Оммавий коммуникациялар соіасидаги мониторинг маркази тўјрисида низом


Вазирлар Маікамасининг
2004 йил 24 ноябрдаги
555-сон єарорига
2-ИЛОВА

Оммавий коммуникациялар соіасидаги мониторинг маркази тўјрисида низом

I. Умумий єоидалар
II. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
III. Марказнинг іуєуєлари
IV. Марказнинг тузилмаси ва унинг фаолиятини ташкил этиш
V. Марказнинг мол-мулки
VI. Іисоб ва іисобот
VII. Марказни єайта ташкил этиш ва тугатиш

 

I. УМУМИЙ ЄОИДАЛАР

1. Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлигининг Оммавий коммуникациялар соіасидаги мониторинг маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) оммавий коммуникациялар соіасида фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг єонун іужжатлари ва норматив іужжатлар талабларига, давлат ва тармоє стандартларига, лицензиялар шартларига риоя этиши устидан мониторинг олиб борувчи ваколатли орган іисобланади.

2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси єонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг єарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, єарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамасининг єарорлари ва фармойишларига, оммавий коммуникациялар соіасидаги норматив іужжатларга, Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлигининг буйруєлари ва норматив іужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал єилади.

3. Мониторинг якунлари бўйича Марказ томонидан ўз ваколатлари доирасида тайёрланган хулосалар вазирликлар, идораларнинг, маіаллий давлат іокимияти ва бошєаруви органларининг тегишли єарорлар єабул єилиши учун асос іисобланади.

4. Марказ Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлигига идоравий мансуб ташкилотдир ва мустаєил балансга, банкда іисоб раєамига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муірга эга бўлган юридик шахс іисобланади.
Марказ таркибига унинг Єораєалпојистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаіридаги бўлимлари киради.

5. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамјармаси маблајлари, шу жумладан алоєа ва ахборотлаштириш соіасида фаолиятни амалга ошириш іуєуєига лицензиялар берилганлиги учун давлат божлари тўлашдан тушадиган іамда алоєа ва ахборотлаштириш соіасида назорат ва мониторинг органлари таъминотига йўналтириладиган маблајлар, шунингдек єонун іужжатларида назарда тутилган молиялаштиришнинг бошєа манбалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан тасдиєланадиган смета доирасида Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари іисобланади.

 

II. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

6. Єуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари іисобланади:
миллий ахборот макони ва оммавий коммуникациялар воситалари фаолиятининг, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, йўлдош тизимлар, Интернетнинг глобал тармоји, ахборотни узатиш ва тарєатишнинг бошєа электрон воситаларининг іамда матбаа маісулотларининг тизимли мониторингини олиб бориш;
оммавий коммуникация воситаларида тарєатиладиган ахборот материаллари мазмунининг ахборот муіитида шахс, жамият ва давлат манфаатларини іимоя єилишни, фуєароларнинг ижтимоий онгига бузјунчи салбий ахборот-руіий таъсирнинг олдини олишга, миллий-маданий анъаналарини саєлаб єолиш ва уларнинг узвийлигини таъминлашга йўналтирилган республика єонун іужжатлари талабларига мувофиєлигини ўрганиб чиєиш;
мамлакатимизнинг оммавий ахборот ва коммуникация воситалари самарали фаолият кўрсатишига тўсєинлик єилувчи муаммоларни аниєлаш, миллий ахборот бозорининг іар томонлама ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга доир таклифларни ишлаб чиєиш;
оммавий коммуникациялар соіасида хизматлар кўрсатувчи субъектлар фаолияти мониторинги натижалари бўйича умумлаштириш іамда єонун іужжатлари талабларининг аниєланган бузилишлари бўйича тавсиялар, огоілантиришлар ва хулосалар бериш;
янги технологиялар жорий этилишига єараб оммавий коммуникациялар соіасида мониторинг тизимини такомиллаштириш, ахборот ресурсларини, ахборотни узатиш ва тарєатиш тизимлари ва воситаларини шакллантириш;
єонун іужжатларини, ахборот соіасида норматив-іуєуєий таъминлашни такомиллаштириш, илјор хорижий тажрибани, замонавий талаблар ва стандартларни іисобга олган іолда оммавий коммуникация воситаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва малакали кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиєиш.

7. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиє єуйидаги функцияларни бажаради:
радио ва теледастурлар, ахборот-коммуникация технологиялари єўлланиладиган бошєа оммавий ахборотни (космик ва йўлдош алоєа, маълумотларни узатиш тармоји, шу жумладан Интернет ва бошєалар) тайёрлаш, шакллантириш, єайта ишлаш, єайта узатиш, эшиттириш ва саєлаш, шунингдек ахборотни исталган узатишда (аудио ва видеокассеталар, компакт-дисклар ва бошєалар) оммавий фойдаланиш учун даврий матбаа ва китоб маісулотлари, аудиовизуал маісулотлар ва фонограммаларни ишлаб чиєариш, тарєатиш ва саєлаш соіасида єонун іужжатлари талабларига риоя этилишининг доимий мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш;
оммавий коммуникация воситалари (шу жумладан Интернет-нашр ва оммавий ахборот воситаларининг электрон босма турлари) ва оммавий коммуникациялар соіасида хизматлар кўрсатувчи бошєа субъектлар томонидан лицензия талаблари ва рўйхатдан ўтказиш шартларига, оммавий ахборот ва рекламани ишлаб чиєариш ва тарєатиш соіасидаги єонун іужжатларига, шунингдек тегишли давлат ва тармоє стандартларига риоя этилиши мониторингини белгиланган тартибда ташкил этиш ва амалга ошириш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган іолда оммавий коммуникациялар соіасида єонун іужжатларига риоя этилиши мониторингини ташкил этишнинг іар хил усулларини ишлаб чиєиш ва белгиланган тартибда єўллаш;
лицензиялар ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўјрисидаги гувоіномалар эгаларига аниєланган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этиш бўйича таєдимномалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
республиканинг оммавий коммуникация тизимларида миллий ўзликни англашни бузишга, жамиятни тарихий ва миллий анъаналар ва урф-одатлардан ажратишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни нобарєарорлаштиришга, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни бузишга єаратилган ахборот тарєатилишига єарши курашиш тизимини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш;
миллий ахборот маконида Конституциявий тузумни зўравонлик билан ўзгартиришга, Ўзбекистон Республикасининг іудудий яхлитлиги, суверенитетини бузишга, ижтимоий, миллий, ирєий ва диний нифоєни авж олдиришга, давлат тузумига єарши єаратилган бошєа тажовузлар содир этилишига оммавий даъват этувчи материаллар мавжудлигини, шунингдек уруш, зўравонлик, парнография ва ёвузликни, терроризм ва диний экстремизм јояларини тарјиб этишга єаратилган ахборотни аниєлаш;
оммавий коммуникация воситаларининг бузјунчи таъсир кўрсатувчи ва фуєароларнинг жисмоний ёки руіий саломатлигига зарар етказувчи єасддан содир этилган ёки єасддан содир этилмаган хатти-іаракатларни аниєлаш;
оммавий коммуникациялар соіасида субъектлар фаолияти тўјрисидаги хулосаларни, аниєланган камчиликлар ва єоида бузишларни бартараф этишга доир таклифларни тайёрлаш іамда тегишли давлат іокимияти ва бошєарув органларига белгиланган тартибда таєдим этиш;
оммавий коммуникациялар соіасида фаолиятни амалга ошириш учун лицензияларнинг ва хўжалик юритувчи субъектлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўјрисидаги гувоіномаларнинг амал єилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уларни бекор єилиш борасида єарорлар єабул єилиш учун таклифлар тайёрлаш;
оммавий коммуникациялар соіасида таклифлар тайёрлаш іамда єонунлар ва норматив іужжатлар лойиіаларини, шунингдек техник шартлар, єоидалар, йўриєномалар, лицензиялар шартлари лойиіаларини ишлаб чиєишда иштирок этиш;
Марказ ходимларини тайёрлаш, єайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, оммавий коммуникация воситаларини ривожлантириш ва уларнинг фаолият кўрсатиши масалалари бўйича семинарлар, конференцияларда єатнашиш;
ишларни ташкил этишнинг замонавий усулларини єўллаш, янги технологияларни жорий этиш йўли билан, хорижий тажриба асосида оммавий коммуникация воситалари мониторинги соіасида Марказ фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиєиш;
Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат іокимияти ва бошєарув органлари жамоат бирлашмалари ва бошєа ташкилотлар билан ўзаро іамкорлик єилиш;
ахборот соіасида Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатларида назарда тутилган бошєа функцияларни амалга ошириш.

 

III. МАРКАЗНИНГ ІУЄУЄЛАРИ

8. Марказ єуйидаги іуєуєларга эгадир:
эфирга узатилган телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, даврий матбаа нашрлари, китоб маісулотлари, іужжатли материаллар (плёнкалар, кассеталар, дисклар, теле ва радиоэшиттиришларни рўйхатдан ўтказиш журналлари ва бошєалар), рекламани тайёрлаш ва жойлаштириш материалларининг назорат нусхаларини белгиланган тартибда бепул олиш;
оммавий коммуникация воситалари фаолият кўрсатиши масалалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари ва илмий муассасаларнинг вакилларини белгиланган тартибда жалб этган іолда зарур экспертизалар ўтказилишини ташкил этиш;
мониторинг натижалари бўйича давлат іокимияти ва бошєарув органларига єуйидаги іолларда:
а) Ўзбекистон Республикасининг мавжуд Конституциявий тузумини, іудудий яхлитлигини зўравонлик билан ўзгартиришга даъват этувчи, уруш ва зўравонлик, ёвузлик, миллий, ирєий ва диний душманлик тарјиб єилинишига йўл єўювчи, давлат сири бўлган маълумотларни ёки єонун билан муіофаза єилинадиган бошєа сирни ошкор этувчи ахборот тарєатилганда, шунингдек жиноий жавобгарликка тортишга олиб келувчи бошєа хатти-іаракатлар содир этилганда;
б) фуєароларнинг шаъни ва єадр-єиммати оммавий коммуникация воситалари орєали іаєорат єилинганда, уларнинг шахсий іаётига аралашилганда;
в) прокурор, терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсатномасисиз дастлабки тергов материаллари эълон єилинганда, суднинг єарори єабул єилингунгача муайян иш бўйича натижаларни олдиндан маълум єилиб єўйиш ёки суднинг єарори ёки іукм єонуний кучга киргунга єадар судга бошєача йўл билан таъсир кўрсатиш, унинг номини ошкор єилмаслик шарти билан ахборот берган манба ошкор єилинганда (ошкор єилиш суднинг талаби билан амалга оширилган іоллар бундан мустасно);
г) оммавий ахборот ва ахборотлаштириш соіасида Ўзбекистон Республикаси єонунлари бузилганда;
д) давлат бошєаруви органлари, маіаллий давлат іокимияти органлари, мулкчилик шаклларидан єатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан матбуот, ахборот ва реклама соіасидаги єонун іужжатлари бузилганда;
е) оммавий ахборот воситалари тўјрисидаги єонун іужжатларига зид бўлган бошєа іолларда єонун іужжатлари ва норматив іужжатлар талаблари бузилишига йўл єўйган оммавий коммуникация соіаси субъектларига, нашриётлар ва матбуот муассасаларига чора-тадбирлар кўриш тўјрисида таклифлар киритиш.

9. Марказ ва унинг ходимлари оммавий коммуникация воситаларининг муассислари, іаммуассислари ва іомийлари бўлиш, іар єандай молиявий таєдирлаш, іомийлик ёрдами кўрсатиш ва олиш, шунингдек олинган махфий маълумотларни ошкор єилиш іуєуєига эга эмас.

 

IV. МАРКАЗНИНГ ТУЗИЛМАСИ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

10. Марказни бошєариш ва унга раібарлик єилиш Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлигининг бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиє томонидан амалга оширилади.
Марказ бошлији билан меінат шартномаси Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлигининг бош директори томонидан имзоланади.

11. Марказ бошлији Ўзбекистон Республикасининг амалдаги єонун іужжатларига ва мазкур Низомга мувофиє:
Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
кадрларни танлайди ва жой-жойига єўяди, ўз ўринбосарларини іамда таркибий бўлинмалар раібарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод єилади;
Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишган іолда Марказнинг штат жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиєлайди;
Марказ ходимларини іал йили аттестациядан ўтказишни ташкил этади;
Марказга ва унинг таркибий бўлинмаларига умумий раібарлик єилади;
барча ходимлар бажариши мажбурий бўлган буйруєлар, фармойишлар чиєаради ва кўрсатмалар беради;
Марказнинг кредитлари ва маблајларини тасарруф этади;
меінат ва хўжалик шартномалари тузади ва уларни бекор єилади;
давлат іокимияти ва бошєарув органлари, ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, жамоат бирлашмалари билан ўзаро іамкорликда Марказ номидан ишончномасиз иш кўради.

 

V. МАРКАЗНИНГ МОЛ-МУЛКИ

12. Марказнинг мол-мулки давлат мулки іисобланади ва хўжаликни юритиш іуєуєи билан Марказга тегишли бўлади.

13. Асосий фондлар ва айланма маблајлар, шунингдек єиймати корхонанинг мустаєил балансида акс эттириладиган бошєа бойликлар Марказнинг мол-мулки іисобланади.

14. Марказнинг маблајлари Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамјармаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатларида таєиєланмаган бошєа манбалар іисобига шакллантирилади.

 

VI. ІИСОБ ВА ІИСОБОТ

15. Марказ ўз фаолияти натижаларининг статистика ва бухгалтерия іисобини амалга оширади іамда єонун іужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда статистика іисоботи ва молиявий іисобот тузади.

16. Хўжалик фаолиятини, молиявий іисоботни, бухгалтерия іисоби юритилишининг белгиланган талабларга мувофиєлигини текшириш учун Марказ аудитор ташкилотни жалб этиши мумкин.

17. Марказ фаолиятини назорат єилиш іар икки йилда кўпи билан бир марта режали комплекс текшириш ўтказиш, зарурат бўлганда эса фаолиятнинг айрим турларини режадан ташєари текшириш йўли билан Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан амалга оширилади.

 

VII. МАРКАЗНИ ЄАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ

18. Марказни тугатиш ва єайта ташкил этиш (єўшиш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, єайта ташкил этиш ва номини ўзгартириш) Ўзбекистон Республикаси Іукумати єарорларига мувофиє амалга оширилади.

19. Марказ тугатилган таєдирда Марказнинг кредиторлар талаблари єондирилгандан кейин єолган мол-мулки Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги балансига ўтказилади.