуотда эълон єилади;
сайловдан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Єонунчилик палатасининг, Сенатининг биринчи мажлисини єонунда белгиланган тартибда чаєиради;
сайланган шахсга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги тўјрисида гувоінома топширади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Єонунчилик палатасининг депутатига ва Сенатининг аъзосига тегишинча Єонунчилик палатаси депутатининг іамда Сенат аъзосининг гувоіномаси ва кўкрак нишонини беради;
сайлов комиссияларининг ва референдум ўтказувчи комиссияларнинг єарорлари іамда хатти-іаракатлари устидан тушган ариза ва шикоятларни кўриб чиєади іамда улар юзасидан єарорлар єабул єилади;
Ўзбекистон Республикасининг сайлов ва референдум тўјрисидаги єонунлари жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўладиган тарзда бузилганлигига доир материалларни прокуратура органларига оширади;
сайловни ва референдумни ташкил этиш іамда уни ўтказиш билан бојлиє іужжатлар архивга топширилишини таъминлайди;
Марказий сайлов комиссиясининг Регламентини тасдиєлайди;
єонунларга мувофиє бошєа ваколатларни амалга оширади.

 

6-модда. Марказий сайлов комиссияси Раисининг ваколатлари

Марказий сайлов комиссиясининг Раиси:
Марказий сайлов комиссиясининг фаолиятига раібарликни амалга оширади;
Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларини чаєиради, уларда раислик єилади, комиссиянинг аъзолари ўртасида вазифаларни таєсимлайди;
Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларида иштирок этиш учун давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошєа жамоат бирлашмаларининг, ташкилотларнинг вакилларини ва бошєа мансабдор шахсларни таклиф этади;
давлат органлари, халєаро ташкилотлар, жамоат бирлашмалари билан муносабатларда Марказий сайлов комиссияси номидан иш кўради;

(ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Єонунига мувофиє биринчи єисмнинг олтинчи-еттинчи хат бошилари єуйидаги олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хат бошилар билан алмаштирилган), (Олдинги таіририга єаранг)

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов, шунингдек референдум якунлари тўјрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига ахборот беради;
тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Єонунчилик палатасининг ва Сенатининг биринчи мажлисини очади іамда Єонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси сайлангунга єадар унда раислик єилади;
ушбу Єонунда ва бошєа єонунларда назарда тутилган бошєа ваколатларни амалга оширади.
Марказий сайлов комиссиясининг Раиси ўз ваколатларини бажаришининг имкони бўлмаган таєдирда, шунингдек Раис бўлмаганида, Раиснинг вазифалари Раис ўринбосарига ёки Марказий сайлов комиссиясининг єарори билан комиссия аъзоларидан бирига юкланади.

 

7-модда. Марказий сайлов комиссиясининг мажлислари

Марказий сайлов комиссияси ишининг ташкилий кўриниши унинг мажлислари іисобланиб, улар заруратга єараб ўтказилади. Агар мажлисда комиссия аъзолари умумий миєдорининг камида учдан икки єисми иштирок этаётган бўлса, у ваколатли іисобланади.
Марказий сайлов комиссиясининг єарорлари очиє овоз бериш орєали, комиссия аъзолари умумий миєдорининг оддий кўпчилик овози билан єабул єилинади. Овозлар тенг бўлиниб єолган таєдирда, Марказий сайлов комиссияси Раисининг овози іал єилувчи іисобланади.

 

8-модда. Марказий сайлов комиссияси мажлисининг баёни

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларида баённома юритилиб, у раислик єилувчи томонидан имзоланади.
Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари алоіида фикр билдиришга іаєли бўлиб, бу фикр ёзма шаклда баённомага илова єилинади. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Єонуни таіриридаги модда матни)

 

9-модда. Марказий сайлов комиссиясининг єарорлари

Марказий сайлов комиссияси ўз ваколатлари доирасида єарорлар єабул єилади, бу єарорлар Раис томонидан имзоланади ва матбуотда эълон єилиниши лозим.

 

10-модда. Марказий сайлов комиссияси
єарорларининг мажбурийлиги

Марказий сайлов комиссияси ўз ваколатлари доирасида єабул єиладиган єарорлар округ ва участка сайлов комиссиялари іамда референдумни ўтказиш комиссиялари учун, давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошєа нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун мажбурийдир. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Єонуни таіриридаги модда матни)

 

11-модда. Марказий сайлов комиссиясининг
мурожаатларини кўриб чиєиш

Марказий сайлов комиссияси сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан бојлиє масалалар юзасидан давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раібарларига, бошєа мансабдор шахсларга мурожаат этишга іаєли бўлиб, улар масалани кўриб чиєишлари ва уч кун ичида жавоб беришлари шарт. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Єонуни таіриридаги модда матни)

 

12-модда. Марказий сайлов комиссиясининг єарорлари
устидан шикоят бериш

Марказий сайлов комиссиясининг єарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят бериш мумкин. Шикоят тушган пайтдан эътиборан уч кун ичида, агар сайлов ёки референдумга олти кундан кам ваєт єолган бўлса - даріол кўриб чиєилиши лозим.

 

13-модда. Марказий сайлов комиссиясининг Котибияти

Марказий сайлов комиссиясининг фаолиятини таъминлаш учун унинг Котибияти тузилади.
Котибият ишига Марказий сайлов комиссиясининг котиби раібарлик єилади.
Котибиятнинг тузилиши, штатлари ва унинг иш тартибини Марказий сайлов комиссиясининг Раиси тасдиєлайди.

 

14-модда. Марказий сайлов комиссиясининг Регламенти

Марказий сайлов комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби унинг Регламентида белгиланади.

 

15-модда. Марказий сайлов комиссиясини молиявий таъминлаш

Марказий сайлов комиссиясини молиявий таъминлаш давлат маблајлари іисобидан амалга оширилади ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини тасдиєлаш пайтида назарда тутилади.

 

16-модда. Марказий сайлов комиссиясининг муіри

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муірга эга бўлади.
Марказий сайлов комиссияси юридик шахс іисобланади.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов